Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
165
Abstract. The article describes the policy of the Soviet government in the judicial system of the region, 
as well as the creation and activities of revolutionary tribunals in Turkestan, their powers, punishments 
imposed on the perpetrators. Moreover, the fact that the revolutionary tribunals played a special role in the 
extermination of the enemies of the Soviet regime was shown on the basis of information from many archival 
sources. 
Keywords: Turkestan, Soviet power, the judiciary, revolutionary tribunals, High and provinces 
revolutionary tribunals, punishment 
Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг ҳам ўлка суд тизимида чуқур ўзгаришлар 
амалга оширилмади. Дастлаб совет судларининг вазифасини шаҳар ижроқўмлари таркибида ташкил 
этилган тергов комиссиялари
ҳамда халқ инқилобий судлари ва инқилобий трибуналлар бажарди.
Янги суд тизими большевиклар доҳийси В.И. Ленин фикрича “...аввало эксплуататорларга қарши 
курашда асосий ўрин эгаллаши ҳамда жамиятда кучли интизомни ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга 
бўлиши лозим эди”
[1]. Шу сабабли совет ҳокимияти томонидан дастлаб инқилобий судлар ташкил 
қилинди. Инқилобий судлар Муваққат ҳукумат вакиллари ва унинг тарафдорларини, шунингдек, совет 
ҳокимиятига қарши бўлган шахслар устидан суд ишларини олиб боришган. Улар айбдорларга нисбатан 
ҳайфсан эълон қилиш, 3 ойдан 3 йилга қадар
қамоқ жазосини тайинлаш, ҳарбий хизматдан бўшатиш, 
3 йилдан 20 йилгача каторга ишларига жўнатиш каби жазолар тайинлаш ваколатига эга бўлган
[2]. 
1917 йил ноябрда Туркистон ҳарбий
-
инқилобий қўмитасининг буйруғи қабул қилиниб, унга кўра 
давлат ва халқ хўжалиги тармоғининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган барча давлат ва жамоат 
ташкилотлари, мансабдор шахслар –
халқ душмани деб эълон қилинадиган бўлди
[3]. Ушбу буйруқ 
халқ инқилобий судлари учун Туркистонда совет ҳокимияти мухолифларини жазолашда муҳим 
ҳуқуқий
асослардан бири бўлди. 
Большевикларнинг ўзлари мутлақ камчиликни ташкил этадиган ўлкадаги иқтидорини фақат 
мутлақ кўпчилик аҳолини ташкил этувчи мусулмонлар устидан зўравонлик йўли билангина сақлаб 
туриш мумкин деб ҳисоблашган
[4]. Фавқулодда кенг
ваколатларга эга бўлган инқилобий трибуналлар 
айнан шу мақсадда ташкил қилинди. Инқилобий трибуналларнинг вазифасини В.И. Ленин ўзининг 
1917 йил 14 декабрда қилган маърузасида белгилаб берган эди
[5].
ТАССРда дастлабки трибунал суди 1918 йилнинг 21 февралида Туркистон Марказий Ижроия 
қўмитаси (МИҚ) томонидан қабул қилинган “Тошкент инқилобий трибунали тўғрисида”ги Низом 
асосида ташкил қилинди. В. Вотинцев трибунал судининг биринчи раиси этиб тайинланди
[6].
Инқилобий трибуналлар таркиби раис ўринбосари ҳамда икки нафар маслаҳатчилардан иборат 
бўлган.
Инқилобий трибунал раиси ва ўринбосари 3 ой муддатга, маслаҳатчилар эса 1 ой муддатга 
сайланган. Инқилобий трибунналларда қораловчи вазифасини тергов комиссияси вакили бажарган. 
Дастлабки даврларда инқилобий
трибуналлар томонидан айбланувчини жаримага тортиш, 
сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, мол
-
мулкини мусодара қилиш,
мажбурий жамоат ишларига жалб 
қилиш ва бошқа жазо чоралари қўлланилган
[7]. Бироқ кейинчалик улар томонидан қўлланилган жазо 
турлари кенгайиб борганлигини кўриш мумкин.
Туркистон МИҚнинг 1918 йил 18 сентябрдаги чиқарган декретига мувофиқ ўлканинг йирик 
шаҳарларида
ҳам инқилобий трибуналлар ташкил қилина бошланди
[8]. Уларнинг таркиби раис, олти 
нафар маслаҳатчилардан иборат бўлиб, номзодлар маҳаллий советлардан танлаб олинган. Маҳаллий 
инқилобий трибуналларга жиноий ишларга нисбатан ҳаттоки, ўлим жазосини қўллаш
ваколати ҳам 
берилди.
Оғир сиёсий жиноятларни кўриб чиқиш учун эса Туркистон МИҚнинг 1918 йил 14 сентябрдаги 
қарори асосида Олий инқилобий трибунал тузилди. Унинг биринчи раиси
этиб эса К. Сорокин 
сайланди
[9]. 
Олий инқилобий трибунал таркиби раис, унинг 2 та ўринбосари, 3 та доимий суд аъзолари 
ва 2 та котибдан иборат эди. Уларнинг барчаси Туркистон МИҚ томонидан тайинланган ва 
вазифасидан озод қилинган. Шунингдек, унинг таркибида уч кишидан иборат жамоат қораловчилари 
ҳам бўлиб, улар маҳаллий Кенгашлар томонидан Адлия халқ комиссарлигининг тавсияси асосида 
сайланган. Номзодларга қўйиладиган асосий талаблардан бири улар Туркистон Коммунистик 
партиясининг аъзолари бўлиши шарт эди. 
Олий инқилобий трибунал ўз фаолиятини Адлия халқ комиссарлиги томонидан ишлаб чиқилган 
декрет ва йўриқномалар асосида олиб борган.
Архив ҳужжатларининг таҳлили
шуни кўрсатмоқдаки, Олий инқилобий трибунал айбланувчига 
нисбатан жазо тайинлашда чекланмаган ваколатга эга бўлиб, унда асосан сиёсий жиноятлар ҳамда 
чайқовчиликка оид ишлар билан бир қаторда совет ҳукуматига бефарқ бўлганлиги, совет қонунларини 
бажармаганлик, порахўрлик, безорилик,
ноқонуний қурол савдоси, аксилинқилобий ҳаракат, пул 
белгилари ва ҳужжатларни
қалбакилаштириш, давлат маблағларини ўзлаштириш каби жиноий 
ишларни ҳам кўриб чиққан
[10].
1918 йилнинг охирларига келиб Туркистон Республикасида инқилобий трибуналларнинг 
марказлашган тизими шакллантирилган бўлса, кейинчалик алоҳида тармоқларга ихтисослашган 
трибунал судлари ташкил қилинди. Хусусан, 1919 йилда ҳарбий трибунал, 1920 йилда эса темир йўл 
трибунали фаолияти йўлга қўйилди. 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish