“XiV-XVI asrlarda movarounnahrda ta’lim-tarbiya va pedagogik fikrlar. Sohibqiron Amir Temur davrida ilm-fan va madaniyatining taraqqiy etishi” Амир Темур томонидан марказлаҳган давлат барпо этилиши ва унинг фан, маданият ва маърифат ривожига қўшган ҳиссаси. Адабиётлар: - 1. Ҳошимов К., Нишонова С., Иномова М., Ҳасанов Р. Педагогика тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1996.
- 2. Ҳасанбоев Ж., Ҳасанбоева О., Ҳомидов Ҳ. Педагогика тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1997.
- 3. Ҳошимов К., Сафо Очил. Ўзбек педагогикаси антологияси. – Т.: Ўқитувчи, 2010.
- 4. Атаева Н., Расулова Ф., Ҳасанов С. Умумий педагогика (Педагогика тарихи). – Т.: “Фан ва технолигия”, 2011.
- 5. Амир Темур ўгитлари.- Т.: Чўлпон, 1992.
Моварауннаҳрда Амир Темур томонидан марказлашган давлат барпо этилиши ва унинг фан, маданият ва маърифат ривожига қўшган ҳиссаси - Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш йўлидаги дастлабки ҳаракати XIV асрнинг 60-йиллари бошларидан бошланган. Бунинг сабаби XIV асрнинг 50-йиллари охирида Мовароуннаҳрда амирларнинг ўзаро кураши кучайиб, Амир Қазоғон ўлдирилади. Мамлакатда сиёсий парокандалик авжига чиқиб, ҳар жиҳатдан оғир танглик содир бўлади. Бу даврда Чиғатой улусининг шарқий қисми – Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хонлари Мовароуннаҳрдаги оғир сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бу ўлкада ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қиладилар.
- Самарқанд салтанат пойтахти қилиб олингач, у алоҳида имтиёзга эга бўлган шаҳарга айланди. Самарқандда Исфихон, Шероз, Халаб, Хоразм, Бухоро, Қарши ва Кеш шаҳарларининг меъмор-у бинокорлари қўли билан саройлар, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар қурилади. Шаҳар ташқарисида эса боғ-роғлар барпо этилади. 1403-1404-йилларда Самарқандда бўлган Испания элчиси Клавихо Амир Темурнинг олиб бораётган бинокорлик ишларидан ҳайратда қолган эди. Худди шу даврда Шоҳи Зинда меъморий ёдгорликлари гуруҳининг Шодимулк оға, Амир Ҳусайн, Ширинбека оға каби қатор ажойиб мақбаралари, ҳозирги вақтда Бибихоним номи билан машҳур бўлган Жомеъ Масжид, Гўри Амир дахмаси ва бошқалар бино қилинади.
- Амир Темур ҳаётлик давридаёқ унинг ҳарбий санъати ва давлат бошқариш услубига бағишланган махсус асар яратилиб, у «Темур тузуклари» номи остида шуҳрат топади
Амир Темур умр бўйи қуйидаги ўн икки тамойилга амал қилган: - Ҳар ерда ва ҳар вақтда ислом динини қўллаб-қувватлаган.
- Давлат ишларини кенгаш асосида бошқарган.
- Салатанат ишларини муросаю мадора орқали юргизган.
- Давлат ишларини қонун-қоида ва тузукларга асосланиб бошқарган.
- Амирлар ва сипоҳийларга ҳурмат кўргазган.
- Адолат ва инсофга таянган.
- Фуқароларга иззат-ҳурмат кўргазган.
- Азму жазм билан иш тутган.
- Раият аҳволидан доимий огоҳ бўлган.
- Турку тожик, арабу ажамнинг турли тоифаларига ҳурмат кўрсатган.
- Дўстларни унутмаган ва уларга ёрдам берган.
- Ҳар жойда сипоҳийларни ҳурмат қилган.
“Темур тузуклари”даги ҳикматлардан намуналар: - Адоват эмас, адолат енгади.
- Сўзлагувчи гар нодон эрур, тинглагувчи доно ўлсин.
- Ота бўлмаган, ота қадрини билмас.
- Дўшмандан қўрқма, мунофиқдан қўрқ.
- Ишон. Аммо шубҳа қил.
- Куч – адолатдадир.
- Дўстлик синовда чиниқади.
- Филнинг думи бўлгунча, чумолининг боши бўл.
- Той минган – от ҳам минади.
- Ботир жангда билинар, доно – машваратда.
- Бирликсиз куч бўлмас.
- Мутафаккир томонидан барпо этилган ҳамда ўзи бевосита таълим берган мадрасаларда ўқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлган:
- 1. «Анда» (кичик) – ўқиш муддати 2 йил.
- 2. «Ауст» (ўрта) – ўқиш муддати 3 йил.
- 3. «Аъло» (олий) – ўқиш муддати 3 йил.
- Бундай ёндашувда, бугунги кун нуқтаи назаридан айтганда, бакалавриат ва магистратура кўзга ташланади. Айни вақтда улар ўрта аср европа университетлари учун ҳам хос бўлган.
-
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |