Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
166
Ўлкада совет ҳокимиятига қарши кучайиб бораётган миллий истиқлолчилик ҳаракати 
большевикларни инқилобий трибуналлар тармоғини ҳамда уларнинг ваколатларини кенгайтиришга 
мажбур қилди. 1919 йил 6 майда ТАССР МИҚ томонидан кабул килинган
“Вилоят инқилобий 
трибуналлари ва унинг бўлимлари тўғрисида”ги Низом айнан шу мақсадга хизмат қилди. Низом 
асосида ўлканинг барча вилоятларида вилоят инқилобий
трибуналлари ташкил қилинди
[11]. 
Вилоятлар миқёсида совет ҳокимиятига қарши ҳаракатлар олиб борган шахслар устидан ҳукм чиқариш 
уларнинг асосий вазифаси қилиб белгиланди. 
Вилоят инқилобий трибуналлари таркибида штат бўйича қуйидаги лавозимлар мавжуд эди

трибунал раиси (вилоят ижроия кўмитаси томонидан уч ой муддатга сайланган), унинг ўринбосари, 
трибунал аъзолари, терговчи, бош котиб, котиб, суд маслаҳатчилари бошқарувчиси, архивариус, иш 
юритувчи, таржимон, рўйхатга олувчи (регистратор), машинистка, курьер, қоровул (қуролли), 
извошчи
-
отбоқар, супурувчи
[12].
Юқоридаги Низомга асосан вилоят инқилобий трибуналининг бир нафар аъзоси вилоят 
фавқулодда комиссияси томонидан тайинланиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, вилоят ижроия 
қўмиталарига мавжуд шароит ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда инқилобий трибуналлар таркибига 
ўзгартириш киритиш ваколати берилди. Бироқ ушбу Низом ҳам инқилобий трибуналларнинг суд 
фаолиятини тўла тартибга келтира олмади. 
1920 йил 18 мартда Туркистон МИҚнинг “Инқилобий трибуналлар тўғрисида”ги яна бир Низоми 
қабул қилинди
[13]. Ушбу Низомга асосан инқилобий трибуналлар эндиликда вилоят марказларидан 
ташқари вилоятнинг йирик шаҳарларида ҳам ташкил қилина бошланди.
Инқилобий трибуналлар ташкил қилинишидан то тугатилгунга қадар улар томонидан 
қўлланиладиган жазо турлари сони кенгайиб борганлигини кўриш мумкин. Дастлабки даврда 
айбланувчига нисбатан инқилобий трибуналлар олий жазони қўллаш ваколатига эга бўлмаган. Бироқ, 
кейинчалик уларга маҳкумга нисбатан ўлим жазосини қўллаш ҳуқуқи ҳам берилди. Шу ўринда 
таъкидлаш керак, 1919–1922 йилларга оид архив манбаларидаги маълумотларга кўра инқилобий 
трибуналлар томонидан айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ўлим жазосини тайинлаш йилдан 
йилга кўпайиб борган
[14]. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, инқилобий трибуналлар томонидан 
чиқарилган ҳукм ва қарорларнинг муҳокама қилинмаслиги совет ҳокимияти қонунларида белгилаб 
қўйилган эди.
Ўлкада инқилобий трибуналлар фаолиятидаги ўзбошимчаликлар маҳаллий аҳолининг совет суд 
тизимига нисбатан
норозилигининг кучайишига сабаб бўлди. Натижада 1920 йилнинг 2 февралида 
“Инқилобий трибуналлар тўғрисида” янги Низом қабул қилинди
[15]. Низом асосида Туркистон МИҚ 
ҳузурида Кассация трибунали ташкил этилди. Унинг ташкил этилиши трибуналлар фаолиятидаги 
тартибсизлик ва ўзбошимчаликларга қисман бўлса
-
да барҳам берди. 
Ушбу даврга келиб инқилобий трибуналларда асосан Халқ Комиссарлари Совети (ХКС), 
Фавқулодда комиссиялар (ЧК), Давлат сиёсий бошқармаси (ГПУ) ҳамда Ишчи
-
деҳқон инспекциялари 
(РКИ) томонидан юборилган ишлар кўриб чиқилган. Бундан ташқари, мансабдор шахслар ва 
фуқароларнинг маъмурий, ҳарбий ва фуқароликка тегишли масалалардаги мурожаатлари ҳам 
кўрилган. Ҳарбий трибуналларга ҳарбий жиноий ишлардан ташқари босқинчилик, безорилик ва шунга 
ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ҳам юклатилган. 
Архив ҳужжатларидаги маълумотларга кўра, бу даврда фуқаролар асосан фавқулодда 
комиссиялар ва инқилобий трибуналларнинг қарори асосида озодликдан маҳрум қилинган
[16]. Содир 
этилган жиноятларнинг кўпчилиги ўз мансабини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган (жами 
жиноий ишларнинг 30,8%). Қолган жиноий ишларнинг 15% ини мулкни талон
-
тарож қилиш, ўғирлик 
ва бошқа шунга ўхшаш жиноятлар, 8,3% сиёсий жиноятлар, 5,2% шахсга тажовуз қилиш, 2% 
чайқовчилик, 38,7% ини эса бошқа жиноятлар ташкил қилган
[17].
Инқилобий трибуналлар фаолиятида ҳам порахўрлик, ўз ваколатларидан шахсий манфаатларда 
фойдаланиш ҳолатлари рўй берганлигини кўриш мумкин. Масалан, Самарқанд инқилобий трибунали 
оғир жиноятлар билан озодликдан маҳрум этилганлардан жуда кўпчилигини пора эвазига муддатидан 
олдин озод қилганлиги, инқилобий трибуналлар фаолиятини тафтиш қилиш пайтида аниқланган
[18]. 
Компартиянинг 1921 йилда бўлиб ўтган XI Бутунроссия cъездида жойларда инқилобий 
қонунчиликни янада кучайтириш, айбдорларга нисбатан кескин жазо чоралари қўллаш тўғрисида 
қарор қабул қилинди. Ушбу съезднинг қарорлари асосида суд тизимида қатор ўзгаришлар амалга 
оширилди. Хусусан, 1921 йилдан бошлаб Туркистондаги барча инқилобий судлар ягона суд тизимига 
киритилиши белгилаб берилди. Шунингдек, халқ судлари ва инқилобий трибуналлар ҳузуридаги 
тергов комиссияларининг фаолияти тугатилди
[19]
. Уларнинг ўрнида эса алоҳида тергов бўлимлари ва 
терговчи лавозими жорий қилинди.
РСФСР МИҚ
томонидан 1921 йил 25 августда қабул қилинган Декрет асосида мустақил совет 
республикалари, автоном республикалар ва автоном вилоятларга инқилобий трибуналлар ва бошқа 
махсус судлар фаолиятини марказлаштирилган ҳолда назорат қилиш мақсадида олий суд 
муассасаларини ташкил қилишга рухсат берилди
[20]. Ушбу Декрет асосида 1922 йил 27 июнда 
Туркистон МИҚ махсус Декрет ишлаб чиқди. Декретга кўра МИҚ ҳузурида Пленум, кассацион ва суд 
коллегияларидан таркиб топган Олий трибунал фаолияти йўлга қўйилди
[21]. Олий трибунал ТАССР 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish