Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   524
Тан қўриқчилик хизмати.
 
Тан қўриқчи аслзода саркардалар фарзандларидан тузилган, хонни 
муҳофаза қилувчи махсус бўлинма бўлган. Баъзи манбаларда улар 
“чуҳрабоши”
 
деб тилга олинади,
Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида
бундай лавозим эгаларини 
“хосса тобини” 
деб таърифлайди
[1:19]. 
Бундай хизмат тури темурийлар саройларининг пойтахтида

яъни Самарқанд,
Ҳиротда
анча 
анъанавий тараққий этган эди. Манбани ўрганишда маълум бўладики, бу хизматдагилар “Самарқанд 
тобини”, “Ҳирот тобини” деган ибора билан машҳур эди. Чунки улар мазкур пойтахт шаҳарларида 
ҳукмдор сулоласи вакилларининг, оила аъзоларининг хизматида бўлганлар.
Хизмат
 
вазифасини бажармаган ҳарбийларга жазо тури.
 
Кимки ушбу навбатчилик (наряд)да
иштирок этмаса, жазо ҳам мавжуд бўлган. Ушбу навбатчилликга чиқмаганнинг
жазоси
 
бурнини 
тешиб, ип ўтказиб, қўшин сафи, ўрда атрофидан айлантирилиб, сазойи қилинган. 
Баъзи ҳолларда 
харбий хизматдан ҳайдалганлиги қайд этилади.
“Бобурнома”да
муаллиф
ҳарбий
қўшин тунги 
навбатчилигида ўзи ҳам иштирок этганлигини қайд этиб

“.....мен ҳам бирор навбат эврулур эрдим.
(Тунгги қўриқчиликга) чиқмағон кишининг бурнини тешиб, черикдин эврутир
[8] эрдуқ”[1:157]. 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
186
“Бобурномада” қуйидагича ёзилади:
“Арзға еттиким, черик эли Беҳра элиға бесарлиқ ва 
датандозлиқлар қиладурлар. Кишилар йибориб, бесарлиқ қилғон элнинг баъзиини яоққа еткуруб, 
баъзиини бурнини тешиб, ўрдудин эврурдилар (айлантириб)

[1:244].
Хуллас, аждодларимизнинг ҳарбий салоҳияти тарихини ўрганиш ёш авлод қалбида Ватанга 
муҳаббат туйғусини уйғотишда алоҳида аҳмиятга эга.
Бинобарин,
мамлакатимизда буюк саркардалар 
тарбиялаган халқ бўлиб, ушбу саркардалар ҳарбий маҳорати, тажрибаси миллат маънавиятини 
оширишда, ўзликни англатишда ўрни беқиёс. Биргина Бобур ҳарбий
маҳорати кўплаб тадқиқотларга 
етарли материал бера олади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шахсан ўз тилидан ёзилган 
“Бобурнома” асарини ўқир экансиз,
одам бўйли қалинликда қор
ёғган мавсумда ўзи ҳам аскарлар 
олдига тушиб, улар
билан йўл очиш учун шашт қилган манзарани ўзидан унинг қандай ғамхўр 
қўмондон, масъулиятли йўлбошчилиги ҳақида мулоҳазалар юритиш мумкин.
Бобурнинг Аградан ўғли 
Камрон Мирзога Қобулга ёзган хатида,
“Мовароуннаҳр
аҳолиси содда, аммо ишончлидир”

деган 
сўзларига аҳамият берадиган бўлсак, у барибир ўз қалбига яқин инсонларга, ватандошларига юкинган.
У ҳар бир жанг олдидан аскарларга покланиб жангга киришга даъват этган, чунки бу майдон аскар 
учун ё нажод, ё ҳаёт билан видолашув бўлиши мумкин эди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур маънавий 
меросини ўрганиш ёшларни
Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш

улар қалби ва онгига Ватан ҳимояси 
шарафли ва муқаддас бурч эканлигини сингдиришга хизмат қилади. 

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish