XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
192
қилинган вақтгача “илмий
-
адабий ҳаётда ишлатилмаган, ўзбек тили ички имкониятлари
негизида ясалган”
[7]
янги терминлар
тақдим қилингани унинг қийматини оширади.
Ш.Раҳматуллаев, Н.Маматов ва Р.Шукуровларнинг 1980 йилда чоп этилган “Ўзбек
тили антонимларининг изоҳли луғати”да ўша вақтгача бўлган антонимлар бўйича қилинган
илмий ишлар ва нашр қилинган луғатларни ўрганиш асосида қилинган шу турдаги
луғатларнинг дастлабкиларидан ҳисобланади.
1981 йилда нашр қилинган 60000 сўз ва сўз бирикмасидан иборат З.М.Маъруфовнинг
таҳрири остидаги икки томли “Ўзбек тилининг изоҳли
луғати” шу хил луғатларнинг
дастлабкиси бўлиб, бир гуруҳ ўзбек тилшунослари томонидан жамоа бўлиб ишлаб чиқилди.
Луғат ўзбек тилшунослигининг лексикографияси ривожига қўшилган катта ҳисса сифатида
баҳоланди. Шунгача 1927
-
1928 йилларда нашр этилган А.Зоҳирийнинг “Мукаммал русча
-
ўзбекча луғат”и, 1927 йилда К.К. Юдахиннинг “Қисқача ўзбекча
-
русча луғат”и,
У.Аҳмаджонов ва Б.Ильязовларнинг 1931 йилдаги “Ўзбекча
-
русча луғат”и, С.Раҳмати ва
А.Қодировнинг 1934 йилдаги “Русча
-
ўзбекча тўла сўзлар” номли луғати, В.В. Решетовнинг
“Қисқача ўзбекча
-
русча луғат”и, Т.Н.Қори Ниёзий
ва А.Н.Боровковнинг 1941 ва 1942
йиллардаги “Ўзбекча
-
русча луғат” ва “Русча
-
ўзбекча луғат”лари, 1950
-
1955 йилларда бир
гуруҳ лексикографлар томонидан “Русча
-
ўзбекча луғат”, 1954 йил ва 1959 йилларда нашр
этилган “Русча
-
ўзбекча луғат” ва “Ўзбекча
-
русча луғат”лар ўзбек тилининг изоҳли луғатини
тузишга асос бўлиб хизмат қилди. 1959 йилда нашр этилган нормативлик тамойилига
асосланган “Ўзбекча
-
русча луғат”и изоҳли луғат тузиш учун бевосита асос ҳисобланади,
луғат тузиш учун умумий бўлган кўп масалалар, хусусан, луғатда бош сўзларнинг шакли, сўз
танлаш тамойиллари, сўзларнинг маъно, стилистик, грамматик тавсифи, лексикографик
белгилар тизими ана шундай масалалар жумласига киради. Ўша давр ижтимоий жараёнлари
мамлакатда саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва техника тараққиётининг ривожланиши луғатда
кўп миқдорда янги сўз ва терминлар билан акс эттирилди. Айтиш жоизки, луғатнинг
вазифаси тилда сўз бойлигини тўплаш ва тавсифлаш ҳамда унинг адабий тил нормаларини
белгилашдир.
Ш. Раҳматуллаевнинг “Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати” (1984),
Э.Бегмaтoвнинг “Ўзбек тилининг oрфoэпик луғaти” (1984), Ҳ.Бердиёрoв, Р.Рaсулoвнинг
“Ўзбек тилининг пaремиoлoгик луғaти” (1984), «Русча
-
ўзбекча луғат» икки томли лексик
бирликлар луғати (1984), А.Ҳожиевнинг «Лингвистик терминларнинг изоҳли луғати» (1985)
ўзбек тили лексикографиясининг бойишида муҳим манбалар ҳисобланади.
Кейинги йилларда ўзбек тилшунослигида луғатшунослик бўйича олиб борилган ишлар
ниҳоятда самарали бўлди, лексикография соҳаси ривожлана бошлади, русча
-
ўзбекча,
ўзбекча
-
русча, инглизча
-
ўзбекча, ўзбекча
-
инглизча луғатлар, имло луғати, изоҳли луғат ва
терминологик луғатлар нашр этилди. Бугунги кунда ўзбек тилининг фразеологик, омонимик,
синонимик, частотали, чаппа луғатлари, шева ва диалект луғатлари мавжуд.
Бир тилли, кўп
тилли ва турли соҳавий луғатлар яратилиб, лексикография тилшуносликнинг алоҳида, етук
соҳаси сифатида намоён бўлди.
Мамлакатимизнинг истиқлолга эришиши ўзбек халқининг маданий
-
маънавий, илмий
-
маърифий ҳаётида улкан ижобий ўзгаришларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Тил
халқнинг миллий қадриятлари ва мафкуравий дунёсини ўзида кўрсатади. Кейинги йилларда
Республика давлат бошқаруви, сиёсий тизимидаги ўзгаришлар унинг аҳолиси бўлган
ўзбеклар тилига ҳам салмоқли ўзгаришлар, бойишлар олиб келди.
У.Қўзиев тадқиқотларида таъкидлаб ўтганидек, “ўзбек луғaтчилигидa муҳим мaсaлaлaр
бўйичa йўриқнoмaлaр [1] ишлaб чиқилиб, “энциклoпедик луғатлар, тaржимa луғaтлaри, фaн
-
техникaнинг мaълум сoҳaсигa oид сўзлaр қaтлaмини aкс эттирувчи луғaтлaр [6]” яратиш
ривожлана бошлади. 1925 йилдaн ҳoзирги кунгa қaдaр Ўзбекистoндa 50 дaн oртиқ сoҳa
бўйичa 140 тaгa яқин терминoлoгик луғaт нaшр этилгaн бўлиб, улaрнинг сoҳaвий
терминлaрни тaртибгa сoлиш ва изоҳлашда ўрни муҳим ҳисобланади.
Лексикология ва лексикография фанларига сезиларли, аҳамиятга молик янгиликлар
олиб кирган бу жараённи ўрганиш тилшуносликнинг айни кунлардаги долзарб
муаммоларидан биридир.
Н.Охунов “Жой номлари таъбири” изоҳли луғати (1994), Т.Нафасов томонидан
тузилган «Жанубий Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати»ни, С.Қораевнинг «Жой
Do'stlaringiz bilan baham: |