XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
147
Keywords. Interspecific hybrid, variety, line, heredity, dominant, heterosis, fiber length, morphological
and economic traits
Мавзунинг долзарблиги.
Республикамиз қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, янги босқичга
олиб чиқиш, янги технологиялар, бугунги кун талабларига мос янги навлар яратиш, экин майдонларини
кенгайтирмасдан ҳосилдорликни ошириб бориш вазифаси белгиланган бўлиб, ушбу долзарб вазифани
амалга ошириш бўйича зарур қарорлар, чора тадбирлар белгиланган. Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясининг 3
-
устувор йўналишида ҳам «
...
юқори маҳсулдорликка
эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер
-
иқлим ва экологик шароитларга мослашган
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича
илмий
-
тадқиқот ишларини кенгайтириш»
вазифаси билан қишлоқ хўжалигини, айниқса пахтачиликни янада
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Мамлакатимизда рентабеллиги юқори, рақобатбардош,
бугунги кундаги ишлаб чиқариш талабларига ва тола сифати дунё пахта бозори талабларига тўла жавоб
берадиган янги ғўза навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳам юқоридаги долзарб
муаммолар ечимига ижобий таъсир кўрсатади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган долзарб муаммоларни ҳал этишда ғўза генетикаси ва селекциясида
кенг қамровли тадқиқот ишларини олиб бориш, бугунги кундаги экологик муаммоларни назарда
тутган ҳолда ғўзанинг янги навларини яратишда турли услублардан фойдаланиш,
ғўзанинг
Gossypium
L. туркумига мансуб турлардан оқилона фойдаланиш, турлараро дурагайлаш асосида генетик
жиҳатдан бойитилган манбаларни яратиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ғўзада турлараро дурагайлаш
услубини қўллаш юқори самара бериши, маданий турлар генотипини бошқа турлар ҳисобига бойитиш
мумкинлиги, турлараро дурагайлаш асосида морфо
-
хўжалик белгиларнинг юқори даражадаги
ўзгарувчанлигига эришиш орқали танлов имкониятларини ошириш мумкинлиги қатор олимлар
томонидан исботланган [1,3,5]. Ғўзанинг маданий
G
.
hirsutum
L. ва
G.barbadense
L. турларига
хос
навларни ўзаро дурагайлаш орқали улардаги ноёб белгиларни
битта генотипга йиғиш, абиотик ва
биотик омилларга бардошли, хўжалик белгилар бўйича гетерозис ўсимликлар олиш
имкониятини
юқори эканлиги ҳам тасдиқланган [2,4].
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда
ғўзанинг
G.hirsutum
L.
ва
G.barbadense
L. нав ва
тизмаларни ўзаро чатиштириш асосида янги турлараро дурагайларини яратиш, дурагай ўсимликларда
морфо
-
хўжалик белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлик қонуниятларини аниқлаш асосида ноёб
белги ва хусусиятларга эга шаклларни ажратиб
олиш ҳамда амалий селекция жараёнига тавсия этиш
юзасидан тадқиқотлар олиб борилди ва олинган айрим натижалар таҳлили мазкур мақолада
келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: