Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   389
Bog'liq
xoразм

Key words: Geopolitics, geopolitical aspects, power of the state, geopolitical status of the 
states, centralized state, geostrategical aim, feudal rivalry, control over the trade routes. 
Геосиёсат 

у ёки бу давлат ёхуд давлатлар гуруҳи ташқи сиёсати, миллий манфаати ва 
мақсадларининг турли хил геосиёсий омилларга (географик, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, 
экологик, демографик ва маданий 
-
маърифий) қараб белгиланишини ўзида ифодалайдиган 
тушунчадир. Геосиёсатда мазкур омиллар алоҳида ўрин эгаллайди ва давлатларнинг куч
-
қудратини белгилаб беради. 
Давлатнинг куч
-
қудрати деганда икки нарса: биринчидан, ўзга давлат сиёсатига ташқи 
сиёсат орқали таъсир кўрсатиш йўли билан давлатнинг кўзлаган мақсадига эришиши; 
иккинчидан, ўзининг геосиёсий ҳолати доирасида ўз миллий манфаатларини ҳимоя қила 
олиш имкониятлари тушунилади. Давлат қудратини аниқлаб берувчи бундай ёндашув 
атрибутли ёндашув дейилади. Чунки мазкур ёндашувда асосий эътибор куч
-
қудратнинг энг 
муҳим жиҳатларини ўрганишга қаратилади. 
Айнан шу ёндашув асосида ўзбек давлатчилиги тарихида ўчмас из қолдирган Амир 
Темур давлатининг халқаро майдонда тутган ўрнига баҳо берсак, уни ўрта аср дунёсининг 
йирик геосиёсий куч марказига айланган қудратли давлат бўлган деб айтиш мумкин. 
Амир Темур даврида мўғул босқинчиларининг бир ярим асрлик ҳукмронлиги, феодал 
тарқоқлик, маҳаллий ҳокимларнинг ўзаро урушларига барҳам берилди ва унинг 
бошчилигида марказлашган давлат ташкил топди ҳамда жаҳоннинг буюк салтанатлари 
қаторидан ўрин эгаллади. Бу давлат чегаралари Шарқда Хитой деворларигача, Ғарбда Ўрта 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

8/2020 
124
ер денгизигача, Жанубда Ҳиндистон ва Шимолда Москва князлиги ҳудудлари билан 
чегараланган эди. 
Маълумки, ҳар бир давлатнинг узоқ ва яқин келажакда амалга оширилиши
зарур 
бўлган
асосий мақсад ва вазифалари унинг миллий манфаатларида намоён бўлади. 
Давлатларнинг миллий манфаатлари, уларнинг геосиёсати орқали моддий кучга айланиб, 
уларнинг ички ва ташқи сиёсати йўналишларини белгилаб беради. 
Амир Темур геосиёсатини таҳлил қилар эканмиз, у ўрта аср шароитида мамлакат 
ҳудудий яхлитлигини ва унинг чегаралари хавфсизлигини таъминлаш, дунё миқёсида 
мамлакат геосиёсий мавқеини ошириш, эркин савдо йўлини ривожлантириш учун қулай 
муҳит яратиш, давлатлараро ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш орқали адолатли 
интеграция маконини яратиш ва Евроосиё ҳудудида барқарор хавфсизлик ва ҳамкорлик 
зонасини вужудга келтириш, ташқи таҳдидларга биргаликда қарши курашиш

ўз 
салтанатининг геосиёсий мақсад ва манфаатларини қондиришнинг муҳим омили эканини 
теран англаганини кўрамиз.
Буюк Жаҳонгир геостратегик мақсад ва манфаатларга мамлакат хавфсизлигини 
таъминламасдан туриб эришиш мумкин эмаслигини тушунарди. Шунинг учун ҳам 
Мовароуннаҳр
тахтини эгаллаган (1370 й) кунданоқ бу масалага жиддий эътибор қаратади. 
Дастлаб мамлакат хавфсизлигига хавф солувчи ички ва ташқи таҳдидларни олдини олиш 
мақсадида ҳарбий ислоҳот ўтказади. Бундан мақсад, яхши қуролланган кучли мунтазам 
армияга эга бўлиш эди.
Буюк саркарда
“амир” ва “амир
-
ул умаро”

яъни бош амир каби юқори даражали 
ҳарбий унвонлар жорий қилади. Бундай олий даражадаги унвонларга эга бўлган иқтидорли 
саркардаларга вилоят ҳокимлиги ёки ноиблигини инъом этган [1,28]. У армиясини ўнликлар, 
юзликлар, мингликлар, туманлар каби аскарий бирикмаларга бўлган. Қўшин пиёда ва отлиқ 
аскарлардан ташкил топган эди. Унинг қўшинида ҳар бир жангчи жанг қилиш услубларини 
яхши билиши, ҳарбий интизомга қаттиқ риоя қилиши, жангда аёвсиз ва довюрак бўлиши 
лозим бўлган. Амир Темур жангларда жасорат кўрсатган амирлар ва аскарларга алоҳида 
эътибор билан қараган ва уларнинг даражасига қараб маош ҳам белгилаган. Шу тариқа у 
мамлакат хавсизлигини таъминлай оладиган қудратли армия тузишга муваффақ бўлди. 
Қўшин ўз даврининг яхши қуроллари билан таъминланиб, жанговорлиги оширилди. 
Амир Темур ҳарбий салоҳиятга мамлакат хавфсизлигини таъминловчи энг муҳим 
геосиёсий омил сифатида қараган. Айнан ҳарбий омил салтанатда давлат тинчлиги, 
барқарорлиги, яхлитлигини таъминлашда катта куч бўлиб хизмат қилган. Унинг жанговор 
ўта кучли армияга эга бўлиши Амир Темур давлатининг минтақадаги геосиёсий мавқеини 
кўтарилишига ва йирик геосиёсий кучлар марказига айланишига замин яратган. 
Амир Темур хавфсизликни таъминлаш мақсадида мамлакат атрофида рўй бераётган 
воқеалардан огоҳ бўлган ҳамда хавфни ўз вақтида бартараф этиш масаласига жиддий 
эътибор берган ва бунга эришган. Қўшни давлатлар тўғрисидаги керакли маълумотларни 
Амир Темур 1000 кишилик енгил бўлинмалар воситасида тўплаган [2,150].
Бу бўлинмалар 
сувсиз чўлларда туя миниб, бошқа жойларда эса отлиқ ва пиёда ҳолда ҳаракат қилганлар. 
Қўшни давлатлар кимга қарши ва қачон уруш бошлаш ниятлари борлиги

шу давлат 
ҳокимларининг мақсадларини билиб олиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш мазкур 
бўлинмалар учун энг муҳим вазифа бўлган. Улар томонидан келтирилган маълумотларга 
қараб Амир Темур тегишли чора тадбирларни кўрган. 
Бундай маълумотлар савдо муносабатлари баҳонасида ҳам тўпланиши мумкин эди. 
Буюк саркарда савдо карвонларини Ўрта Осиёнинг турли ўлкаларига, Хитой, Ҳиндистон, 
Миср, Саудия Арабистони, Сурия, Гуржистон ва ҳатто Европа давлатларига ҳам юборар эди. 
Карвон қайтиб келганидан кейин, дарвеш шаклида савдогарлар билан карвонга қўшилган 
аёнлар йўл давомида кўрган давлатлардаги шарт
-
шароит, шу давлатда яшовчи халқ урф 
одатлари ва энг
асосийси
-
ўша давлат ҳукмдорларининг ўз фуқароларига, шунингдек, Амир 
Темурга бўлган муносабатлари ҳақида маълумот берадилар. Агар бу маълумотлар етарли 
бўлмаса Амир Темур қўшни давлатларга элчиларни юбориб, улар орқали ўзига керакли 
бўлган маълумотларни тўплаган. Тўпланган маълумотлар мамлакатда хавфсизлик тизимини 
яратишда ва ҳарбий сиёсат йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этган. 



Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish