XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
87
юлдузли «Зиёрат» мехмонхонаси водий тарихий обидаларни томоша қилиш учун келган ҳар
қандай саёҳатчиларга манзур бўлади.
Наманган вилоятидаги туристик маршрутларни қуйидагича белгилаш мақсадга
мувофиқдир:
1 Наманган —
Ахсикент, 2.Наманган —
Чуст —
Ғовасой, З.Наманган
-
Косонсой, 4.
Наманган —Нанай, 5.
Наманган —
Мунчоқтепа,
6.
Наманган Поп —Чодак йўналишлари.
1. Наманган
-
Ахсикент йўналиши. Бу йўналишда Ахсикент ёдгорлиги асосий ўрин
тутади. Ахсикент тарихий ёдгорлиги Сирдарёнинг ўнг сохилида жойлашиб, хозирда
тепаликлар кўринишида сақланмоқда.
Археологик институтнинг ходимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар
натижасига кўра бу тепаликлар остида учта шахар борлиги аникланди. Ўрта асрларда
Ахсикент, Фарғона водийсининг иқтисодий жихатдан ривожланган маркази хисобланган.
Шахар 1620 йилда содир бўлган кучли зилзиладан вайрон бўлган.
2. Наманган
-
Чуст
-
Ғовасой йўналишида ўз ҳунармандлари билан донг таратган Чуст
шахри хушманзара жойлари, жуда кўп рекреация ресурслари мавжудлиги билан ажралиб
туради. Ғовасой ҳавзаси сайёхлар дам олиб хордиқ чиқаришида катта ахамиятга эга. Чуст
хунармандлари томонидан тайёрланган пичоқлар, Чуст дўппилари, сўзаналари бежиримлиги
кишини ўзига тортади. Айниқса шахар марказидаги «Мавлоно Суфизода» номидаги
маданият боғи ўзининг улкан дарахтлари ва зилол булоқ сувлари билан нафақат водийда
,
балки бутун республикада машхурдир. «Чуст шахридан 2 км шимолда Ғовасой сохилида
кўхна тепалик мавжуд бўлиб, бу халқ тили билан айтганда Буонамозор номи билан
юритиладиган қишлоқдир. У ерда олиб борилган археологик тадқиқотлар Буонамозор
ёдгорлиги милоддан аввалги 2000
-
йилликнинг охири 1000
-
йилликнинг бошларига тўғри
келади деб ҳисоблашади. Буонамозорликлар суғорма деҳқончилик билан машғул бўлганлар.
Чунки бу ердан топилган деҳқончилик қуроллари ва ғалла сақланадиган ўра
-
омборлар,
хумларда сақланиб қолган арпа, буғдой, тариқ, сули, нўхат қолдиқлари буни тасдиқлайди.
Ғовасой ўзининг хушманзара жойлари, тоза тоғ хавоси
,
иқлимининг ўзига хослиги билан
кишиларни дам олиши учун қулайдир.
Вилоятда туризм ва рекреацияни ташкил этиш ва юксалтириш минтақада мавжуд
туризм маршрутларини ўрганиш ва янгиларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бундай
тадқиқотлар мукаммал ва илмий тавсияларга асосланган маршрутлардан самарали
фойдаланиш имконини яратади. Акс холда худуднинг экологик холатига салбий таъсир
кўрсатади ва кўплаб муаммолар вужудга келади
.
Шунинг учун Наманган вилоятида туризм
маршрутларини ишлаб чиқиш келажакда катта ахамиятга эгадир. Юқоридагилардан келиб
чиқиб, бизнингча минтақада баъзи бир туристик маршрут йўналишларини ташкил қилишда
текислик, тоғ ва тоғ олди, диний, этнографик
-
маданий хамда экотуризм имкониятларини
хисобга олиш лозимдир. Шунга мувофиқ Ғовасой сохилида дам олиш зоналари, болалар
оромгохлари барпо этилган. Бу йўналишда сайёхлар тарихий обидалар
,
хушманзара сўлим
жойлар билан бир вактда танишишларига имкон бўлади.
3. Наманган —
Косонсой йўналиши
.
Косонсой ўзининг археологик ёдгорликлари ва
сўлим табиати билан водийда асосий ўрин тутади. Қадимги Косонсой шахри қалъаси ва
миноралари
қолдиқлари тепалик кўринишини эгаллаган.
Фарғона водийсининг бош шаҳри ҳисобланган ҳунармандчилик ривожланган.
Косонсой дарёси сохиллари рекреация ресурслари бўлиб хизмат қилмоқда. Шу мақсадда дам
олиш зоналари ва болалар оромгохлари барпо этилган.
4.
Наманган —
Нанай йўналиши. Нанай
қишлоғи вилоятнинг шимолида, Подшоотасой
сохилида жойлашган. Қишлоқ табиатининг гўзаллиги, тоза хавоси, тез оқар Подшоотасой
сайёхларни мириқиб дам олиб, хордиқ чиқариш учун етарли имкониятлар яратади. Нанай
қишлоғида «Кўксарой» туристик базаси барпо эталган бўлиб, йилига 2500 дан ортиқ
кишилир дам оладилар
.
Бу ерда ҳам ўзига хос сайёхат йўналишлари мавжуд
бўлиб, улар
1.
Подшоота
-
Саричелак, 2. Кўксарой тоғи, 3. Кўксарой
-
Сафедбилол деб номланади. Бу
йўналишлар сайёхларни хордиқ
чиқаришини самарали ташкил этишда асосий ўрин тутади.
5. Наманган
-
Мунчоқтепа йўналиши. 1989 йил май ойида Мунчоқтепа археологик
ёдгорликларини қазиш чоғида ғоят ноёб Поп сағанаси топилишига сабаб бўлди. Поп
сағанаси ер ости қурилмаси бўлиб, баландлиги 2 метр, сатхи 15 м
2
ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |