Xiii-асргача режа: Араблар истилоси ва мусулмон давлати давлати ва ҳуқуқининг ёйилиши


Қорахонийлар давлатида ҳуқуқ ва уни ўрганиш манбалари



Download 214 Kb.
bet9/16
Sana21.06.2022
Hajmi214 Kb.
#688317
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
маъруза 3

Қорахонийлар давлатида ҳуқуқ ва уни ўрганиш манбалари. Қорахонийлар давлатининг ўтроқ, яъни шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида мусулмон ҳуқуқи, кўчманчи халқ орасида одат ҳуқуқлари  тура ҳуқуқ манбаи бўлиб хизмат қилган. Афросиёб харобаларини ўрганган олимлар шаҳар марказида Қорахонийлар ибодатхонаси бўлган­ли­ги, унда қонуннома сақланганлиги тўғрисида тахмин қиладилар, аммо у ҳозиргача топилган эмас.
Қорахоний ҳукмдорларидан Иброҳим ибн Наср Там­ғач Буғрохоннинг қонунчиликни, тартиб-интизомни мус­таҳкамлаш борасидаги хатти-ҳаракатлари ҳақида тур­ли ҳикоялар етиб келган. Жумладан, у мулк ҳуқуқини қаттиқ туриб ҳимоя қилган. Айниқса, ўғриликка қарши кураш­ган. Айтишларича, бир куни ўғри талончилар унинг бу ҳаракатларига жавобан Самарқанд арки дарво­засига: “Биз  худди пиёздек, қанчалик кўп қирсалар, шунчалик кўп ўсиб кетаверамиз”, деб ёзиб кетганлар. Бунга жавобан Иброҳим Тамғачхон: “Мен бу ерда боғ­бонга ўхшаб турибман, сиз қанчалик ўссангиз ҳам, сизни суғуриб ташлайман”,  деб ёзиб қўйишни буюрган экан.


4. Ғазнавийлар давлати ва ҳуқуқи.
Ғазнада 962-1187 йиллада яшаган давлатдир.
Самонийлар давлатининг (819-1005) ривожланган даврида кўп сонли туркий қўшинлар унинг хизматига кирадилар. 912 йилдани эътиборан эса Самоний давлатининг ҳокимлари ва лашкарбошилари улар орасида етишиб чиқабошлайдилар. Мана шундай лашкарбошилардан бири Ғазни давлатининг асосчиларидан Алптегин эди. Алптегин, 961 йилда вазир Абу Али Муҳаммад Баломи билан бирлашиб, Самоний шаҳзодаси Насрни тахтга чиқаришга ҳаракат қилса ҳам режаси амалга ошмади. Натижада ўз қўшинлари билан Афғонистондаги Ғазна шаҳрига чекинади, у ерда ҳукмрон бўлган Левик сулоласини мағлуб этади ва шаҳарга ҳоким бўлади. Манша тариқа 962 йилда Ғазнавийлар давлатига асос солинади.
Алптегиннинг, 963 йилда вафотидан кейин унинг ўрнига ўтирган ўғли Абу Ишик Иброҳим, тўрт йил давом этган ҳукмронилги йилларида Самонийлар билан дўстлик муносабатлари қуришга ҳаракат қилади. Вафотидан кейин ўрнига Билга Тегин ўтади ва Бухородан юборилган Самонийлар лашкарбошиларидан Фоиқ бошчилигидаги қўшинни тор-мор қилади. Ушбу мағлубиятдан кейин Сомонийлар Ғазнавийларга қарши бошқа қўшин юбормайди. Билга Тегин 975 йилда Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришларидан бирида Гардиз қалъасини қамал қилиш вақтида ўлдирилади. Ғазнада биринчи маротаба унинг даврида пул зарб қилинади. Унинг ўрнини эгаллаган Пири Тегин, давлатни бошқариш хусусиятларга эга бўлмагани учун, беш йиллик ҳукмронлигидан кейин тахтни Сабуқтагинга қолдиради.
Давлатнинг асл қурувчиси бўлган Сабуқтагин, Иссиқкўлга яқин Барсганда туғилган, 960 йилда Исломни қабул қилган, уни қул қилиб сотиб олган Алптегин томонидан тарбия қилинади, ўзига ўғил қилиб муҳим мавқеларга келтирилади. Ҳукмдор бўлганидан кейин, “Насириддин Сабуқ тагин Қора Бачкам” номини олади. Яхши давлат бошқарувчиси ва моҳир лашкарбоши бўлган Сабуқ Тагин, Тоҳаристонни ва Забулистон билан Заминдавер вилоятини, Гор ўлкаси ва Балужистоннинг баъзи ерларини ишғол қилади. 979 йилда Ҳиндистоннинг шимолий – ғарбида маҳаллий ҳукмдорларнинг энг кучлиси бўлган Жайпални мағлубиятга учратади, Ҳиндистонда ҳокимиятини ўрнатабошлайди. Қобул дарёси бўйлаб Пешоваргача бориб ўлка аҳолисини исломлаштириш сиёсатини олиб боради.
Сабуқтагиннинг 997 йилда вафотидан кейин тахтга чиққан ўғли Исмоилнинг ҳукмронлиги қисқа вақт давом этади. У тахтни акаси махмудга беришга мажбур бўлади.
997 йил март ойида тахтга чиққан Султон Махмуд Ғазнавийлар давлатининг бунёдкори, Ҳиндистонга Ислом динини ёйган ва у ерда юзйиллар мобайнида туркий давлатчилик асосларини вужудга келтирган тарихнинг буюк жаҳонгирлари ва ҳукмдорларидан биридир. Тахтга чиқиши Самонийлар давлатининг инқирози даврига тўғри келган Султон Маҳмуднинг биринчи қилган иши Хуросанда ўз ҳокимиятини ўрнатиш бўлади.
Султон Маҳмуд, Эрон, Ироқ ва Хоразмни эгаллагандан кейин ўн етти марта Ҳиндистонга юриш қилади. 1000 йилда Пешовар шаҳрини эгаллайди. 2001 йилда Ҳиндистон қўшинини енгади ва Ҳиндистоннинг энг бой вилоятларидан бири Панжобни қўлга киритиб Шимолий Ҳиндистонда ҳукмронлигини ўрнатади. Бешинчи маротаба юришида Ганг водийсини эгаллайди. Саккизинчи маротаба юришида эса 150.000 кишилик Ҳинд қўшинини тор-мор қилади. Султон Махмуд, 1030 йил вафот қилган вақтда Ғазнавийлар давлати, Азарбойжон ҳудудларидан, Ҳиндистоннинг Юқори Ганг водийсигача, Ўрта Осиёда, Хоразмдан Ҳинд океани соҳилларигача бўлган ҳудудларни бирлаштирган эди.
Султон Маҳмуддан кейин тахтга Муҳаммад ўтирган бўлса ҳам Исфаҳон ва Райнинг умумий ҳокими бўлган укаси Маъсуд томонидан тахтдан туширилади. 1030 йилда тахтга чиққан Султон Маъсуд Салжуқийлар билан бўлган 1040 йилдаги Данданакон жангида мағлубиятга учрайди. Эрон, Хоразм ва Мовароуннаҳрга Салжуқийлар ҳукмрон бўлиши натижасида Ғазнавийлар Афғонистон ва Ҳиндистонда яшашга маҳкум бўлади. Ушбу мағлубиятдан кейин, Ғазнага қайтиб оиласи ва хазинасини тўплаган Султон Маъсуд Лаҳор сари йўлга отланади. Бироқ, йўлда душманлари томонидан асир олинади ва 1041 йилда жияни томонидан ўлдирилади. Ўрнига олдин тахтдан туширилиб кўр қилинган укаси Муҳаммад тайинланади. Отасининг ўлдирилганинидан хабар топган Мавдуд Балхдан Ғазнага юриш қилади, Муҳаммадни тахтдан тушириб ҳукмдор бўлади. Мавдуднинг ҳукмронлиги ташқи курашлар билан кечади. Ғазнавийлар давлатига Салжуқийлар, Деҳли ҳукмдори ва Ғурийларлар хуруж қилади. 1049 йилдан 1160 йилгача 9 та султон алмашади. Ғазнавийлар давлатининг охирги ҳукмдори Ҳисрав Малик эди. Ҳисрав Малик 1160 йилда тахтга чиқади. Бироқ кучийиб келаётган Ғурийлар давлати тазйиқи остида 1187 йилда Ҳисрав Малик ўғли Баҳром шоҳ билан асирга тушади ва 1191 йилда ўлдирилади. Манашу тариқа Ғазнавийлар давлати Ғурийлар империяси таркибига қўшиб олинади.

Download 214 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish