XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
145
Aйдар Aрнасой кўллар тизимида 240 дан ортиқ
оролчалар мавжуд ва уларнинг умумий майдони 199
км
2
ни ташкил этади. 1
-
жадвалда Aйдар
-
Aрнасой кўллар тизимини морфометрик характеристикаси
маълумотлари келтирилган.
1-
жадвал
Aйдар
-
Aрнасой кўллар тизимини морфометрик характеристикаси
Кўрсаткичлар
1978
2018
Сувнинг абсолют сатхи,
м
236,0
246,54
Сув хавзасининг умумий майдони
(
ороллар билан биргаликда
),
км
2
1881,85
3478,7
Оролнинг йиғма майдони
,
км
2
63,45
199,381
Хажми
,
км
2
13,617
41,12
Узунлиги
,
км
155,22
160,36
Ўртача эни
,
км
11,71
21,78
Максимал эни
,
км
19,4
34,86
Ўртача чуқурлиги
,
км
7,49
12,54
Максимал чуқурлиги
,
км
24,7
33,64
Қирғоқлар
чизиғининг узунлиги
,
км
2023,43
1534,9
Қирғоқ
чизиғининг қирқим коэффициенти
5,78
3,45
Aрнасой сув омборининг максимал сув сатҳи 249,13 метр ни ташкил этади. Бу қиймат 2019
йилнинг сентябрь
ойига келиб 247,3 метрни ташкил этди. Ушбу даврда сув омбордан суғориладиган
майдонлар учун 158 млн.м
3
сув олинган.
Чордара сув омборидан ташланадиган қишки
-
бахорги сув ҳажмини йиғиш ва улардан
кейинчалик Мирзачўлнинг суғориладиган массивларини сув билан таъминлашни ошириш мақсадида
фойдаланиш учун Юқори Арнасой сув омбори қурилди ва 2005 йилда лойихавий эксплуатацион
режимга киритилди. Қурилган Арнасой сув омборининг умумий хажми 605 млн. м
3
ни ва
ишлатилмайдиган хажми 130 млн. м
3
ни ташкил қилади.
2018 йил май ойини охирлари ва июнь
ойларини бошларида Aйдар
-
Aрнасой кўлларидаги
максимал сув сатҳи 246,24 м ни ташкил этди. Ушбу йилда сув ҳавзасининг гидрометеорологик
режимининг муҳим аҳамиятлари шундаки, ёз
-
куз ойларида сув сатҳининг интенсив пасайиши
ҳисобига ҳамда сув ҳажмини камайиши натижасида кўллар тизимидаги сув ресурсларини кескин
шўрланишига ва экологик ҳолатини
салбий ўзгаришига
сабаб бўлди.
Экология ва атроф мухит мухофазаси бўйича Давлат Қўмитаси ва ДКСК ИТМ (НИЦ МКВК)
ходимларининг олиб борган тадқиқотларига биноан сўнгги
йилларда Арнасой сув омборидаги сувнинг
минерализацияси 1,7 –
5,2 г/л оралиғида, Тузконда 8,6 –
9,5 г/л оралиғида, Айдаркўлда эса 9,7 –
9,8 г/л
оралиғида ўзгариб туради. Шу билан биргаликда ХХ асрнинг 80
-
йилларида Aйдар
-
Aрнасой кўллар
тизимидаги сувни чучуклаштириб уни иқтисодиёт ва ахоли учун кенг миқёсда фойдаланишга
қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича маълум даражада ишлар олиб борилган.
Aйдар Aрнасой кўллар тизимида экологик вазиятни тиклаш ва кўллар сувларидан иқтисодиёт
тармоқлари ва туризм мақсадларида фойдаланиш, бошқа манбалардан кўлга сув олиб келиш ва
гидрологик вазиятни барқарор ҳолатга олиб келиш мақсадга мувофиқдир. Натижада сув
циркуляциясини ва кўлларни гидрокимёвий режимини мақбул ҳолатда ушлаш имконияти яратилади,
ҳамда кўллар тизими
сув ресурсларидан
узоқ давр мобайнида самарали фойдаланиш имконияти пайдо
бўлади.
Ҳозирги
кунда Aйдар
-
Aрнасой кўллар тизими (ААКТ) Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари
учун табиий шаклланиш жиҳатидан муҳим аҳамият касб этади. У сувда сузувчи ва сув олдида ҳаёт
кечирувчи қушларнинг
,
хатто Халқаро Қизил китобга ва Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган
қуш турлари учун уй қурадиган жойига, бир жойдан иккинчи жойга учиб ўтишда тўхташ жойларига
айланди.
2008 йилда Aйдар
-
Aрнасой кўллар тизими (ААКТ) халқаро
аҳамиятга эга сувли ботқоқли
ерларнинг Рамсар рўйхатига киритилди ва шу муносабат билан ушбу кўллар тизимини сақлаш учун
жавобгарлик кучаймоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулоса ва таклифларни келтириш мумкин:
−
кўлларнинг қирғоқлари деярли барча участкаларда терассаланган ва терассаларнинг
шаклланиши сув сатҳини муҳим ҳусусиятларини ўзига қамраб олади. Aсосан сув ҳавзасининг барча
қирғоқлари ўсимликлар билан қопланган. Кўлда катта диапазондаги намлик ва сув минерализациясига
мослашган ўсимликлар шаклланган. Кўллар тизимини қирғоқларининг доимий ўзгариши эса
морфологик характеристикаларига тузатишлар киритилиш зарурияти мавжуд;
−
коллектор
-
дренаж тармоқларида
шаклланаётган ташлама сувларнинг минерализацияси Aйдар
-
Aрнасой кўллар тизими сувларининг минерализациясидан кескин фарқ қилади ва жуда кичикдир. Бу
эса ўз навбатида коллектор
-
дренаж тармоқларидан Aйдар
-
Aрнасой кўлларига ташланаётган ташлама
сувлар, кўллар
тизимининг сув ҳавзасидаги гидроэкологик ҳамда гидрокимёвий ҳолатини
яҳшиланишига сабаб бўладиган асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишидан далолат беради;
−
шамол таъсири натижасида Aйдар кўлдан Тузкон кўлига сувларнинг келиб қўшилиши
оқибатида Тузконда сувларнинг минерализациясини ортиши кузатилмоқда;
Do'stlaringiz bilan baham: |