IP тармоқларда мультимедиали трафик хусусиятларини таҳлил қилиш
Хозирги кунда Интернетнинг барча тармоқ трафигини иккита синфга ажратиш мумкин – TCP протоколи асосида бошқариладиган трафик ва UDP протоколи асосида бошқариладиган трафик. Охирги 5 – 7 йил давомида TCP ва UDP трафикларининг пропорцияси жуда кенг ўзгарди. Тахминан трафикнинг 90% TCP уланиши орқали узатилади. TCP трафигининг ўсишига таъсир этувчи иловалар жуда тез ривожланмоқди, биринчи навбатда турли Web иловалар ва бир даражали тармоқлараро уланишлар туфайли. Худди шу вақтда VoIP, IPTV ва бошқа таниқли янги иловаларни ўсишига боғлиқ ҳолда UDP трафигининг тахминий ҳажми тахминан 90% ни ташкил этади. Бироқ яқин йилларда бу трафик синфининг амалий ўсишини кутиш кузатилади.
Шунингдек, IP тармоқни бошқариш ва сигнализацияни турли протоколлари билан шаклланувчи бошқариш трафиги мавжуд. Бошқариш трафигини қайта ишлаш тармоқни нормал ишлаши учун зарур, унинг ҳажми нисбатан кам (1-1.5%) ва тармоқ ишлашининг характеристикаларига таъсир қилмайди.
Интернет тармоқларида транспорт протоколи турига боғлиқ ҳолда синфларга ажратишдан ташқари, трафикни 3 та асосий типга фарқлаш қабул қилинган: эластик, оқимли ва хақиқий вақтдаги. ―Эластикли‖ термини – TCP протоколини бошқарувчи маълумотлар узатишни яратишдаги трафикка нисбатан қўлланилади. Унинг номи, тармоқда юклама ўзгаришига жавобан узатиш тезлиги кенг оралиқларда ўзгариши мумкинлиги билан боғланган. Бу турдаги трафик йўқотишларга сезгир ва кечикишларга нисбатан моил эмас.
Оқимли трафик – аудио ва видео ахборот узатиш билан боғлиқ бўлган
иловалар натижасида юзага келади. Бу иловалар алоқа сеанси вақтида кечикишларни чегаралаш йўли билан сақланган, аниқ узатиш тезлигига эга бўлган пакетлар оқимини генерациялайди. Лекин бунда хақиқий вақтдаги трафик билан таққослаш бўйича узунроқкечикишларга йўл қўйилиши мумкин ва бу турдаги трафик йўқотишларга нисбатан кам сезгир.
Хақиқий вақтдаги трафик нисбатан катта бўлмаган узунликдаги кечикишларни беради ва йўқотишларга кам сезгир. Бу турдаги трафик IP телефония тизимларида ва видеоконференц алоқада мавжуд. Оқимли трафик ва хақиқий вақтдаги трафик UDP протоколи бошқаруви остида узатилади.
IP классик тармоқларда фақатгина best effort принципи бўйича хизмат кўрсатган эластикли трафик мавжуд эди.
Барча учта турдаги трафик мавжуд бўлган замонавий IP тармоқлар учун, хизмат кўрсатиш сифатининг параметрларини кўрсаткичларининг кенг кўлами талаб этиладиган best effort хақиқий вақт трафигига мос келувчи параметрларгача тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |