Интернет тармоғидаги хизматлар
Интернет тармоқларида амалга ошириладиган иловаларга World Wide
Web (WWW), электрон почта, хақиқий вақтда Интернет орқали ахборот
алмашиш (chat rooms), оқимли видео, музикали сайтларга уланиш киради. WWW қўлланилган ҳолатда фойдаланувчи компьютер экранида матн ва график объектларни кўради, белгиланган объектга сичқонча тугмасини босади ва мос келган сахифа экранда пайдо бўлади.
Бошқа иловалар оқимли видео хизмати ҳисобланади. Оқимли видео -
видео ѐзишни бажариш учун манба ва қабул қилгич мос келувчи қурилмага эга бўлиши керак. Интернет протоколлари ва воситаларини қўллаш билан видео оқим манбадан қабул қилувчига жўнатилади. Бу хизмат талаб бўйича видео (Video on Demand, VoD) иловалардан бири сингари кўрилиши мумкин.
Охирги серверда жойлашган, ўчирилган маълумотлар файлларига уланиш усулларидан бири, клиент сўрови бўйича файл нусхасини узатиш ҳисобланади. Бу мақсадда Интернет тармоқларида стандарт протокол FTP (File Transfer Protocol) -файлларни қайта узатиш протоколи қўлланилади.
FTP протоколи сервер ва клиент орасида маълумотлар файлларини алмашиш учун қўлланилади. Ҳар бир охирги нуқта файлларни узатиш ваолиш/сўраш имконига эга. Бундай файлларга матн, графика, тасвирлар, овоз, видео ва мультимедиали ахборот бўлиши мумкин. Шунингдек FTP протоколи, клиент компьютерига дастурий таъминотни юклаш учун ҳам қўлланилади. Фойдаланувчи FTP протоколи ѐрдамида олинадиган файлларни тўғрилаши мумкин (ўчириш, номини ўзгартириш, нусхалаш ва бошқалар).
Техник нуқтаи назардан WWW, ягона HTTP (Hypertext Transfer Protocol) протоколи ѐрдамида мулоқот қилинадиган кўпгина клиентлар ва серверлар сифатида кўрилади. Интернетда гиперматнни акс эттириш, яратиш ва сақлашни енгиллаштириш учун HTML (Hypertext Markup Language) дастурлаш тили қўлланилади. HTTP ва HTML протоколларининг комбинацияси Интернет глобал тармоғи орқали матн, графика, овоз, видео ва бошқа мультимедиали файлларни етказишни таъминлайди.
Электрон почта IP тармоқда энг эски иловалардан бири ҳисобланади. Хозирги кунда миллионлаб одамлар ҳар куни электрон почта орқали ахборот алмашади. Бу алмашиш SМТР (Simple Mail Transfer Protocol –почта хабарларини элтишни оддий протоколи) протоколи ѐрдамида амалга ошадиган
клиент ва сервер орасида маълумолар алмашишни яна бир кўриниши
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |