Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

8/2020
85
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Наманган шаҳридаги мавжуд туристик масканлар 
географик ўрнига кўра қулай жойлашган бўлиб, бу ерда қисқа муддатли сайёҳликни ташкил 
этишда меҳнат ресурслари, транспорт ва йўл қурилишига ўхшаш муаммолар туғилмайди. 
Фақатгина туристик инфратузилмани ташкил этиш лозим бўлади холос. Бундан ташқари, 
шаҳарга яқин бўлган Косонсой дарёси ва Нанай қишлоқлари тоғларида ҳам бир қанча дам 
олиш экотуристик объектлари мавжуд бўлиб, улардан шаҳарликлар дам олишида 
фойдаланишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун 
шаҳарда фаолият кўрсатаётган туристик корхона ва фирмалар қизиқишини ошириш, шаҳар 
ҳокимлиги томонидан уларга имкониятлар яратиш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда, 
вилоятнинг қишлоқ жойларида яшайдиган аҳолининг ҳам қисқа муддатли дам олишини 
ташкил этиш учун туристик сўровномалар ўтказиш, хоҳиш ва истакларини ўрганиш 
муҳимдир.
Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш, бизнингча, қуйидагиларга имкон 
беради:

шаҳар ва қишлоқ аҳоли манзилгоҳларидаги ортиқча
меҳнат ресурсларини иш билан 
таъминлайди ва янги иш ўринлари вужудга келтиради;

аҳоли саломатлигини яхшилайди, соғломлаштиради, руҳан тетиклаштиради ва меҳнат 
унумдорлигини оширади;

дам олиш ҳудудлари, хусусан, тоғ ва тоғолди минтақаси экотуристик 
имкониятларидан самарали фойдаланиш катта иқтисодий фойда келтиради ва шу жойнинг 
экологик ҳолатини яхшилайди; 

минтақа туризмини юксалтиради ҳамда туманларда туристик инфратузилмани 
шакллантиради ва ҳ.к

Шундай қилиб, айтиш мумкинки, сайёҳликни тўғри ташкил этиш, рекреация ва дам 
олиш масканларидан оқилона фойдаланиш меҳнат ресурсларини туризмга кенг жалб этиш 
имконини яратади.
Маълумки, сайёҳликни ривожлантириш учун аввало уларни талаб ва истакларидан 
келиб чиққан ҳолда жойлаштириш энг муҳим масалалардан биридир. Бу ўринда туристларни 
жойлаштириш воситалари ва турларидан, жумладан, меҳмонхоналар, пансионатлар, 
санаторийлар, туристик базалар, кемпинглар, дам олиш уйлари, отель, бунгало, ратель
ва 
флатель
кабиларни ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш асосий муаммолардан 
ҳисобланади.
Вилоятдаги меҳмонхоналар асосан хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жойлаштириш 
билан бирга кўпгина хизмат турларини ҳам кўрсатиб келмоқда. Маълумотлар бўйича 
Наманган шаҳридаги “Сайдана”, “Туркистон” “Наманган”, “Фитнес” каби турли 
қулайликларга эга бўлган меҳмонхоналар фаолияти, шунингдек, хусусий сиҳатгоҳлар ишини 
юқори баҳолаш мумкин. Аммо, айни чоғда, сайёҳларни жойлаштириш бўйича қишлоқ 
туманлари марказларидаги меҳмонхоналар фаолияти яхши эмас. Бу борада туризмга 
эътиборнинг
камлиги туфайли сайёҳларни жалб қилиш ва хизмат кўрсатиш паст
даражададир. Бизнинг назаримизда, фақатгина Наманган шаҳрида эмас, балки унинг 
туманларида сайёҳликнинг ўзига хос турларини ривожлантириш орқали кўплаб 
муаммоларни ҳал қилиш мумкин. 
Кемпинглар
асосан ёзда дам оладиган сайёҳларга хизмат қилади. Автотуристлар енгил 
типли уйларга ёки палаткаларга жойлашади. Демак, вилоятда мавсумий сайёҳлик 
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тоғ ва тоғ олди, сув омборлари, дарё соҳиллари 
(Косонсой дарёси хавзасида, Ғовасой дарёси ҳавзасида, Чодак, Чоркесар, Нанай ва Мамай 
тоғларида, Варзик ва Резаксой сув омборлари, Норин дарёси) кемпинглар имконияти 
юқоридир. 
Мотель

автотуристларга хизмат қилиш комплексини таклиф этади. Наманган вилояти 
географик ўрнининг қулайлиги ва республика ҳамда халқаро аҳамиятга молик транспорт 
йулларнинг кесиб ўтганлиги минтақага келадиган ва ўткинчи сайёҳларга хизмат 
кўрсатишдан катта иқтисодий фойда олишга имкон беради. Сайёҳларнинг Наманган шаҳри 
ва унинг туманларидаги туристик объектларга ташриф буюриш пайтларида асосан 
автотурист сифатида мотеллардан кенг фойдаланади. 



Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish