Ключевые слова:
качество
семян, энергия прорастания, всхожесть семян, урожайность, масса
1000 зерен, сорт, густота стояния, азотные удобрения, густота стояния и т.д.
Abstract. It has been established that the cultivation of corn of the new Esdalik 80 variety at a plant
density of 70 thousand / ha and the application of nitrogen fertilizers at a rate of N
150
kg / ha provides seeds
with the best varietal and seed qualities.
Key words: seed quality, germination energy, seed germination, yield, weight of 1000 grains, variety,
standing density, nitrogen fertilizers, standing density, etc.
Кириш.
Маккажўхори озиқ
-
овқат, чорвачиликда ем
-
хашак, енгил
-
саноатда хом
-
ашё сифатида
катта аҳамиятга эга экин турларидан бири бўлиб, жаҳон деҳқончилигида қишлоқ хўжалик экинлари
орасида экиладиган
майдони бўйича учинчи ва ҳосилдорлиги бўйича донли экинлар
орасида биринчи
ўринни эгаллайди. Маккажўхорининг барча қисмлари
тўғридан
-
тўғри (дон, барг
-
поя массаси),
шунингдек унинг қайта ишлашдаги чиқинди маҳсулотлари ҳам (кепак, ёрма, кунжара ва ҳоказо)
ишлатилади. Маккажўхори шунингдек озиқ
-
овқат, чорвачиликда ва енгил
-
саноатда хом
-
ашё сифатида
катта аҳамиятга эга
[3].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг “Ўзбекистон Республикасида уруғчилик
тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ
-
3683 сонли қарорида
келтирилишича, нав ва уруғлик назорати озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили
ҳисобланади. Шу туфайли, Республикамизда аграр соҳани ривожлантиришнинг келажаги ҳақида сўз
юритганда, ер ва сув ресурслари чекланганлигини ҳисобга олиб, бу борада ягона тўғри йўл –
қишлоқ
хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш,
селекция ва уруғчилик ишларини кенгайтириш, юксак самарали замонавий агротехнологияларни
жорий этиш ва сувдан
оқилона фойдаланиш асосида экинлардан юқори ва сифатли ҳосил
етиштиришдан иборат
[1].
Қишлоқ
хўжалигини янада ривожлантириш, хусусан аҳолини озиқ
-
овқат ва бошқа қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ҳамда саноатни хом
-
ашёга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича катта ишлар
амалга оширилмоқда. Шунингдек,
чорвачилик ва паррандачиликни тўйимли озуқа билан доимий
таъминлаш, мавжуд навларни уруғини йўқолиб кетмаслиги мақсадида унинг бирламчи уруғчилигида
олиб борилаётган ишларни давом эттириш, уруғлари билан уруғчилик хўжаликларини таъминлаш
бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Жумладан, ҳозирда селекционерлар томонидан маккажўхорининг тезпишар, дон ва яшил масса
ҳосилдорлиги юқори нав ва дурагайларини яратилиши ҳамда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ
-
иқлим
шароитларига мос навларни тўғри жойлаштириш, ҳар бир нав ва дурагайларнинг уруғлик сифатларига
агротехник (ер тайёрлаш
,
экиш схемаси ва муддати ҳамда азотли ўғит меъёрлари)
каби тадбирларнинг
таъсирини ўрганиш асосида юқори навдорлик ва экинбоплик сифатларига эга
уруғлик материални
етиштириш катта аҳамиятга эга
[4].
Do'stlaringiz bilan baham: |