XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
200
УЎК 808.5
КАСБИЙ ФАОЛИЯТ ЛАТИФАЛАРИНИНГ ТАСНИФИ
И.Т. Рустамов, доцент в.б., Жиззах Давлат Педагогика Институти, Жиззах
Аннотация.
Мақола касбий фаолият латифаларнинг таснифлаш ва уларнинг
стереотипларини ўрганишга қаратилган. Шунингдек, уларни лингвомаданий типажларга
ажратади.
Калит сўзлар:
стереотип, комик,
социум, универсал, ассоциация, концепт, вакил.
Аннотация.
Статья посвящена классификации анекдотов и их стереотипов. Это
также делит их на лингвокультурологические типологии.
Ключевые слова:
стереотип, комикс, социум, универсал, ассоциация, концепт,
представитель.
Abstract. The article focuses on the classification of anecdotes and their stereotypes. It also
divides them into linguocultural typologies.
Keywords: stereotype, comic, socium, universal, association, concept, representative.
Турли касблар вакиллари ҳақидаги латифалар касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига
хос хусусиятларни акс эттиради ҳамда матний майдонда алоҳида ўрин эгаллайди. Латифа
муайян касб вакилининг меъёрлашган образини намойиш этувчи универсал шакл бўлди ва
унинг ёрдамида у ёки бу касбий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига социумнинг
муносабатлари визуаллашади. Бу каби латифаларда стреотиплашиш ходисаси кенг тарқалган
бўлиб у инсоннинг касбий фаолияти асосларини
,
хусусан касбий билимлилик (билимсизлик)
,
ўз мажбуриятларини бажариш, маъсулиятлилик (маъсулиятсизлик
)
ва бошқаларни ёритади.
Шундай бўлсада, миллий ҳарактер, турмуш тарзи, қадриятларнинг маълум тизимининг ўзига
хосликлари касбий латифа тузилишига, услуби ва лисоний хусусиятларига катта таъсир
кўрсатади. В.И.Карасикнинг фикрича “лисонда мустаҳкамланган у ёки бу қадриятли
элементни намоён қилишнинг ўзига хосликлари тадқиқ қилинаётган лингвомаданият
вакиллари ҳаётининг ижтимоий –
маданий хусусиятлари тўғрисидаги изоҳлар билан
тўлдирилиши зарур”. Шифокорлар, ўқитувчилар, хуқуқшунослар ва йўл ҳаракати
қоидаларига риоя қилишни назорат қилувчи хизмат ходимлари ҳақидаги латифаларда
учрайдиган касбий стереотиплар ўрганилади.
Бундай латифалар персонажлари сифатида муайян касб вакили (шифокор,
автоинспектор, ўқитувчи
)
ва қандайдир шароит туфайли улар билан тўқнаш келадиган киши
келади. Бу икки персонаж шу социумга стереотипли хос сифатларни ўзига жо этади. Ушбу
персонажлар лингвомаданий типажлар ҳисобланади, негаки типиклик ва кенг танишлиликка
эга бўладилар ҳамда тил соҳибларида бир қатор турғун ассоциацияларни келтириб
чиқарадилар.
Шифокор концепти билан латифаларнинг катта миқдори саломатлик инсоннинг асосий
қадрияти эканлиги ва инсон ҳаёти шифокорларга боғлиқлиги билан изоҳланади, чунки улар
инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолати билан ишлашади. Ўқитувчи (домла
)
концептли
латифалар катта миқдори ҳам одамларнинг ўқитувчиларга ўз фарзандлари, уларнинг
тарбияси ва таълимини ишонишлари ходисаси билан изоҳланади. Автоинспектор концепти
латифаларда кўп учрайди, негаки ушбу касб вакиллари йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги
учун жавоб беришади ва инсоннинг ҳаёти
ва
соғлиги кўпинча шунга ҳам боғлиқ бўлади.
Шифокор концептли ўзбекча латифаларда шифокорларнинг тушунарсиз ёзуви каби
стереотипли шахсий сифати масхара қилинади.
Врач қабулхонасида навбат кутаётган икки кампир сухбати. Бири иккинчисига:
Дўхтирларни ёзувига тушуниб бўлмайди, дори олгани аптекага киргандим, аптекачи қиз ҳам
ёзувни тушунмади. Иккинчиси: Шуниси яхши
-
ку. Мана мен духтир ёзиб берган ташхис
қоғози билан бир неча бор автобусда текин юрдим, кинотеатрга тушдим, ҳеч ким
тушунмади. Энди чет давлатга неварамни кўргани бормоқчиман, шу хужжат билан
самолётга билет олмоқчиман.
Кўп ҳолларда шифокорлар ўзлари даволашлари керак бўлган касаллик билан
оғришлари кулги остига олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |