Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
91
Маҳаллий бюджет объектив иқтисодий категория бўлиб, икки томонлама хусусиятга 
эга. Биринчидан, у иқтисодиёт тармоқларини молиявий таъминлашга қаратилган 
харажатлардан иборат. Маҳаллий бюджетлар
тизими маҳаллий эҳтиёжларни тўлароқ ҳисобга 
олиш ва уларни давлат марказлаштирилган тартибда амалга оширадиган чора
-
тадбирлар 
билан тўғри мувофиқлаштириш имконини беради. Шунинг учун маҳаллий ҳокимият 
органлари маҳаллий бюджетга даромадлар келиб туришини ва
ресурслардан мақсадли 
фойдаланишдан манфаатдорлар, чунки жойларда иқтисодиёт ва маданиятнинг ўсиш 
суръатлари маҳаллий захираларни сафарбар этишга, маблағларни режали сарфлашга доир 
ишларни ташкил этишга бевосита боғлиқ бўлиб, бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон 
Республикасининг давлат бюджетини муваффақиятли бажаришга имкон яратади. 
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг ҳар бир бўғини у ёки бу ижтимоий 
эҳтиёжларни қондириш учун мўлжалланган турли пул жамғармаларини ташкил этиш, 
тақсимлаш ва улардан фойдаланишга қаратилган ўзига хос вазифаларни бажаради. 
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида муҳим таркибий қисмни маҳаллий 
бюджетлар ташкил этади. Маҳаллий бюджетлар давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий 
вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда, давлат маблағларини
тақсимлаш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг фикримизча, 
бюджетга «бу 

турли даражадаги марказлаштирилган пул маблағлари фондини вужудга 
келтириш, тақсимлаш ва фойдаланишга оид асосий молиявий режа бўлиб, у
тегишли давлат 
ёки маҳаллий идора томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган юридик 
ҳужжатдан иборат» деб таъриф берилишида айнан маҳаллий бюджетларнинг ўзига хос 
хусусиятлари намоён бўлади. 
Маҳаллий бошқарув органларига юклатилган вазифаларни самарали амалга 
оширилиши уларнинг молиявий маблағларга эга бўлишлари билан боғлиқ. Албатта, 
маҳаллий бошқарув органлари фаолиятининг асосий молиявий негизи

маҳаллий бюджетлар 
ҳисобланади. Давлат бюджети таркибида Республикаси бюджети, Қорақалпоғистон 
Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри бюджетлари, шунингдек, давлат 
мақсадли жамғармалари жамланади. Ўзбекистон Республикаси бюджети бир бутундир, яъни 
бюджет тизими барча бўғинларга давлатнинг ягона давлат бюджетига кирадиган 
Қорақолпоғистон Республикаси

вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлари 
бюджетларининг узвий бирлигини билдиради. 
Ўзбекистон Республикаси жамланган бюджетининг кўрсаткичлари ёрдамида 
мамлакатда тузиладиган ва давлат молиявий балансида акс эттириладиган молиявий 
ресурсларни марказлаштириш даражаси аниқланади. Жамланган бюджет кўрсаткичлари 
ҳисобисиз молиявий режалаштиришни умумлаштириш мумкин эмас, чунки давлат молиявий 
балансини ва ҳудудий молиявий балансларнинг кўпгина кўрсаткичлари жамланган 
бюджетдан олинади. Жамланган бюджетнинг
кўрсаткичлари
мамлакат марказлаштирилган 
молиявий фондидан фойдаланиш ва уни шакллантиришни таҳлил қилишда муҳим ўринни 
эгаллайди. Айниқса, бюджет соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб 
ўтиш мумкин. Ҳар бир давлатнинг иқтисодий қудрати
шу давлатнинг мукаммал бюджетга 
эга эканлиги билан ҳам ифодаланади. Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг мана 
шу ўтган давр ичида чуқур иқтисодий сиёсат негизида барқарор молиявий тизимни, 
шуниндек, унинг асосини ташкил этувчи маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро қилиш 
соҳасида муайян ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Чунки ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигига боғлиқдир. 
Ислоҳотлар чуқурлашиши билан маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштириладиган 
чора

тадбирлар ҳажми ошаверади, шунингдек, улар ихтиёрига қоладиган даромадлар ҳам 
кенгаяверади. 
Давлат бюджетининг асосий даромадлар қисми бўйича кўрсаткичлари тўлиқ 
бажарилди, эришилган профицит ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди.
Маҳаллий
бюджетлар тизими маҳаллий талаб
-
эҳтиёжларни тўлароқ қондиришни ҳамда 
давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларнинг бажарилиши билан 
чамбарчас боғланган ҳолда ижро этишга имкон яратиб беради. 
2020 
йилда Олий Мажлис Давлат бюджетини Қонун шаклида қабул қилди. Ўрта 
муддатли бюджет
-
солиқ сиёсатининг асосий йўналишларни
тасдиқлашни назарда тутувчи 
янги бюджет тақвими жорий қилинди. Бу вазирлик ва идораларга дастурлар ва инвестицион 
лойиҳаларни ўрта муддатли режалаштириш имконини бериб, инвестор ва солиқ 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish