XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
93
Республикасининг бюджет тизимининг муҳим
бўлган таркибий қисмини ташкил этади. Улар
давлат ҳокимиятининг ҳар бир маҳаллий органи ўз фаолиятини амалга ошириши учун унинг
ихтиёрида аниқ молиявий база яратади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб
эҳтиёжларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ҳамда давлат томонидан марказлашган тартибда амалга
оширадиган тадбирлар билан тўғри олиб бориш имконини беради
.
Маҳаллий
бюджетларнинг мавқеини янада ошириш
ҳукуматнинг
бюджет сиёсати самарадорлигини
оширишга хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги муҳим аҳамиятга моликдир.
Бу ерда Президентимизнинг фикр
-
мулоҳазалари диққатга сазовордир: “Давлат
бюджети даромадларининг
катта қисмини
жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни
мустаҳкамлаш зарур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг
ташаббускорлилигини, бюджетнинг ижросидан манфатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини
ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса
маҳаллий
бюджетларга тушумларни
янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини
мустаҳкамлайди”.
Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги
тутган ўрни маҳаллий
бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос
ҳисобланади.
Маҳаллий бюджетлар молиявий мустақиллигини таъминлаш учун уларнинг
даромадлар базасини ҳам мустаҳкамлаш лозим. Бунинг учун даромад олишни
марказсизлаштириш лозим, бу маҳаллий бошқарув органларини иқтисодий базани
ривожлантиришга ва ўз
қарамоғидаги ҳудудларга инвестиция киритишга ҳаракатлантиради
ва натижада солиқ тушумларини кўпайтиради. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига
маҳаллий солиқлар ва тушумлар доирасида молия сиёсатини юргизишда имконият берилиши
ресурсларни
самарали бошқаришга рағбат уйғотади. Умумдавлат солиқларидан ажратмалар
меъёрининг йиллик ўзгариши солиқ даромадини бой ва камбағал ҳудудлар орасида қисман
қайта
тақсимлашни кўзда тутади. Бироқ бундай механизм маҳаллий ҳокимликларни
ҳудудларнинг
иқтисодий
ва солиқ базасини ривожлантиришда рағбатини пасайтиради,
уларни солиқ тушумларини яхшилашдан манфаатдор этмайди. Бундай ёндашув молиявий
режалар ва ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли
дастурларини ишлаб чиқиш имкониятини истисно қилади
.
Ҳар
йили давлат бюджети параметрларини белгилашда ҳар бир вилоят учун
умумдавлат солиқларининг ҳар бир тури бўйича ажратмалар меъёри белгиланади.
Умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрининг йиллик ўзгариши солиқ даромадини бой
ва камбағал ҳудудлар орасида қисман қайта тақсимлашни кўзда тутади. Фикримча, бундай
механизм маҳаллий ҳокимликларни ҳудудларнинг иқтисодий ва солиқ базасини
ривожлантиришда рағбатини пасайтиради, уларни солиқ тушумларини яхшилашдан
манфаатдор этмайди. Молиявий режалаштиришнинг яна бир муҳим элементи
режалаштириш даврининг
давомийлигидир. Одатда, бу давр қанчалик узоқ бўлса, молиявий
режа шунчалик батафсил бўлмайди. Беш йиллик молиявий режалар, одатда, фақат асосий
башорат қилинадиган активлар ва мажбуриятлар, тафсилотларни ўз ичига олмаган молиявий
натижа тўғрисида ҳисоботлар ва баланс шаклларини ўз ичига олади.
Бошқа тарафдан, бир
ойга тузилган молиявий режага, одатда, муайян маҳсулот линиялари бўйича даромадлар ва
харажатлар башорати ва бўлажак пул тушумлари ҳамда тўловларнинг батафсил истиқболли
баҳоланиши киритилади.
Аксарият ҳолларда, кўп йиллик режалар ҳар йили, бир йилга
тузилган режа эса ҳар чоракда қайта кўриб чиқилади. Зарурий айланма капитал ҳажми пул
маблағлари айланиши цикли давомийлигига тўғридан
-
тўғри боғлиқ
.
Агар маҳаллий
кредиторлик қарзи муддати етарлича давомли бўлиб, товар
-
моддий захираларининг
корхонадалиги вақти билан дебиторлик қарзлари муддатини ўз ичига олса, фирмага айланма
капиталнинг умуман кераги йўқ бўлади. Бундай ёндашув молиявий режалар ва ҳудудларни
ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш
имкониятини чеклаб қўяди. Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг
бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишда хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги
аҳамиятга моликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |