Xvi б о б. Бозор иќтисодиётини тартиблаш. Давлатнинг иќтисодий роли 1-§. Иќтисодиётни тартиблаш зарурлиги


-§. Иќтисодиётни тартиблашда фискал сиёсат



Download 197,5 Kb.
bet10/12
Sana07.07.2022
Hajmi197,5 Kb.
#755442
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Bozor iqtisodiyotini tartiblash. Davlatning iqtisodiy roli

5-§. Иќтисодиётни тартиблашда фискал сиёсат

Бозор механизми молиявий ресурсларни давлат, демократик жамият ¢з олдига ќ¢йган маќсад ва вазифаларни т¢лаќонли амалга ошириши учун етарли даражада ќайта таќсимлашни амалга ошира олмайди. Айниќса, (кризис) тушкунлик вазиятларида иќтисодиётни барќарорлигини таъминлашни янада сусайтиради. Бундай шароитда молиявий тартибга солиш учун объектив тарзда иќтисодиётга оќилона равишда давлатнинг аралашуви зарур б¢либ ќолади. Давлат ќаттиќ молиявий сиёсат орќали бундай аралашувни амалга оширади. Аралашув давлат инвестициялари, давлат солиќ, бюджет, амортизация сиёсати, турли давлат органлари ёрдамида амалга оширилади. Албатта, бундай аралашув объектив тарзда белгиланган чегарагача б¢лиши керак. Ћаддан ортиќ аралашув иќтисодий раƒбатни сусайтиради, ишлаб чиќариш самарадорлигини пасайтиради, тартибга солишнинг бозор механизмига т¢сќинлик ќилади. Иќтисодиётни тартибга солишда корхона молияси, суƒурта, давлат бюджети, бюджетдан ташќари фондлар катта роль ¢йнайди. Тартибга солишнинг бош дастаги ќаторига корхоналар молияси киради. Ана шу дастлабки б¢ƒинда ишлаб чиќариш таркибини тартибга солиш, х¢жаликларнинг молиявий эЏтиёжлари таъминланади. Уларнинг даромадлари жамƒариш ва истеъмол фондига ажралиши юз беради, меЏнат ресурс-ларига молиявий таъсир ¢тказилади.


Макромиќёс даражасида эса давлат харажатлари жамиятнинг иќтисодий ривожланишида катта роль ¢йнайди. Улар иќтисодий барќарорликни таъминлаш, иќтисодий ¢сишнинг янги сифатини шакллантиради.
Давлатни иќтисодиётни тартибга солиши, молиявий бар-ќарорликни таъминлаши эса аввало бюджет харажатлари орќали амалга оширилади. Унинг наќадар амалий натижа бериши:
1) харажатларнинг миќдорига, яъни уларнинг ЯММга нисбатан улушига;
2) бу харажатлар таркибига;
3) харажат ќилинган маблаƒларнинг самарадорлигига боƒлиќ.
Ћозирги пайтда ривожланган мамлакатларда ЯММ нинг 30—50% и давлат бюджети орќали ќайта таќсимланади. Республикамизда Џам бу к¢рсаткич шунга яќин.
Давлатнинг иќтисодиётни бошќаришдаги мавќеи турлича. У давлатнинг аниќ маќсади, давлат мулки улуши, ЯММда бюджет харажатларнинг улуши кабиларга боƒлиќ.
Давлатнинг иќтисодиётга аралашувини фискал сиёсатни оќилона амалга ошириш ќандай натижаларга олиб келгани тарихдан, АЈШ мисолида маълум.
Америка Ќ¢шма Штатлари тарихига 1929 йил 23 октябрь «ќора кун» б¢либ кирган. Шу куни акциялар курси ниЏоятда тез тушиб кетиши бутун мамлакатни титратди. Бир Џафта ичида 15 млрд. долларлик, йилни охирига келиб 40 млрд. долларлик акциялар ќадрсизланиб, оддий ќоƒозга айланди. Јатор заводлар, корпорациялар, банклар, деЏќон-фермер х¢жаликлари ниЏоятда тезлик билан инќирозга юз тутдилар. Майда ва ¢рта банк мижозлари бир лаЏзада ¢з жамƒармаларидан айрилдилар. Миллионерлар сони ќисќариб 513 тадан 20 тага тушиб ќолди.
¤ша пайтдаги президент Гуверга аЏволни ¢згартириш, яхшилаш учун чора-тадбирларни к¢риш Џаќида маслаЏат берилганда, у бу фикрга ќатъиян ќарши чиќди. У давлатни иќтисодиётга аралашмаслиги тарафдори эди.
Натижада 1929 йилда яратилган соф миллий маЏсулот 95,8 млрд. доллар б¢лган б¢лса, 1933 йилга келиб 48,8 млрд.долларга тушиб ќолди, 1932 йилда мамлакатда 15 млн. ишсиз бор б¢либ, 5 минг банк, 32 минг хусусий компаниялар инќирозга учради. Ана шундай шароитда Франклин Рузвельт президентликка сайланиб, ишни бошлаши билан барча банкларни давлат томонидан ёппасига тафтиш ќилишга фармон берди.
У ишончли б¢лмаган банклар билан иќтисодиётни соƒ-ломлаштириб б¢лмайди, деб Џисоблаган, 4 кундан с¢нг янги президент конгрессга биринчи антикризис ќонун, «Банклар т¢ƒрисида фавќулодда ќонун»ни таќдим этади. С¢нгра «Ќишлоќ х¢жалигини тартибга солиш т¢ƒрисида», «Миллий саноатни тиклаш Џаќида» ќонунлари таќдим этилди ва бошќа Џукумат тадбирлари белгиланди.
Юристлар, иќтисодчилар, маъмурлардан ¢з ишини яхши билган кишилардан иборат команда т¢плаб мамлакатни инќироздан чиќариш й¢ллари ќидирилди. Натижада икки й¢налиш шаклланди.
1. Йирик монополистларни давлат назоратига олиш.
2. АЏолини эЏтиёжларини т¢ловга ќодирлигини тиклаш.
Талаб б¢лса ва у ¢сгандагина ишлаб чиќаришни кенгайтириш мумкин. Мамлакатда ќонун й¢ли билан фавќулодда иќтисодий Џолат эълон ќилинди. Тадбиркорлар Џукумат билан Џамкорлик ќилишга чаќирилди. Давлат мамлакат банк тизимини ¢з заёмлари билан мустаЏкамлади, тижорат банк-ларига кредит берди, Џамда бир ваќтнинг ¢зида банк чайќовчилиги билан курашди, инвестиция банкларини тижорат банкларидан статуси ажратилди. Агар банк инвестицион б¢лар экан, у фаќат капитал ќ¢йилмаларни молиялаштириши мумкин, ќисќа муддатли кредит бериш эса таќиќланди.
Ќамаш таЏдиди билан ќоƒоз пулларни олтинга алмаштириш таќиќланди. Бу инфляцияга й¢л очди, Давлат бюджетининг таќчиллиги ошди, лекин бу ¢з навбатида товарларга б¢лган талабни Џам оширишга олиб келди.
¤ша пайт учун катта маблаƒ 3,3 млрд. доллар давлат олдига ќ¢йган маќсадларни амалга ошириш, майда-чуйда кулбалар ¢рнига уй-жой ќуришдан тортиб, Џарбий кемалар ќуришгача ажратилди. Буни натижасида аЏоли бандлиги ортди, ишлаб чиќариш жонланди, бу ¢з навбатида бошќа соЏаларда Џам ижобий ¢згаришларга олиб келди.
Болалар меЏнати таќиќланди. МеЏнат Џаќининг минимал ставкаси соатига 25 цент (ва иш ваќтининг максимал узунлиги) Џафтасига 44 соат белгиланди.
Ёшлар ¢ртасида ишсизлар к¢п б¢лгани учун махсус 18—25 ёшгача б¢лганлар учун меЏнат лагерлари тузилди. Ундан 3 млн. америкалик ¢тди. Улар ¢рмонлар, боƒлар яратди, й¢лларни таъмирлаб, к¢приклар ќуришди, мелиоратив ишларни бажаришди. Улар яшаш учун жой (ваќтинча б¢лса Џам) кийим, овќат билан таъминланиб, кунига 1 доллар Џаќ олган.
Ћукумат йилига камбаƒалларга т¢лаш учун штатларга 500 млн. доллар ажратган, лекин Џар бир штат федерал долларга ¢зининг 3 долларини ќ¢шиши зарур эди.
Фермерлар донларини давлатга паритет баЏоларда сотиш Џуќуќга эга б¢лди. Бу харид баЏолари сотиб олинадиган, техника, минерал ¢ƒит, ёќилƒи сотиб олиш учун сарфланадиган харажатлардан юќори.
Рузвельт 3 йилгача ерларни олди-сотди ќилишни таќиќлади, б¢лмаса фермерлар ќарзи учун ерларидан ажраларди. Ћукумут уларнинг ќарзларини узишга ёрдам берди.
Хазинага пул т¢плаш учун ќишлоќ х¢жалиги маЏсулотларини ќайта ишлайдиган корхоналарга ќ¢шимча солиќ солинди.
Ћукумат четдан олинадиган озиќ-овќат маЏсулотларини Џам назоратга олди. Фермерларни маЏсулотларини сотишда ќийинчилик туƒилмаслиги чоралари к¢рилди. Бундай тартиб Џанузгача мавжуд.
Давлат харажатлари ва солиќќа тортиш б¢йича чора-тадбирлар к¢риш орќали мамлакатдаги социал иќтисодий муаммоларни ечишга ќаратилган сиёсат фискал сиёсат дейилади.
Фискал сиёсатнинг энг асосий вазифаси иќтисодий сиё-сатни амалга ошириш учун давлат пул фондларини марказлашган тарзда ташкил этиш ва ишлатиш орќали иќтисодий барќарорликни таъминлаш.
Фискал сиёсат — автоматик ва дискрецион фискал сиё-сатдан иборат. Автоматик фискал сиёсат деганда Ћукумат томонидан ќ¢шимча чора-тадбирлар белгиламай, мавжуд иќтисодий механизм орќали иќтисодий ¢згаришларга мослашувчан сиёсат тушунилади.
Аввалдан ќабул ќилинган, киритилган Џуќуќий Џужжатлар автоматик барќарорлаштирувчи стабилизатор тарзида иќтисодиётга таъсир ¢тказади. Ћукумат томонидан ќ¢шимча чора-тадбирлар белгиланмай иќтисодий аЏволни ¢згаришига автоматик тарзда мослашади, таъсир к¢рсатади.
Бу механизмни асосини солиќ ташкил этади. Солиќлар суммаси даромадлар миќдорига боƒлиќ Џолда автоматик тарзда камайиши ёки к¢пайиши мумкин. Солиќќа тортишнинг прогрессив ставкалари асосида ЯИМ ¢сиши билан автоматик тарзда солиќ тушумлари к¢паяди. Аксинча, иќтисодий тушкунлик даврида солиќ тушумлари автоматик тарзда ќисќаради.
Агар ишловчилар иш жойини й¢ќотса Џукумат аралашувисиз ишсизлик нафаќаси олади. Маълум бир ёшга етгач, пенсия олади. Директив тарзда белгиланган минимал иш Џаќи даражаси бор. Турли ижтимоий т¢ловлар аЏолини ќ¢ллаб-ќувватлаш дастурлари ва бошќалар иќтисодий тушкунлик пайтларида ялпи талабни кескин ќисќаришига й¢л ќ¢ймайди.
Юксалиш пайтларида ишсизликни ќисќариши ¢з навбатида ишсизлик нафаќаси т¢лашни т¢хтатади ёки ќисќартиради.
Автоматик фискал сиёсатни нисбатан т¢лиќ Џолда тажрибада АЌШ нинг президенти Никсон (1972—1974 йиллар) даврида ќ¢лланган. Солиќ тушумлари иќтисодий конъюктура ¢згаришига боƒлиќ Џолда ¢згарган.
Лекин солиќ тушумининг автоматик реакцияси тушкунлик даврида, бюджет таќчиллиги ортганда ¢з вазифасини бажаролмай, салбий оќибатларга олиб келиши мумкин.
Лекин иќтисодиётни тартибга тушириш учун олдиндан белгиланган, Џуќуќий нормативлар турли тебранишларни олдини олишни кутилган даражада таъминлай олмайди. Айрим пайтларда умуман ќурби етмайди. Сабаби аввалдан Џамма ¢згаришларни ќонуний Џужжатларда ифодалаб б¢лмайди. Ћамма ¢згаришларни ќандай б¢лишини олдиндан билиш ќийин.
Ана шундай пайтда оператив тарзда Џукуматнинг зудлик билан аралашуви зарур б¢либ ќолади. Ана шу аралашув дискрецион фискал сиёсатда ¢з ифодасини топади.

Download 197,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish