XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
127
савдо алоқаларини юксалтириш мақсадида
христиан руҳонийларига хайрохоҳлик билдириб,
савдогарларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида чора
-
тадбирларни амалга оширади.
Шу сабабли ғарбда Мироншоҳ тез орада “Католик динининг ҳомийси” [7,47] сифатида
шуҳрат қозонади. Улуғ Соҳибқирон бир томондан Хитой, Ҳиндистон, яна бир томондан
Франция, Англия, Испания, Италия, Миср ва бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатган
ҳамда шу муносабатларни мустаҳкамлашга уринган.
Самарқанд Темур даврида бутун Осиё савдосининг мол омбори вазифасини ўтай
бошлади. Бу ерга Ҳиндистондан жуда кўп атторлик ва бўёқ моллари карвонлари, Хитойдан
эса ипак газламалар, чинни косалар, қадаҳлар, қимматбаҳо тошлар келиб турарди.
Мамлакатнинг шимол томонидан ноёб пўстинлар келар эди. Ушбу турли иқлимнинг моллари
Самарқанд бозорларида Осиёнинг катта шаҳарларига той
-
той бойланиб ва Буюк ипак йўли
орқали Европага жўнатилар эди. Савдогарлар бир йўл билан Хоразм, Астробод, Нижний
-
Новгород, Москва орқали Генза кўлига борар эди. Иккинчи Ҳирот
-
Қазвин
-
Табриз
-
Трабзун йўли билан генуяликларнинг,
венецияликларнинг, пизаликларнинг савдо
кемаларига тушиб Европага етарди
[8, 55]. Шу тариқа Амир Темур Европа ва Осиёни
боғлаган ҳамда бу икки қитъани ягона геосиёсий ҳудудга айлантириш учун кўплаб ишларни
амалга оширган.
Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур
жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб яшнаган
давлат барпо этди ва уни хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўшни давлатлар билан
иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида улкан ишларни амалга оширди.
Унинг томонидан барпо этилган давлат геосиёсатининг асосий йўналишлари ўзида мамлакат
миллий манфаатларини акс этганлиги, геостратегик мақсадлар ўз ифодасини топганлиги
билан аҳамиятлидир. У олиб борган геосиёсатида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шу
билан бир қаторда бугунги кунда яратмоқчи бўлган янгича халқаро иқтисодий тартиботни
адолатли шакллантириш, Осиё ва Европа халқларининг муштарак манфаатларига хизмат
қиладиган ягона иқтисодий макон яратиш, интеграциялашув жараёнларини янада
кучайтириш ғоялари асос бўлиб хизмат қилди.
Амир Темурнинг қолдирган мероси ва ўгитлари нафақат ўз даври, балки келгуси
авлодлар учун ҳам катта аҳамият касб этади. Демак,
биз учун мамлакатимизда Амир
Темурдан мерос бўлиб қолган геосиёсий йўл қайта тикланмоқда деб таъкидлашимиз мумкин.
Чунки Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат йўналиши
минтақамиз орқали Узоқ ва Яқин Шарқни, Ҳиндистон ва Русни бирлаштирган Буюк Ипак
йўлини ҳамда "Бир макон бир йўл" концепциясини қўллаб қувватлаш орқали дунё
тамаддунида марказий Осиёнинг тарихий мавқеини қайта тиклашга қаратилган. Бу йўл эса
Ўзбекистоннинг ўз имкониятларидан тўла фойдаланишга, Жаҳон бозорига кириб боришга ва
минтақада дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро англашув муҳитини мустаҳкамлашга замин
яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |