УЎК 81
-13
ТЕХНИКА ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДА ТАЛАБАЛАРГА ФРАНЦУЗ ТИЛИНИ
ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
З.Т. Имамова, ўқитувчи, Тошкент Давлат Техника университети, Тошкент
Аннотация.
Ушбу мақолада
техника таълим йўналиши
талабаларига француз тилини
ўқитиш методикаси ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
француз тили, методика, педагогик фаолият
Аннотация
.
В данной статье освещена методика преподавания французского языка
студентам технических специальностей.
Ключевые слова:
французский язык, методика, педагогическая деятельность
Abstract.
This article covers the methodology of teaching the French language to students in
the direction of technical education.
Key words:
French language, methodology, pedagogical activity
ХХI аср ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришган
вақтдан бошлаб чет тилларини чуқурроқ ўрганишга ҳар томонлама имкон ва
йўллар
яратилган. Мустақилликка эришганимиздан кейин асосан инглиз тилига
эътибор кучайди.
Шу баробарида бошқа чет тиллари, хусусан, француз, немис, испал тиллари ҳам ўқув
режаларига киритилган. Вақт ўтган сари чет тилларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Сўнгги
йилларда француз тилига бўлган эътибор ортмоқда. Деярли барча ўрта махсус
ва олий
таълим билим юртларида иккинчи тил сифатида француз тили киритилган. Чет тилларини
ўргатишда бир неча методлар яратилган. Бу методлар олимлар томонидан
ўрганилиб
чиқилган, хато ва камчиликлари бўлса тузатилган. Мисол учун, Р.К.Миньяр
-
Белоручов чет
тилларини ўргатишнинг қуйидаги
методларини яратган:
1.
Тушунтириш методи;
2.
Кўрсатиш методи;
3.
Мустаҳкамлаш методи.
Келтирилган методлар барча олий таълим юртларида таълим олаётган талабалар учун
самарали методлардан ҳисобланади. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, техника таълим
ёналишидаги талабаларга ушбу уч методни қўллаб кўрамиз.
Даставвал тушутириш методи орқали дарс жараёни амалга оширилади. Тушунтириш
методи
-
бу ўқитувчи ўқув дастурида белгиланган фонетик, граматик, лексик материалларни
ўқувчига хилма хил кўргазмали қуроллардан, таълимнинг техникавий воситаларидан
фойдаланган ҳолда тушунтиради. Шу орқали, ўқувчиларда дастлабки фонетик, лексик,
граматик кўникмаларни шакллантиради ва бу кўникмаларни амалда қўллаш йўлларини
кўрсатади. Мисол учун, қуйидаги сўзларни келтиришимиз мумкун:
a)
Traction f-
чўкиш
b)
Reservoir m
–сув омбори
c)
Paroi f-
пардевор
d)
Engine m-
механизм, асбоб
e)
Force de reaction
–реация кучи
f)
Envelope f-
корпус
Юқорида келтирилган мисоллар орқали ўқитувчи фонетик ва лексик жиҳатини
ўқувчига ўргатади. Фонетик жиҳатдан оладиган бўлсак, талаффуз ўзгариб кетиши мумкин.
Биринчи сўзимизнинг талаффузи
қуйидагича бўлади: [tg’fksion]
.
Кўриниб
турубдики
ёзилиши бошқача, ўқилиши бошқача. Бу
фонетик жиҳат бўлса, лексик жиҳат сўзнинг қайси
родга мансублиги ҳам ўрганилади. Барча
мисолларнинг ёнида ё f ё m ҳарфи турибди. Бу
Do'stlaringiz bilan baham: |