Кириш.
Ўзбекистонда яйлов ва пичанзорларнинг умумий майдони
21,1 млн гектарни ёки
мамлакат ер майдонининг 46,5 фоизини ташкил этади. Мамлакатимизнинг тоғ олди яйловлари ўзининг
хусусияти
ва ишлаб чиқариш қобилиятига кўра энг яхши яйловлар ҳисоблансада, яйловларнинг
маҳсулдорлик имкониятлари бугунги кунда чегараланган. Бу ҳол яйловларнинг маҳсулдорлигини
белгиловчи омиллар, хусусан табиий намликка боғлиқ деган якдил қарашлар мавжуд. Бироқ,
шуни ҳам
эътироф этиш лозимки, яйлов ерлар табиий тупроқларнинг шаклланишида ўзига
хос морфогенетик
хусусиятларининг роли катта.
Чунки, тупроқлар морфогенетик хосса
-
хусусиятлари яйлов ерларидан
самарали фойдаланиш чора
-
тадбирларини белгилаб беради.
Тадқиқот объекти ва услублари.
Тадқиқот объекти бўлиб Самарқанд
вилояти яйлов
майдонларини ишғол этган кучсиз ишқорсизланган тоғ жигарранг, тўқ тусли бўз ва оч тусли бўз
тупроқлар хизмат қилди. Дала, лаборатория
-
кимёвий таҳлиллар генетик тупроқшуносликда умумқабул
қилинган услубларда [1] бажарилган.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси.
Қуйида Тошкент вилояти яйлов тупроқлари
морфогенетик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар қисқача қиёсий мушоҳада қилинган.
40-
кесма. Нуробод тумани “Сазағон” массиви
. Лёссимон, учламчи давр делювиал ва элювиал
ҳамда шағалли ётқизиқлардан ташкил топган, қияликлари кучли бурмаланган ўрта баландликдаги
тоғлари геоморфологик райони. Яйлов
тоғ жигарранг тупроқлари
, ўрта қумоқли, шўрланмаган, ўрта
ва кучли ювилган тупроқлар
. 454-
контур. N 39
0
29`496``, Е
-066
0
35`377``.
А2
0-
4 см. Жигарранг, ўрта қумоқли, кесаксимон
-
донадор
-
чангсимон, юқори қисми юмшоқ, паст
қисми ўрта зичлашган, майда қиррали шағаллар учрайди, тупроқ ҳайвон инлари, ҳашарот излари
учрайди. Зич майда илдизлар кўп, кейинги қатламга ранги билан аниқ ўтади.
А20 4
-
11 см. Оч қўнғир, қуруқ, ўрта қумоқли, донадор
-
кесаксимон, ўрта зичлашган,
ўсимликларнинг майда ва йирик излари
учрайди, ер ости ҳашротларининг майда излари учрайди, янги
яралмалардан карбонатларнинг доғлари учрайди. Майда қиррали шағаллар учрайди. Кейинги қатламга
сезиларли даражада ранги билан ўтади.
В1 11
-
27 см. Ранги жигарранг
-
кулранг, қуруқ, ўрта қумоқли, катта
-
кесакли
-
донадор
-
чангсимон,
ўрта зичлашган, ўсимлик майда ва йирик илдизлари, ер ости ҳашаротлари ва ҳайвонлар инлари ва
излари учрайди, кам миқдорда қиррали майда шағаллар учрайди. Кейинги қатламга ранги
билан ўтади.
В2 27
-
50 см. Оч жигарранг, нам хуш, ўрта қумоқли, кесаксимон
-
донадор
-
донсимон, ўрта
зичлашган, карбонатлар кичик доғлар шаклида учрайди. Ўсимлик илдизлари, тупроқ жониворлар
инлари ва излари учрайди, кам миқдорда қиррали шағалли тошлар учрайди, кейинги қатламга ранги
билан сезиларли ўтади.
В3 50
-
80 см. Жигарранг
-
оқимтир доғлар билан, нам хуш, ўрта қумоқли, кесаксимон, ўрта
зичлашган, карбонатлар майда кристалли тузлари тўпланган, майда шағаллар учрайди. Ўсимлик
илдизлари ва тупроқ ҳайвон ҳамда
хашарот инлари ва излари
учрайди. Кейинги қатламга
ранги билан
сезиларли ўтади.
С
-80-
110 см. Жигарранг, нам хуш, ўрта қумоқли, донадор
-
донсимон, кесакчали, ўрта зичлашган,
карбонатларнинг тузлари учрайди.
Илдизлар учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |