Дискрецион (лотинча disсrecio — ¢з ќарорига ќараб амал ќилувчи) фискал сиёсат давлат томонидан ЯММнинг реал Џажмига, бандлик, инфляция ва иќтисодий ¢сишга таъсир к¢рсатиш маќсадида давлат томонидан аниќ чора-тадбирларни белгилаш тушунилади.
Доимий амал ќилувчи ќонунлар, ќоидалар нормативларга ќ¢шимча равишда ёки уларни ¢згартириш б¢йича оператив тарзда молиявий чора-тадбирлар к¢рилади.
Буни самолётни автопилот бошќариши билан таќќослаш мумкин. Маълум пайтларда автопилот бошќара олмай ќолганда учувчининг ¢зи штурвални ќ¢лга олгани каби Џукумат Џам зарур пайтда илгари ќабул ќилинган ќонунлар кутилган натижани бермаса, объектив вужудга келган шароитга ќараб чора-тадбирлар белгилайди.
Энг к¢п тарќалган дискрацион фискал сиёсат усулларига моддий ёрдам дастури, солиќ ставкаларини ¢згартириш, ишсизларни давлат томонидан Џаќ т¢лаб, ижтимоий ишларни бажаришга жалб этиш, ижтимоий вазият кескинлашмай, айрим аЏоли ќатламини ќашшоќлашувига й¢л ќ¢ймаслик ќонунда белгиланганидан ташќари моддий ёрдамни кучайтириш, корхона ва аЏоли даромадларини кескин равишда камайиб кетмаслиги учун ваќтинча солиќ ставкаларини камайтириш, имтиёзлар белгилаш ва Џоказолар.
ЖаЏон тажрибаси к¢рсатадики, Џар бир мамлакат ¢зи эришган иќтисодий даража, вужудга келган ечимини орќага суриш мумкин б¢лмаган муаммолар, объектив тарзда мавжуд вазиятга ќараб дискрецион сиёсат юритади. Масалан. АЌШда 80 - йилларда икки марта ¢тказилган солиќ реформасини ана шу сиёсат билан боƒлаш мумкин.
Агарда ¡збекистоннинг юритаётган фискал сиёсати Џаќида — с¢з юритадиган б¢лсак, унда заруратга ќараб Џар иккиси-автоматик, Џам дискрецион сиёсат юритилаяпти деб айтиш мумкин.
Давлатнинг бюджет сиёсати фискал сиёсатнинг бир ќисми сифатида, асосан даромадлар билан харажатларни ба-ланслаштиришга ќаратилган. Агар даромадлар камайиши юз берса, мувофиќ равишда харажатлар Џам камайтирилади.
Иќтисодий конъюктура юќори б¢либ, даромадлар к¢пайиб кетса аввалги ќарзларни т¢лаш, ќ¢шимча резерв фондларига ажратиш, ижтимоий чора-тадбирларни амалга ошириш, иќтисодий тушкунлик пайтларда бюджет камомади Џисобига б¢лса Џам ялпи талабнинг ¢сишига Џаракат ќилинади. Чунки иќтисодий жараёнларни барќарорлаштириш зарур. Лекин бюджет камомадининг к¢пайиб кетиши Џам барќарорликни издан чиќаради. Шунинг учун Џукумат чора-тадбирлар белгилар экан Џар жиЏатдан ќандай оќибатларга олиб келишини Џисобга олиши керак.
Энг аввало, давлатнинг даромадлари харажатларига тенг б¢лишига Џаракат ќилиш керак. Давлат харажатлари биринчи навбатда давлат секторининг талабларини ќондиришга ќаратилиши керак. Бу харажатлар давлат бюджети статьяларида акс этади. Шуни таъкидлаш керакки, к¢пгина давлат (ижтимоий, социал) харажатлари узлуксиз ¢сиб боради. Шунинг учун уларни энг зарурларини ажратиб, ќолганларини чеклашга Џаракат ќилиш керак. Чунки «к¢рпага ќараб оёќ узат»маса б¢лмайди. Бундай чекловчи б¢либ, бюджет даромадлари Џисобланади, яъни «к¢рпа»ни катта-кичиклиги бюджет даромадларида к¢ринади.
Давлат иќтисодиётини тартиблашда бюджет маблаƒларидан фойдаланади. Бу субсидия бериш тарзида амалга оширилади. Субсидия давлат бюджетидан тадбиркорларга аниќ маќсад й¢лида ишлатиш учун берилади. Иќтисодий ¢сиш учун зарур, аммо фирмалар учун ќулай б¢лмаган тадбирларни ¢тказиш, масалан, янги технологияни жорий этиш, экологик мувозанатни таъминлаш узоќ даврда ¢зини оќловчи ишларга пул сарфлаш, фундаментал назарий тад-ќиќот ишларни ¢тказиш учун маблаƒ ажратилади. Субсидия давлатнинг молиявий ёрдами б¢либ бюджетга ќайтариб берилмайди. Субсидия орќали давлат фирмалар, х¢жаликларга мадад беради, айниќса молиявий санация — соƒломлаштириш воситаси сифатида муЏим роль ¢йнайди.
Субсидия ёрдамида давлат бозордаги таклифга Џам таъсир этади, корхона маЏсулотини бозорга чиќармай ƒамлаб турганлари учун Џам субсидия оладилар. Шу й¢л билан улар товарларни муддатидан ортиќча саќлаш харажатларини ќоплайдилар, жаЏон бозорида миллий манфаатларни Џимоя ќилиш учун Џам субсидия ќ¢лланилади.
Давлат зарур иш билан шуƒулланувчи, лекин янги, Џали молиявий ночор фирмаларни Џам субсидия орќали ќ¢ллайди. Субсидиялар давлат дастурлари ва тавсияларига биноан иш тутган фирмаларга Џам берилади.
Фискал сиёсат нисбатан к¢проќ антициклик характерга эга б¢лса, бюджет ва солиќлар орќали барќарорликни таъминлашга ќаратилган б¢лса, монетар сиёсат пул муомаласини барќарорлаштириш орќали иќтисодиётга таъсир этишга ќаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |