Ключевые слова:
викторианская эпоха, английская литература, жанр, роман,
социальный
роман, тип, особенности романа
Abstract.
This article focuses on the Victorian period in English literature, the development
and origins of the social novel’s
types.
Key words:
Victorian period, English literature, novel genre, social novel, type, features of
novel
Ғарб
адабиёти мисолида ижтимоий роман жанри тараққиётини очиб бериш учун
унинг
эволюцияси, ривожланиш тарихи ва викториан роман типларини кўриб чиқиш талаб
этилади. Инглиз адабиётида йирик даврни ташкил этувчи Викториан даври адабиёти роман
жанри тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. Инглиз адабиёти тарихида роман жанрига Даниэл
Дефо асос солган бўлса, унинг кейиги ривожланиш босқичлари бевосита XIX аср танқидий
реализм
даврида рўй берди. Ижтимоий роман жанри ўз навбатида
узоқ йиллик тарихни ўзида
қамраб олади.
Ҳар
қандай мамлакатнинг иқтисодий қудрати оғир саноатининг қанчалик
ривожланганига қараб белгиланганидек, ҳар қандай миллий адабиётнинг инсоният эстетик
тафаккурига қўшган ҳиссаси ҳам ундаги романчиликнинг салмоғи билан тайин этилади.
Чунки роман миллат бадиий тафаккурининг тараққиёт даражасини намоён этади. Илк
романлар милоднинг XII
-
XIII асрларида роман тилларида сўзлашувчи халқлар орасида юзага
келган. “Роман тиллари” тушунчаси “Рим (Рома)га тегишли” деган маънони англатиб, лотин
тили асосида шаклланган испан, италян, португал, румин, фламанд, француз, инглиз
ва
бошқа тилларни ўз таркибига олади. Илк романлар пайдо бўлган даврда Оврўподаги деярли
барча давлатлар
учун лотин тили расмий ва бадиий тил саналарди. Аҳолининг асосий қисми
эса лотин тилини билмас, бинобарин, адабиётдан бебаҳра эди. Ана шундай шароитда,
аҳолининг руҳонийлар
ва аслзодалардан кейинги учинчи ва сон жиҳатидан энг катта қатлами
бўлмиш иш одамлари, косиб
-
ҳунармандларга тушунарли бўлган тилдаги, уларнинг дидига
мувофиқ келадиган асарларга эҳтиёж пайдо бўлди. Роман ана шу эҳтиёж натижаси ўлароқ
юзага келди. Илк пайдо бўлган чоғида роман тилларининг бирида яратилган асар роман
саналиб, “роман тилидаги қисса ёки ҳикоя” маъносида “conte roman”
,
яъни “роман ҳикоя”
деб аталган бўлса, кейинчалик “roman” сифати мустақил маъно касб эта бошлайди.
Адабиётшунос олим ва таржимон И.И.Веденский “Инглиз адабиёти очерклари” да
роман жанрига тўхталиб “эпопея
-
янги
европейцнинг иши эмас, ўрта асрлар маҳсули эса
ягона роман бўлиб, грек эпопеясининг шакли биз учун ғоят оғирлик қилади” деб
таъкидлайди
[1.37]. Адабиётшуносликда роман жанрига катта эътибор берган олим
М.М.Бахтин “Реализм тарихида тарбиявий роман ва унинг
аҳамияти” деб номланган
тадқиқотида роман жанри шаклланишига қараб уни типларга ажратади [2.161]. М.М.Бахтин
фикрига кўра роман жанри шаклланишига биноан ёшга оид роман, туркум
,
яъни цикл роман,
автобиографик роман, реалистик роман ва дидактик
-
педагогик романларга ажратилади.
Айнан романнинг бешинчи тарбиявий роман типи жанр муаммосини тушунишда муҳим
аҳамият касб этишини таъкидлайди.
Роман жанри адабиётшунос олимлари
А.В.Диалектова, С.В.Гайжнонас. С.Гиджей,
Р.Дарвина, В.Н.Пашигорев, А.Зуева, Л.Пинской, Н.Берковский, М.Г.Соколянский,
Д.Лукачлар томонидан унинг генезеси ва эволюцияси ўрганилган бўлиб, асосан немис
маърифатпарварлик даври мисолида кенг таҳлил қилинган.
Адабиётшунос Д.Лукач “Роман назарияси” тадқиқотида анъанавий тарбиявий роман
намунаси сифатида Гётенинг “Вильгелм Мейстернинг таълим олиш йиллари” асари
мисолида абстракт идеализм ва романтизмнинг таъсирини таҳлил қилишга ҳаракат қилади
[3.26].
XIX аср Европаси илм
-
фан учун нечоғлик сермаҳсул бўлган бўлса, роман учун ҳам шу
қадар сермазмун бўлди. Яъни, бу аср –
буюк истеъдод соҳиблари ва бутун оламни
ўзгартириб юборган кашфиётлар асрига айланди. Роман замонавий жанр сифатида эътироф
этилди, жамиятнинг урф
-
одатларини, маънавий ва ахлоқий қиёфасини ўрганувчи сабабларни
тадқиқ этувчи ҳодиса даражасига кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |