Я. Маматова, С. Сулайманова



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/98
Sana05.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#740775
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   98
Bog'liq
u-2

диверсификация 
(кўп 
вариантли, кўп йўналишли ривожланиш), 
глобаллашув ва тижоратлашув
хос эди. 
XXI аср бошида авж бошланган 
дигиталлашув 
(яъни рақамлаштириш) ОАВда 
глобал миқёсда хилма-хилликнинг ривожланишига туртки бўлди. Рақамлаштириш 
жараёни деярли барча медиа ва техника қурилмаларини рақамли кўринишга 
ўтказди. Натижада радиостанция ва телеканаллар сони ошди, уяли алоқанинг 
индивидуал хизматлари ва сигналларни узатиш ҳамда қабул қилишга мўлжалланган 
кўп мақсадли қурилмалар оммалаша бошлади. Рақамли технологиялар 
медиаларнинг турли кўриниши ўртасидаги чегаранинг йўқолишига сабаб бўлди. 
Битта онлайн сервис янгиликлар, видео, мусиқа, хабарлар алмашиш ва бошқа 
хизматларни ўз ичига олмоқда. Рақамли алоқа даврида фойдаланувчилар томонидан 
медиамаҳсулот яратиш имконияти кенгайди ва турлича мазмун касб этди. 


44 
Ахборот жамияти тушунчасига танқидий ёндашув 
 
Ахборот жамияти – ХХ асрнинг 70-80-йилларида юзага келган футурологик 
доктрина ҳисобланади. Ахборот жамиятининг хусусиятлари америкалик машҳур 
футуролог О. Тоффлернинг “Учинчи тўлқин” номли асарида батафсил баён 
қилинган. Ахборот жамияти шундай жамиятки, унда одамлар ўртасидаги барча 
муносабат ва алоқалар ахборот алмашинуви асосига қурилади. Бундай жамиятда 
ахборот барча учун битмас туганмас асосий хомашё манбаи бўлиб қолади. Ахборот 
туфайли янги жамиятда таълим тизими қайта қурилади, илмий тадқиқотларнинг 
янги чегараси белгиланади, оммавий коммуникациялар ўзини қайта ташкил этади. 
Ахборот жамияти электрон ҳисоблаш техникалари ва аудиовизуал ОАВнинг жадал 
ривожланиши натижаси ҳисобланади. Бунда постиндустриал жамият технотрон 
жамиятга айланади ва унинг асосида глобаллашган коммуникация тизими 
шаклланади. Унинг воситасида одамлар тимсоллар ва туйғуларга таянган ҳолда 
оламнинг глобал кўринишини қабул қилади. 
Янги авлод оламни англаш учун мафкуравий-таркибий таҳлил ёки муфассал 
баёнга асосланган адабиётларни ўқиш билан машғул бўлмайди, балки у оламни 
аудиовизуал коммуникациялар воситасида ҳис қилади ва англайди. Технотрон 
ахборот жамияти мафкуравий ёки ижтимоий мазмунда бўлмайди. У макон ва замон 
характерига эга бўлиб, бутун оламни аудиовизуал алоқанинг янги ва замонавий 
воситалари билан қамраб олади. Шунингдек, ОАВ каналлари орқали оммавий 
маданиятга хос урфдаги маҳсулотларнинг глобал эскалацияси натижасида юзага 
келадиган хулқ-атвор, хатти-ҳаракат, турмуш ва дам олишни ташкил этишнинг 
ягона услубини ҳамма жойда тарқата бошлайди”
7

ОАВ, турли ахборот ва коммуникация технологиялари кенг тарқалишини 
тўхтатиб бўлмайди. Уларнинг шахсий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда 
тутган ўрни ва аҳамиятини баҳолаш мушкул. Ахборот ва билимга асосланган 
жамиятда: 
– фуқароларнинг жамият ҳаётида иштирокини таъминлаш учун медиа ва 
ахборот саводхонлиги муҳим аҳамият касб этади; 
– демократия жараёнларида ОАВ ва ахборот муҳим ўрин тутади; 
– ОАВ ва бошқа ахборот манбалари тасаввур, қараш ва маслакларнинг 
шаклланишида муҳим роль ўйнайди; 
– фойдаланувчилар томонидан тайёрланган контент, виртуал макондан 
фойдаланиш ва фуқаролик журналистикаси кенг ривож топади. 
“Ахборот жамияти” тушунчаси кўп ҳолларда медиалар ижтимоий 
муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришига ишончни назарда тутади. Аммо янги 
технологияларнинг жадал жорий этилиши турли ижтимоий синфлар, ҳудудлар ва 
хатто жинслар ўртасида рақамли тенгсизликнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. 
Интернет инсонларнинг жамиятдан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин. 
Сабаби, у орқали кўрсатиладиган хизмат турлари ортиб бормоқда, лекин ҳаммада 
ҳам Интернет тармоғига уланиш имконияти ва ундан фойдаланиш кўникмаси 
мавжуд эмас. Медиа ва ахборот саводхонлиги эса инсонни зарур кўникмалар билан 
қуроллантиришни назарда тутади, аммо уларни амалга ошириш учун давлат барчага 
Интернетдан фойдаланиш учун тенг имкониятни кафолатлаши зарур бўлади. 
7
Землянова Л.М. Зарубежная коммуникативистика в преддверии информационного общества.–М.: Изд-
во МГУ,1999.– С.69. 


45 
Оммавий кутубхона мактабда ва уйда Интернетдан фойдаланиш имконияти 
мавжуд бўлмаганларга ушбу хизматни тақдим этади. Бошқа томондан эса, сиёсий 
тизими ўтиш даврини бошидан кечираётган айрим мамлакатларда ОАВни бир нечта 
гуруҳ назорат қилиб туради. Интернет эса ташқи оламда содир бўлаётган 
ҳодисалар, унда амал қилаётган ғоялар ҳақида ахборот олиш имконини беради. Шу 
боис айрим давлатларда муқобил мазмундаги, шунингдек, бирдек қабул 
қилинмайдиган (порнографик ресурслар ёки зўравонлик, ваҳшийликни тарғиб 
этувчи медиамаҳсулотлар) Интернет-ресурслардан фойдаланишни чеклаш ёки 
тақиқлаш кузатилади. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish