Ключевые слова:
предгорья и пустынные пастбища, сенокосы, процессы деградации, «Карта
пастбищ», распределение пастбищ, ротация скота, способы эффективного использования пастбищ
Abstract. This article provides a brief analysis of the status of foothills and desert pastures and hayfields
in the country, the quality and quantity of pastures. Suggestions and recommendations have been made to
improve the condition and efficient use of degraded mountain fronts and desert pastures.
Keywords: Foothills and desert pastures, hayfields, degradation processes, "Pasture map", distribution
of pastures, livestock rotation, ways of efficient use of pastures
Кириш.
Ўзбекистонда яйлов ва пичанзорларнинг умумий майдони 21
миллион 102
минг
гектарни ёки умумий майдоннинг 46,5 фоизини ташкил этиб, 17
млн. 415
минг гектари чўл ҳудудида,
3
млн. 687
минг гектари тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган.
Яйлов ва пичанзорларнинг
3
млн.
282
минг гектари ўрмон хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан
, 194
минг гектари
саноат ва мудофаа мақсадларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, 9
млн. 393
минг гектари қишлоқ
хўжалиги корхонларига ижара асосида ажратиб берилган. Қолган
8
млн. 233
минг гектари, шундан
1
млн. 635
минг гектари вақтинча тарқатилмасдан, 6
млн. 598
минг гектари йиллар давомида давлат
заҳирасида фойдаланилмасдан турибди [8].
Мавзунинг долзарблиги.
Бугунги кунда республикамиз чўл яйловларининг деярли 50
-70%
турли даражада деградацияга учраган бўлиб, сўнгги йилларда уларнинг
ўртача маҳсулдорлиги 21% га
камайди. Яйловларда тартибсиз мол боқилиши натижасидаги яйловлар регрессияси ва
ҳосилдорлигининг пасайиши Қорақолпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида 42
-43
фоизни ташкил этиши улар ҳолатини барқарорлаштиришга хизмат қиладиган амалий тадбирлар ишлаб
чиқиш зарурлигини белгилайди
[6].
Мамлакатимиз озиқ
-
овқат хавфсизлигини
таъминлашга салмоқли ҳисса қўшаётган деҳқон
хўжаликларида республикадаги барча чорва молларининг 87
фоизини ташкил этади. Аммо улар ўз
чорва молларини боқиш учун яйловлардан доимий фойдаланиш имконига эга эмас. Бу эса чорва
молларини боқиш тартибига риоя қилмаслик, яйловлар деградацияси, ер тури унумдорлиги ва чорва
моллари маҳсулдорлиги
пасайишига, аҳоли даромади камайишига ва табиий атроф
-
муҳит сифати
ёмонлашувига олиб келди.
Яйлов чорвачилиги жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи
ҳисобланиб, яйловларнинг катта қисми табиий ем
-
хашак ресурси сифатида фойдаланилади,
ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишига сезиларли
даражада таъсир кўрсатади.
Жаҳонда яйловлар майдони ер ресурсларининг 23 фоизини ташкил этади, бироқ уларга
антропоген босимнинг кучайиши чўлланишни жадаллаштирмоқда. Ҳозирги пайтда чўлланиш 9
млн.
км
2
ни қамраб олган ва яна 30
млн. км
2
майдонга хавф туғдирмоқда [6]. Ерлар деградацияси, чўлланиш
ва биохилма
-
хилликнинг йўқолиши яйловларни тиклаш ва сақлаш бўйича инсоният
олдида турган бир
қатор муаммоларни келтириб чиқарди.
Сўнгги маълумотлар натижаларига кўра 2001
-
2009 йилларда ердан фойдаланиш ва ўсимликлар
қопламининг ўзгаришлари туфайли ҳуддудда деградацияга учраган майдонларни йиллик йўқотиш
ҳажми тахминан 6 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади. Бу асосан, яйловларнинг деградация (4,6
млрд. АҚШ
доллар), чўлланиш (0,8), ўрмонлар кесилиши (0,3) ва
ҳайдалган ерлар консервацияси (0,1)
билан боғликдир. Деградацияга учраган ерларни тиклашда сарфланадиган ҳаражат 30
йиллик
қашшоқликка сарфланадиган ҳаражатдан 5 маротаба кам бўлиб, бу ушбу ерларни тиклашга
сарфланадиган ҳар бир доллар 5 доллар унум келтиришини билдиради [6]. Бу эса яйловлар
деградациясига қарши чора
-
тадбирлар кўриш зарурлигини асословчи жуда юқори иқтисодий
кўрсаткич ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |