XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
125
Амир Темур Чиғатой улусининг барча ерларига ўзини ворис деб билди ва Сирдарёнинг
қуйи ҳавзасидаги ерларни, Тошкент вилояти, Фарғона водийси, Хоразмни ўз ҳукмронлиги
остига киритди. Айниқса, Хоразмни ўз ҳудудига қўшиб олиш Соҳибқирон геосиёсатида
мамлакат шимолий чегараларини мустаҳкамлаш, мазкур ҳудудда кучли мудофаа маконини
яратиш кафолати бўлиши билан бирга бир қатор геосиёсий манфаатларни қондириш омили
сифатида қаралган деб айтиш мумкин: биринчидан, Олтин Ўрдани Эрон ва Озарбайжонга
ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслик; иккинчидан, уни иккинчи даражали мамлакатга
айлантириш; учинчидан, Дашти Қипчоқнинг шимолий қисмига ўз таъсирини ўтказиш.
Мамлакатнинг шимоли
-
шарқий ҳудудларига нисбатан бўлаётган муттасил таҳдидларни
бартараф қилиш учун Амир Темур Мўғулистонга ҳарбий юришлар (1371
-
1390) ни амалга
ошириб, бу мамлакатни ўзининг давлатига бирлаштирди. Аммо буюк саркарда бу билан
қаноатланмади. У улкан геосиёсий маконга эга бўлган, марказлашган буюк салтанат барпо
этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу даврда Олтин Ўрда, Хуросон, Эрон ва бошқа бир
қатор мамлакатлардаги ижтимоий
-
сиёсий вазият унинг учун бу мақсадни амалга оширишга
жуда қўл келди. Ўз мамлакатининг геостратегик мақсадларини кўзлаб у ҳарбий юришни
Хуросондан бошлади ва 1381
-
йилда Ҳиротни эгаллади. Хуросон, хусусан унинг пойтахти
Ҳирот геосиёсий жиҳатдан қулай жойга жойлашган бўлиб, Эрон, Ироқ, Шом (Сурия) ва
бошқа давлатларга ўтишга кўприк вазифасини ўтарди.
Олтин Ўрда мамлакати ҳам Амир Темур геосиёсатида муҳим ўрин тутган бўлиб, унинг
бу мамлакатга нисбатан тутган сиёсатини стратегик мақсадларни амалга оширишга
қаратилган йўл билан боғлиқ бўлган деб хулоса чиқариш
мумкин
.
Буюк саркарда ўз
давлатининг геосиёсий манфаатларидан келиб чиқиб, Олтин Ўрдага қарши 1389, 1391 ва
1394-
1395 йилларда уч марта ҳарбий юриш қилади. 1395
-
йил у Олтин Ўрдани ҳарбий
жиҳатдан батамом тор
-
мор этди. Натижада, савдо йўлининг мазкур давлат орқали ўтган
тармоғи барҳам топди. Эндиликда бутун савдо қатнови Мовароуннаҳр
шаҳарлари: Ўтрор,
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро орқали Балх, Ҳирот ва Султония томон йўналди.
Олтин Ўрда мағлуб этилгандан сўнг у Эрон, Ироқ, Сурия, Кичик Осиё, Озарбайжон,
Ҳиндистон ва Туркиянинг катта қисмини забт этди. Миср ҳам ўз итоаткорлигини билдирди.
Шундай қилиб, Амир Темур 27 мамлакатни ўзига бўйсундириб, ўз давлат қудратини янада
мустаҳкамлади ва жаҳоннинг буюк давлатлари қаторига кўтарди.
Албатта, Амир Темурнинг мамлакат миллий манфаатлари ва мақсадларини амалга
ошириш йўлида олиб борган ҳарбий юришларига баҳо берилар экан, унинг бу фаолиятига
нисбатан икки хил ёндашув борлигини ҳам таъкидлаш лозимдир. Бир томондан, Амир
Темурнинг феодал тарқоқликни тугатиб, мамлакатни бирлаштириб, марказлашган давлат
барпо этиш учун олиб борган курашлари Марказий Осиё халқларининг ижтимоий,
иқтисодий, сиёсий ва маданий
тараққиётида шубҳасиз ижобий аҳамият касб этди деб
баҳоланса, иккинчи томондан, унинг Эрон, Ироқ, Кавказ орти, Сурия, Кичик Осиё, Миср ва
Ҳиндистон каби давлатларга олиб борган юришларини тажовузкорлик тусига эга бўлган
сиёсат деб қаралади.
Бизнинг фикримизча, Амир Темурнинг ҳарбий юришлари билан боғлиқ фаолияти
теранроқ талқин этилиб, унга баҳо бериладиган бўлса, шуни айтиш мумкинки, у
ўрта асрлар
шароитида халқлар ирқи, миллати, дини ва келиб чиқишидан қатъий назар бир бутун
ҳудудга, яъни, "ягона иқтисодий макон"га яшашлари мумкинлиги тўғрисидаги ғояни илк
ташаббускори бўлган. У мамлакатнинг тараққий этиши учун савдонинг фойдали эканлигини
яхши англар эди. Шу боис ҳам савдо
-
сотиққа, айниқса, хорижий мамлакатлар билан олиб
бориладиган савдо
-
сотиққа, унинг ривожига алоҳида эътибор қаратган. "Тузуклар"да бу
ҳақида мана
буларни ўқиймиз: "Ҳар бир мамлакатга ва диёрга савдогарлар ва
карвонбошилар тайинладимки, улар қаерга боришмасин, Хитой, Хўтан, Чинумочин,
Ҳиндистон, араб мамлакатлари, Миср, Шом, Рум, Жазоир, Фарангистон, у ерларнинг нафис
матолари ва муносиб туҳфаларидан келтиришсин. Ўша мамлакатларда яшовчи кишиларнинг
ҳол
-
аҳволи, туриш
-
турмушлари ҳақида менга хабар олиб келсинлар. Ҳар бир мамлакат
ҳукмдорининг ўз раиятига қандай муомилаю муносабатда эканлигини аниқласинлар"[4,67].
Амир Темур савдо сотиқнинг ривожи
,
фаровонлиги ва мамлакатнинг ободлигига хизмат
қилишини таъкидларди ҳамма
вақт. Шунинг учун ҳам у савдо карвони йўллари устидан
Do'stlaringiz bilan baham: |