Xiii-асргача режа: Араблар истилоси ва мусулмон давлати давлати ва ҳуқуқининг ёйилиши



Download 214 Kb.
bet13/16
Sana21.06.2022
Hajmi214 Kb.
#688317
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
маъруза 3

Ижтимоий-сиёсий тузуми. Хоразмшоҳлар давлати ўрта асрда ердан фойдаланишга асосланган давлат бўлиб, унинг ижтимоий тузуми ҳақида тасаввур берадиган баъзи маълумотлар хатлар ва ёрлиқлар йилномачи ҳамда та­рихчиларнинг асарлари орқали бизгача етиб келган. Жумладан, Хоразмшоҳ Такашнинг Жанд (Сирдарё бў­йидаги) ноибига юборган йўриқ хатида ўзини Муҳаммад пайғамбар авлодлари деб ҳисобловчи сайидлар, имом ва олим-уламолар, қози ва ҳакамлар, сўфийлар, эътиборли оқсоқоллар, ноибга бўйсунган ҳарбий ва фуқаро амал­дорлари, дин учун курашувчи фидойилар  ғозийлар тўғ­рисида гапирилиб, ўз фаолиятида уларнинг ҳар бирига мартабасига лойиқ муомала қилиш, эътибор кўрсатиб, амалий ишда фойдаланиш ҳақида гапирилади.
Шуниси диққатга сазоворки, Хоразмшоҳлар ёрлиқла­рида ҳунарманд ва деҳқонлар учинчи табақа деб аталиб, уларнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилган: “Мам­­лакатнинг оддий одамлари ҳсобланадиган кишилар учинчи табақа саналади (аммат ал-билад), улар аҳоли ва келгуси авлоднинг қувончларидир. Бу табақалар усталик худолари (арбоби санъат), қишлоқ хўжалигида ишлов­чилар (асхоби зироат)дир. Улар давлатга содиқликни ҳам, ундан хафа бўлишни ҳам билмайдилар. Келишув-ке­лиш­мовчилик йўлларини ҳам тан олмайдилар. Улар меҳ­нат­нинг сўнгги натижаси  яшаш учун восита, маблағ то­пиш, аёллари ва болаларини боқиш. Улар ҳеч шубҳасиз, доимо нотўғри гумонлардан холи, доимий тинчлик билан боғлангандирлар. Бу табақанинг фаровонлиги танасидан тўкилган терга ва қўлларининг меҳнатига боғлиқ.”.
Бундан кўриниб турибдики, халқни ҳаётий эҳтиёж во­си­талари билан таъминлашда меҳнат аҳли асосий мавқега эга эканлиги тан олинган. З.М.Буниятовнинг таъ­кид­ла­шича, ўрта аср Хоразм шаҳарларида ҳунармандчилик ни­ҳоятда ривожланиб, унинг 50 дан ортиқ тури амал қил­ган. Аммо меҳнат аҳлининг кўпчилиги йирик мулк ва ер эгаларига қарам бўлган.
Катта давлат мансабларини эгаллаган вазирлар, ота­беклар, ноиблар, мунший ва қозилар, аскарбошилар, са­рой аҳли хизмат эвазига бериладиган йирик ер-сув мулк­ларига иқто асосида эгалик қилганлар. Иқтодорлар эса ўз­ларининг мулкида ишлаб кун кечираётган аҳолига тур­ли мажбуриятларни юклар эдилар.
Давлат тузуми ҳақида айтиш мумкинки, Хоразм дав­лати юзларча йиллар мобайнида тинимсиз жанглар ва ус­талик билан олиб борилган сиёсат натижасида тузилган им­перия эди. Унинг таркибида бир неча вассал давлатлар ёки ярим қарам отабекликлар (масалан, Озарбайжон ота­беклиги) мавжуд эди. Давлат бошқаруви жиҳатидан фео­дал мутлақ монархияси – якка ҳокимликка асосланган бўлиб, унинг бошлиғи ҳозирги Ўзбекистон доирасида ташкил топган йирик давлатлар орасида фақат шу ерда, қадимги халқ удумларига асосан, гарчи ҳукмрон сулола туркийлар бўлса-да, давлат бошлиғи “шоҳ” деб аталган. ўазнавийлар, Салжуқийлар давлатларида бўлган ман­саб­ларнинг деярли барчаси бу давлатда ҳам сақланиб қолиб, араб тили устувор даражада давлат тили бўлганлиги боис уларнинг номлари араб тилида юритилган. Марказий дав­­лат идорасига вазир бошчилик қилиб, давлатда унинг ваколати ва мавқеи кучли эди. У садр, дастур, хўжаи бузруг каби унвонлар билан аталган. Низом ал-мулк унвонини олган вазир ниҳоятда обрўли ҳисобланиб, у қабулига келган шаҳзодалар олдида ҳам ўрнидан турмай гаплашган. Вазир давлат бошлиғининг биринчи мас­ла­ҳатчиси сифатида унинг олдида ўз ҳаракатларидан ҳи­собдор бўлган. У мамлакатдаги тартиб-интизомни куза­тиб борган, давлатлараро ҳамда вассаллар ўртасидаги му­но­сабатларни бошқарган, амалдорларни мансабга тайин­лаб, уларни бўшатган, хазина, солиқ бошқармаси устидан назорат қилган. Ҳатто у уруш ҳаракатларини олиб бориш учун бирор ерга қўшин юбориши, унга ўзи қўмондонлик қилиши мумкин эди.
Вазирни танлаб олишда араб ва форс тилларини би­лиш­лигига эътибор берилган, шунинг учун ҳам Хо­размшоҳларнинг вазирлари удумга кўра, араб ва форс халқларининг вакиллари ҳамда хизмат қилувчи табақалар орасидан танлаб олинган. Албатта, бу фақат Хоразмшоҳ­лар давлатига хос бўлиши мумкин. Чунки Қошғарнинг Қорахоний туркийларидан бўлган Низом ад-дин Тоғар­бек Муҳаммад Сулаймон (1122-1124) Салжуқийларнинг ке­йинги бош вазирларидан бири бўлган.
Мўғуллар босқини арафасида Хоразмшоҳ вазир ман­са­бини тугатиб, назорат учун мўлжалланган масалалар олти вакилдор томонидан ечилсин, деб буйруқ берган. Бу Хо­размшоҳ ҳузурида ўзига хос кенгашдан иборат бўлиб, унинг таркибига олти киши кирган, аммо амалда бу таш­килот бирор қарор қабул қилмаган ва самарасиз бўлиб чиққан. Хоразмшоҳлар давлатининг ўзига хос томон­ла­ри­дан яна бири шуки, вилоят ва округларга ҳам ноиблар эмас, вазирлар тайинланган. Масалан, Сайфиддин ал-Ак­ра султоннинг Ўтрордаги вазири қилиб тайинланган, ке­йин­чалик султон Жалолиддин даврида эса, ҳатто шаҳар­лар­ни ҳам вазирлар бошқарган.
Кейинги мансаблардан бири бош ёки буюк ҳожиб бў­либ, унга турк зодагонларидан тайинланган. У подшога мам­лакатларнинг ишлари ва ҳукмдорнинг ўзига тааллуқ­ли ишлари бўйича маълумотлар етказиб турган. Вазо­рат­нинг дафтарларидаги ёзувларни, унинг рўйхатларини, мо­­лия ишлари билан шуғулланувчи котиб ва амалдорлар фаолиятининг текширилишини назорат қилиб борган.

Download 214 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish