XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
187
4947-
сон Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 2 августдаги Ф
-5006-
сон “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб
-
қуввватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармойиши, 2017 йил
1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имконияти чекланган шахсларнинг
ижтимоий ҳимоясида янги босқични бошлаб берди [2]. Ушбу норматив хужжат алоҳида эҳтиёжли
муҳтож бўлган шахсларга ҳам давлат тузилмалари идоралари ижтимоий ва халқаро ташкилотлар, шу
жумладан оила, мактаб, болалар муассасалари ва ҳ.к.нинг, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш,
уларнинг реабилитацияси ва жамиятга интеграция қилишни ҳал қилиш масалалари
акс этган.
Қонунчилик
ногиронликни белгилаш билан чекланган имкониятли шахсларга ижтимоий
ёрдамга, инсонларнинг
ногиронлик ҳолатида мустақил ҳаёт учун қулай шароитларни яратиб бериш
ҳуқуқини тақдим қилиш билан боғлайди. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Қонституцияси
ва
ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро қонунчилик принцпларига мос келади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқларини кафолатловчи асосий хужжат бўлиб,
Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларациясининг 30 та моддасида киритилган барча қадриятларни
қамраб олиб, энг мукаммал тарзда уларни
акс эттириши билан жаҳоннинг йирик ва демократик
давлатлари асосий қонунлари қаторида муносиб ўрин тутмоқда. Жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш масалаларига эътибор берадиган бўлсак,
имконияти чекланганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилишга доир 10 дан ортиқ моддаси мавжуд. Масалан, БМТ томонидан 1948 йилда қабул
қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”да “ҳар бир инсон ирқи, терисининг ранги,
жинси, тили
,
дини, сиёсий ёхуд бошқа эътиқодларидан, миллий ва ижтимоий келиб чиқиши, мулкий
ёхуд табақавий ёки бошқа шароитидан қатъи назар барча ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўлишлари
шарт эканлиги белгилаб қўйилган”
[3]. “Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон Декларацияси” барча
инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлар экан, бу Декларациянинг барча бандлари махсус
эҳтиёжли инсонларга ҳам тегишлилиги аниқланди. Декларациядаги ушбу қоидалар Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 18
-
моддасида ҳам келтириб ўтилган. Унда ёзилишича “Ўзбекистон
Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати,
тили, дини,
ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун
олдида тенгдирлар” деб белгилаб қўйилган.
Республиканинг амалдаги қонуний ва меъёрий хужжатларида ногиронларни ишга
жойлаштириш, меҳнатини муҳофаза қилиш, яратилган енгилликлар, имтиёзлар ва кафолатлар
,
касб
ўрганиши ва ишга жойлаштиришида ўз аксини топган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Солиқ кодекси, “Ўзбекистон
Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонун сингари 50 га яқин
хужжатларда ногиронларни меҳнат қилиш имкониятлари давлат томонидан ҳимояланган ва
кафолатлаб қўйилган. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 27
-
моддасида
белгиланишича “Иштирок этувчи давлатлар ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда меҳнат
қилиш ҳуқуқини эътироф этади. Бу меҳнат бозори ва ишлаб чиқариш муҳити ногиронлар учун очиқ.
Инклюзив ва иштирок этиш имконияти бўлган шароитда ногирон ўзи танлаган ва эркин рози бўлган
меҳнат фаолияти орқали турмуш кечиришига
,
пул ишлаб топиш имкониятига эга бўлиш ҳуқуқини
қамраб олади” дейилган
[4]. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37 моддасида “Ҳар бир
шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда
кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган
[5].
Конституциядан келиб чиққан ҳолда, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24
-
моддасига биноан “Ногирон меҳнат шароитлари одатдагича бўлган
ташкилотларда, ногиронлар меҳнатидан фойдаланиладиган ихтисослаштирилган корхоналарда,
цехлар ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун билан тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат
фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир” дейилган. Ёки бўлмаса ушбу
қонуннинг
23-
моддасида белгиланишича ”Ташкилотларда банд бўлган ногиронларга ногиронни
реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ зарур меҳнат шароитлари яратилади.
Жамоа ёки якка тартибдаги меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шароитлари, шу жумладан
меҳнатга ҳақ тўлаш, иш вақти ва дам олиш вақти режими, йиллик ҳамда қўшимча таътилларнинг
муддати норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидан кам бўлмаслиги ва бошқа ходимларга
нисбатан ногиронларнинг аҳволини ёмонлаштирмаслиги ёки ҳуқуқларини чекламаслиги керак”
дейилган. Имконияти чекланганларга иш фаолияти давомида қулай шароитлар яратиб бериш ва
уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалаллари 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси
ҳукумати томонидан “Ногиронлар, шу жумладан ногиронлар
-
уруш қатнашчилари ва чернобилчилар
жамиятининг ўқув
-
ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун билан ҳимоя қилинади
[5].
Ногиронлиги туфайли ногирон билан меҳнат шартномаси тузишни ёки иш юзасидан уни
юқори
лавозимга кўтаришни рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси
билан бекор қилишга, ногиронни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди, тиббий
-
ижтимоий экспертизанинг хулосасига кўра ногироннинг соғлиғи касб вазифаларини бажаришга
Do'stlaringiz bilan baham: |