Xизмaтлaр клaс



Download 2,54 Mb.
bet7/20
Sana25.12.2022
Hajmi2,54 Mb.
#896164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Тармоқ характеристикаси концепцияси. Телекоммуникация тармоқларини ишлаш сифати (Network Performance) – бу фойдаланувчилар орасида маълумотлар алмашишни таъминлаш қобилиятидир. Телекоммуникация тармоқларининг асосий характеристикаси – бу трафикларга хизмат кўрсатиш самарадорлигидир (1-расм).
Трафикларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги (ўтказувчанлик қобилияти), тармоқ объекти каби хизмат кўрсатиш сифати ва маълум бир техник ҳолатда (ишга қобилиятли ва қобилиятли бўлмаган канал/линияларнинг миқдорий муносабати) маълум бир жадаллик билан тушаѐтган трафикларга хизмат кўрсатувчи коммутациялаш тугунларининг хусусиятидир.
Коммутациялаш тугунининг қобилияти трафикга хизмат кўрсатишдан иборат. У трафикнинг ишончлилиги, узатиш сифати, эга бўлган ресурслари ва имкониятларига боғлиқ.
Узатиш сифати - бу тайѐргарлик ҳолатида бўлган тармоқ объектининг қабул қилувчи пунктида сигнални қайта тиклаш сатҳидир.
Тармоқ ресурси деганда - коммутациялаш, маршрутлаш, қайта қабул қилиш, тармоқ объектида маълумотни сақлаш, расмиятчилик (бу тушунча ITU-T тавсиясида ҳали аниқланмаган ва аниқлаштирилмаган).
Ишончлилик - умумлаштирилган термин бўлиб, тайѐргарлик хусусиятини, рад этмасдан ишлаш хусусиятини, таъмирлашга яроқлилик, техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни тавсифлашда қўлланилади.
Тайѐгарлик - тармоқ объектининг ихтиѐрий вақт лаҳзаларида (режалаштирилган даврдан ташқари, бу даврда тавсияга кўра объектни қўллаш кўриб чиқилмайди) трафикни қайта ишлаш ва шу лаҳзадан бошлаб, берилган вақт оралиғида рад этмасдан ишлаш қобилияти.
Рад этмасдан ишлаш - объектнинг, берилган вақт давомида ишга

қобилиятлилигини узлуксиз сақлаш қобилияти.




Ишга яроқлилик - тармоқ объектининг хусусияти бўлиб, огохлантиришга мослашганлик ва рад этиш сабабларини аниқлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўтказиш йўли билан ишга яроқлилик қобилиятини қайта тиклашдан иборат.
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни таъминлаш – тармоқ объектларига техник хизмат кўрсатиш учун хизмат операторининг воситаларни таъминлаш қобилияти (белгиланган эксплуатация шароитларида ва қабул қилинган техник хизмат кўрсатиш усулида).
Хусусиятнинг ҳар бири характеристикалар мажмуаси билан тавсифланиши мумкин (кўрсаткичлар, атрибутлар). Масалан, хизмат кўрсатишга тайѐргарлик қуйидаги характеристикалари билан аниқланади: тарқалиш муҳитлари, қурилманинг ишга қобилиятлилиги, станциянинг ва тармоқ узелларининг ўтказувчанлик қобилияти.
ITU-T Е.862 (1992 й.) тавсияларида техник воситаларнинг рад этиши билан боғлиқ бўлган операторнинг ва фойдаланувчининг иқтисодий йўқотишларини (режалаштиришда, лойиҳалаштиришда, эксплуатацияда ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатишда) ҳисобга олишга мумкин бўлган ѐндашишлар келтирилган.
Тармоқ операторлари, бозор шароитида ишлаган ҳолда, рад этишлар туфайли мумкин бўлган йўқотишларни баҳолаш ва ўзининг техник воситаларининг ишончлилигини оширишда кетадиган харажатлар билан уларни қиѐслашга қизиқади. Ҳар бир характеристика бир ѐки бир неча ҳодисалар, ҳолатлар ѐки таъсирлар билан боғлиқ.
Хизмат кўрсатиш сифати ва тармоқнинг ишлаши характеристикаларининг (атрибутларни) барча йиғиндиси иккита категорияга бўлинади:

- бирламчи, хизматга уланиш нуқтасида тўғри кузатиш йўли билан



аниқланадиган ва вақтнинг маълум бир лахзаларига тегишли бўлган (масалан, станциядан жавобнинг кечикиши);
- келтириб чиқилган, бир ѐки бир неча бирламчи атрибутларга ѐки айрим вақт интервалига яқинлаштиришга асосланган ҳолда аниқланадиган (масалан, тайѐргарлик коэффициенти).
ITU-T I.350 тавсиясида тармоқда ва унинг хизматида қўлланиладиган учта функция ва ҳар бир функциядан учта характеристика аниқланган. Худди шундай тарзда тўққизта бирламчи параметр (―матрица 3x3‖) олинган. Улар QoS ва NP специфик параметрларни аниқлаш учун қўлланилади (2-расм):
- тезлик билан уланиш; - хатосиз уланиш;
- уланишнинг ишончлилиги (ресурсга уланишда рад этиш эҳтимоллиги); - маълумотларни кўчиришнинг тезкорлиги;
- маълумотларни хатосиз кўчириш;

- маълумотларни кўчиришнинг ишончлилиги; - бўшатишнинг тезкорлиги;


- бўшатишнинг хатосизлиги;

- бўшатишнинг ишончлилиги.

Тармоқ хизмати алоқанинг икки функциясини қўллайди (2-расм): хизмат ресурсига фойдаланувчиларни уланишини таъминлаш, ўрнатилган уланиш бўйича маълумотларни кўчириш масаласини ҳал этади ва алоқа сеанси тугаганидан кейин олдин тақдим этилган ресурсларни бўшатиш. Уланиш деганда хизматлар ресурсларини олишга бўлган имкон тушунилади.
Уланиш жараѐни, ―фойдаланувчи-тармоқ‖ интерфейсида фойдаланувчидан сўров пайдо бўлган лаҳзадан бошланади ва унинг терминалида бир битгина пайдо бўлиши билан тугайди.

Фойдаланувчиларнинг маълумотларини кўчириш жараѐни, уланиш

тугаган лаҳзадан харакатга тушади ва алоқа сеанси тугашидан дарак бўлганда бўшатиш сўровини узатиш лаҳзасида тугайди.
Бўшатиш жараѐни, бўшатиш сўрови сигналини узатиш лаҳзасида амалга ошади ва ҳар бир фойдаланувчи учун алоқа сеанси вақтида ажратилган хизматлар ресурслари бўшагандан кейин тугайди.

2-расм. Тайѐргарлик ҳолатини аниқлаш учун 3х3 матрицали усул

Бўшатиш жараѐни, худди боғланиш каби олдинги мавжуд уланишни бузиш ва юқори сатҳ протоколларининг ишини тугатилиши билан боғлиқ.


Хизматлар функциясини қўллашда хизмат сифати учта параметр билан тавсифланади: тезкорлик (тезлик), хатосизлик (аниқлик), ишончлилик.
Тезкорлик, вазифани бажариш учун зарур бўлган вақт оралиғини ѐки бажариш тезлигинихарактерлайди.
Хатосизлик, вазифани бажарилишини тўғрилигининг даражасини характерланади.

Ишончлилик, маълум бир берилган кузатиш вақти оралиғида вазифани

бажаришда ишончлилик даражасини аниқлайди (бажариш тезкорлиги ва хатосизлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда).
Хизматлар сифатининг ҳар бир бирламчи параметри учун меъѐрлар ўрнатилган бўлиши керак. Бу меъѐрлар орқали хизматларни тақдим этиш жараѐнида ўлчанган қийматларни солиштириш мумкин бўлиши керак.


Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish