Key words: Head of the people, national education, university, sciense, culture, art, theatre
Кириш
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёев
2017
йил
6
ноябрь
куни
Жиззах
шаҳрида
бўлиб
ўтган
Шароф
Рашидов
ёдгорлигининг
очилиш
маросимида
бўлиб
ўтган
тантанали
кечада
сўзлаган
нутқида
"
Бу
улуғ
инсон
собиқ
мустабид
тузум
даврида
турли
тазийқ
ва
синовларга
бардош
бериб
,
халқимиз
ва
миллатимизга
садоқат
билан
,
ҳалол
ва
фидокорона
хизмат
қилди
" [1] -
деб
баҳоласа
,
республикамизнинг
Биринчи
Президенти
И
.
А
.
Каримов
Шароф
Рашидов
яшаган
даврни
"
Сандон
билан
болға
ўртасига
қўйилган
эди
" [2] -
дея
талқин
қилиши
чорак
аср
давомида
зиддиятли
ва
оғир
дамларда
Қорақалпоғистон
Республикасини
бошқарган
Қаллибек
Камаловнинг
раҳбарлик
қилган
даврларига
берилган
адолатли
ва
ҳаққоний
баҳо
эди
.
Бинобарин
, 80-
йиллар
ўртасида
Собиқ
Иттифоқ
шароитидаги
қатағонлик
жараёни
ўз
халқига
садоқат
билан
хизмат
қилган
давлат
арбоблари
турли
ҳил
туҳмат
ва
азобларга
дучор
этилди
.
XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
161
Ижтимоий
тузум
зулумларига
қарамасдан
меҳнаткаш
халқимиз
,
қолаверса
,
жонкуяр
раҳбарларимиз
жонбозлиги
сабаб
амалга
оширилган
буюк
ишлар
нафақат
бугунги
кунда
катта
аҳамият
эга
,
балки
келажак
авлод
учун
ҳам
хизмат
қилиши
,
шубҳасиз
.
Масалан
:
Шароф
Рашидов
раҳбарлик
қилган
даврда
Ўзбекистонда
Мирзачўл
,
Қарши
,
Жиззах
,
Ёзёван
,
Сурхон
-
Шеробод
чўллари
ўзлаштирилган
бўлса
,
Қаллибек
Камалов
Қорақалпоғистонга
раҳбарлик
қилган
даврларда
Жамбасқала
,
Элликқалъа
,
Қирққиз
ҳудудларида
минглаб
гектар
ерлар
очилиб
,
янгидан
Нукус
тумани
,
Қанликўл
,
Бўзатов
ва
Элликқалъа
туманлари
очилди
.
Янгидан
25
та
шоличиликка
ихтисослаштирилган
хўжаликлар
қурилиб
, [3] -
у
ерларнинг
барчасига
асфальт
йўллар
ётқизилиб
,
мактаб
ва
болалар
боғчалари
барпо
этилди
,
чўл
-
у
биёбон
ўрнида
сўлим
боғлар
яратилди
.
Қаллибек
Камаловнинг
Республикамизнинг
халқ
хўжалиги
,
иқтисодиёти
ва
саноати
соҳасида
катта
ютуқларга
эришишида
,
ўз
навбатида
Марказдан
ва
Ўзбекистон
ҳукуматидан
давлат
бюджетидан
маблағ
ажратишга
эришиши
ўз
халқи
келажаги
учун
фидоийлик
ва
жасоратнинг
буюк
намунаси
бўлди
.
Қ
.
Камаловнинг
Республикамиз
маданияти
ривожи
йўлида
қилган
ишларини
айтиб
ўтадиган
бўлсак
1966-1984
йилларда
170
та
янги
мактаб
қурилди. Агар, 1965
-1966
ўқув йилида 4 та касб
ҳунар
коллежи
бўлиб, уларда 1600 нафар ёшлар таълим
-
тарбия олган бўлса, 1983
-1984-
йилларга келиб касб
ҳунар коллежлари сони 45 тага, ўқувчилар сони эса 18 минга етди.
1970-
йиллар охирига келиб республикамизнинг халқ хўжалиги, иқтисодиёти, саноат, савдо,
ижтимоий ва маданият соҳаларида хизмат этадиган
тегишли билим ва малакага эга мутахассислар
билан таъминловчи 18 та касб
-
ҳунар коллежлари очилиб, ўрта махсус таълим даргоҳлари сони 25 тага
етди.
1958
йили 11
-
12 январда бўлиб ўтган
XVI
Қорақалпоғистон
областлик
партия конференциясида
Қорақалпоқ
давлат
институти базасида университет очиш масаласи ҳукумат вакиллари олдига тавсия
этиб қўйилган эди [4]. Аммо, ўша даврдаги хукумат раҳбарлари бу масаланинг ечилишида жонбозлик
кўрсатиш ўрнига, лоқайдлик билан қарашди.
Асосий қисм:
Қаллибек Камалов республикамизнинг халқ хўжалигини замонавий агротехник
услубда ривожлантириш учун, олий маълумотга эга етук мутахассисларнинг зарур эканини хукумат
вакиллари олдида исботлаб берди ва 1966
-1967-
йиллардан бошлаб педагогика институти базасида
университет ташкил этиш ишига бел боғлади. Бу масалада Қаллибек Камалов Ш.Рашидовнинг қўллаб
-
қувватлашига эришиши, Москвадаги бир неча раҳбарлар билан учрашиши ва беш йил давомида
университет очиш масаласини ҳал этиш йўлидаги қаттиятлик
ҳамда
иттифоқ партия
марказий
комитети сиёсий
бюросининг 9 нафар аъзосини кўндиришга эришгани ўз халқи олдидаги фидоий
хизматининг олий намунаси бўлиб ҳисобланади [5]
.
1974 йили 26 февралда университетнинг очилиши ҳақидаги қарор қабул қилингандан кейин, шу
йилнинг декабрь
ойида Қаллибек Камалов ўша
даврдаги Собиқ Иттифоқ Олий ва ўрта
махсус таълим
вазири Вячеслав Петрович Елютиннинг қабулига университет таркибида янги мутахассисликлар очиш
ва уларни ўқитишда моддий
-
техник базасининг аҳволини кўрсатиб бериш масаласида (пединститут
ректори) Тажен Изимбетов билан бирга ўн биринчи марта киришини [6] эсга олади. Бизлар 1975
йилнинг ёзида Университет бош биносининг пойдевори солинаётган пайтда 25 августгача қурилиш
гуруҳида бўлдик, иш вақтида бизларни эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқат билан таъминлади.
45 кунни якунлаб қурилишдан қайтган кунимиз №166
-
трест раҳбари Василий Тимофеевич
Стефанюкнинг ва Абдулла Бекмановнинг иштирокида ҳар бир талабага 300 сўмдан пул берилди. Ўша
пайтлари Қаллибек
Камаловнинг шахсан ўзи ҳар куни қурилиш бошига келиб хабар
олиб турарди
(муаллиф)
.
Қанча
қийинчиликлар билан очилган университетни Хакимбек Салихов Қорақалпоғистонни
бошқариб турган даврда 1989
-
йили республика
қўмитаси
пленумида “Қорақалпоққа университетнинг
нима кераги бор? Бу ерга юридика факультетининг нима кераги бор? Қорақалпоқда ўқитувчилар
етишмайди, пединститут керак” деб университетни ёпиш учун таклиф
билдирган ва овозга қўяётган
пайтида жонкуяр раҳбар Султамурат Қаниязов ва республика
партия комитетининг иккинчи котиби
Дмитрий
Дмитриевич Берковларнинг қатъий қарши туришига қарамасдан, [7] уша
даврдаги
партия
комитетининг котиби
Хакимбек Салихов Собиқ Иттифоқ халқ таълими бўйича давлат кўмитасининг
коллегиясига «Қорақалпоғистоннинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш даражаси паст.
Республикага
университетнинг
кераги йўқ, ҳозир фақатгина педагог кадрлар билан таъминласак етарли …
Университетни тарқатиб, педагогик институтга айлантиришимиз зарур. Ушбу масалаларни ҳал этиш
учун университетга компетенциявий
аттестация ўтказишингизни илтимос қиламиз» [8] деган
мазмунда
хат йўллайди. Бу каби қўпорувчилик
ҳаракат
ва
ниятларнинг
амалга
ошмай
қолишига
ва
университетнинг юксак
малакали
мутахассислар
таёрлаш
хизматини
давом
эттиришда
ўша пайтдаги
университет ректори профессор
Қуўанышбай Ўтениязовнинг
қатъиятлик
билан
қилган
хизматлари
катта
аҳамиятга
эга
бўлди
.
Шуни ҳам
айтишимиз
жоизки, Қ.Камалов республикамизда
нафақат
университетни
очиш билан
чекланиб қолмасдан, янги
фан докторларининг
таёрланиши
ва уларнинг илмий монографияларининг
нашриётдан
чоп
этилишига
катта ёрдам берди. Хаттоки докторлик диссертациясини ҳимоя
қилганларнинг
айримларига университет ёнида қурилган янги
коттедж
уйлар билан таъминланишига
эришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |