Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet307/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
188
монелик қилган ёки ногироннинг ёхуд бошқа шахсларнинг соғлиғи ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид 
қилган ҳоллар бундан мустасно. Ногирон ўз меҳнат қобилиятини тиклаганидан кейин илгариги ишига 
ёки шунга тенг ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 
25-
моддасида белгиланишича “Ходимларининг сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналарда, 
муассасалар ва ташкилотларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронларни ишга 
жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сонини 
белгилайди ва захирада сақлайди”
.
Ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам сонини яратишга доир 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининнг қарорларини бажармаганлик учун ташкилотларнинг 
мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маъмурий жазо чораси қўлланилган ташкилотларни
ушбу қонуннинг ногиронларни иш билан 
таъминлашга доир талабларини бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Меҳнат кодексининг 220
-
моддасига асосан иш берувчи белгиланган минимал иш жойларига 
маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шартлиги белгилаб 
қўйилган
[6]. Ушбу чора
-
тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 
августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга 
жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш 
ҳақида” ги 186
-
сонли қарори билан тартибга солинади
[7]. Мазкур низомга асосан ногиронлар учун 
меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз 
бажариш имконини берадиган иш ўринлари яратилиши шарт. Ушбу ҳолат 2011 йил қабул қилинган 
“Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун 
хужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек 
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини 
тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қонун билан тартибга солинади. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 68
-
моддасига асосан, “давлат ногиронларга 
қўшимча иш жойлари,
ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган 
корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, ногиронларни ишга 
жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаб қўйиш, шунингдек
қонун
хужжатларида назарда 
тутилган
бошқа чоралар билан қўшимча кафолатларни таъминлайди. Имконияти чекланганларнинг 
меҳнат бозорида ҳуқуқларининг камситилишига йўл қўйилмаслиги мақсадида 2011 йил “Ўзбекистон 
республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини
иш билан 
таъминлаш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун 
хужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий 
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади
[8].
Шуниси ҳам эътиборлики, корхоналарнинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунларида 
белгиланган тартибда ва шартлар билан бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта 
қилинишлари шарт қилиб белгиланган. Қонунларимиз ногиронларга янада қулайроқ
меҳнат 
шароитларини яратади. Масалан, меҳнат шароити ноқулай шароитларда ногиронларнинг 
ишлашларига рухсат берилмайди. Маъмуриятнинг айби билан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки 
касб касаллиги натижасида меҳнат қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқотган ходимга корхона Ўзбекистон 
республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва миқдорда бир марта бериладиган нафақа тўлайди.
Бир марта бериладиган нафақа миқдори жамоа шартномасида белгиланади ва у жабрланувчининг бир 
йиллик маошидан кам бўлмаслиги керак
[9]. 
Шунингдек, “маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, корхоналар ва бирлашмалар 
уйда ишловчи ногиронларга мазкур фаолият учун бўш бино ёки хоналар ажратиб бериш, хом ашё сотиб 
олиш ва маҳсулотни сотишда зарур ёрдам беради
дейилган. Ҳукумат қарорининг 
5-
бандида 
“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Давлат солиқ Бош 
Бошқармаси, Давлат статистика қўмитаси бир ой муддат ичида мазкур қарорнинг 4 банди 
бажарилишини ҳисобга олиш, назорат қилиш тартиби бўйича тегишли хужжатларни тасдиқласинлар”

деб ёзиб қўйилган. Биргина мана шунинг ўзидагина ногиронларга яратиб берилаётган имтиёзларнинг 
кўлами кенглиги кўриниб турибди. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мустақиллик йилларида имконияти чекланганларнинг 
ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда 
самарали механизмларини яратиш, уларни доимий равишда такомиллаштириб бориш давлат 
сиёсатининг бош мақсадига айланди. Имконияти чекланганларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда 
қонунчилик тизими “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги
Конвенцияда назарда тутилган талабларга 
тўла мос келади.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish