IPv6 датаграмма сарлавҳасининг тузилиши.
90-йиллар охиридан бошлаб Интернетни жадал ривожланиш жараѐни бошланди. Бу шароитларда абонентлар ва турли қурилмаларни адресли муҳитни қўллаши Интернетни тарқалишини чегаралайди.
Интернет тармоғи ривожланиши учун адресли муҳитга уланишни ошириш зарур. Бу эса IP протоколини янги IPv6 турини ишлаб чиқилишига олиб келди. Бироқ янги турни ишлаб чиқишда адреслар муаммосидан ташқари 4-турнинг бир қатор камчиликлари ҳисобга олинди.
Сарлавҳа тузилиши асосида олинган мукаммаллашган IPv6 протоколнинг асосий хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади;
- уланишли IP адреслар сонини оширишни ва уларнинг конфигурация жараѐнини соддалаштиришни таъминлайдиган адрес майдонининг янги ўлчамини киритиш;
- хизмат кўрсатишнинг кафолатли сифатини таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш;
- ахборотни ҳимоялаш ва аудентификация воситаларини қўллаш имконияти.
5-расмдан кўриниб турибдики, IPv6 сарлавҳасининг узунлиги 40 байтга тенг, бу 4-турга қараганда икки баравар катта. Биринчи 2 та қатор (8 байт) назорат вазифасини таъминлайди ва бу 2 та қаторнинг тузилиши IРv4 сарлавҳасининг адресли қисмининг устида жойлашган қатор тузилишидан фарқ қилади.
5-расм. IPv6 датаграмма сарлавҳасининг формати
―Версия‖ майдони 4 бит, пакет IPv6сарлавҳасига эгалигини кўрсатади. ―Трафик синфи‖ майдони 8 бит ва ―Оқим белгиси‖ майдани 20 бит, аниқ
манба адреслари жуфти ва белгиланган пункт учун хизмат кўрсатиш сифатининг дастлабки белгиланган сатҳини аниқлайди.
Интернетда хизмат кўрсатиш сифати тармоқнинг ўтказиш қобилияти, пакетларни кечикиши ва джиттер, шунингдек пакетларни йўқолиши орқали аниқланади.
―Фойдали юклама майдони узунлиги‖ майдони 2 байт, сарлавҳа узунлигидан ташқари байтларда пакет узунлигини аниқлайди. Шунингдек майдон узунлиги 16-битга ва пакетнинг максимал узунлиги 216-1=65535 байтга тенг.
―Кейинги сарлавҳа‖ майдони 8 бит, IPv6 асосий сарлавҳасидан кейинги келувчи қўшимча сарлавҳалар турини аниқлайди. Қўшимча сарлавҳалар жойлашган майдон, IP сарлавҳаси, TCP ва UDP сарлавҳалари орасига жойлаштирилади. Қўшимча сарлавҳалар ўзига катта функциялар йиғиндисини киритади, улар маршрутлаш, фрагментлаш, ахборот хавфсизлиги, аутентификация.
―Қадамлар сонини чегаралаш‖ майдони 8 бит, 4-турдаги ―Яшаш вақти‖ майдонининг вазифаларини бажаради.
Жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг адреслари ҳар бири 16 байтга эга
(128 байт) яъни 4-турга қараганда 4 марта ортиқ.
IPv6 протоколни киритиш билан боғлиқ ишлар 10 йилдан кўп вақт давомида олиб борилишига қарамай, IP тармоқларда аппарат-дастурий модулнинг асосий қисмини 4-турнингIP протоколи амалга оширади. Бу билан боғлиқ ҳолда, IPv6 янги тур протоколлар оиласига ўтишда муаммолар юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |