15-kazus
S – firmasi plastik idishlar ishlab chiqish bo‘yicha jahon bozorida yetakchilardan biri sanaladi. U o‘zining faoliyatini kengaytirish maqsadida O‘zbekistonda bir nechta xo‘jalik jamiyatlarini tashkil qildi.
Lekin, ushbu xorijiy firma O‘zbekistonda o‘zining tovar belgisini ro‘yxatdan o‘tkazish jarayonida ushbu tovar belgisi boshqa o‘zbekistonlik shaxsning nomiga bunga qadar ro‘yxatdan o‘tkazilganligi asos sifatida ko‘rsatilib, uning murojaati rad qilindi.
Muhokama qiling: Vaziyatga huquqiy baho bering. Xorijiy firma o‘zining tovar belgisiga bo‘lgan huquqini O‘zbekistonda qanday shaklda himoya qilishi mumkin? O‘zingizni fikringizni xalqaro shartnomalar va milliy qonunchilikka havola qilgan holda asoslang.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шарт.
Ахборот, реклама, маркетинг вазифаларини бажарадиган товар белгиларининг фуқаролик муомаласидаги аҳамияти, шакшубҳасиз, муҳимдир. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ёки одамларга хизмат кўрсатувчи ташкилот товар белгиларини реклама қилиш ҳамда ўз нуфузини шакллантириш ва яхши ном чиқариш учун анчагина маблағ сарфлайди. Шунинг учун вақти келиб товар белгиси фирма ишончли эканлиги, унинг товарлари эса сифатли эканлигининг далолати сифатида катта қимматга эга бўлади. Бошқа шахснинг товар белгисидан фойдаланётган шахс бошқанинг меҳнати ҳисобига даромад топади, сифати шубҳали бўлган ўз товарини бошқа шахснинг товар белгиси остида сотиб, унинг яхши номига путур етказади. Шунинг учун бозор иқтисодиётида интеллектуал мулкнинг барча объектларига, айниқса товар белгиларига нисбатан қароқчилик қилиш жиддий фуқаровий-ҳуқуқий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади, бир қатор ҳолларда эса, жиноий ҳуқуқбузарлик деб ҳам топилади. Ўзганинг товар белгисидан фойдаланиш истеъмолчиларнинг кенг доираси учун хавфлидир, негаки, унда реализация қилинаётган товарларнинг сифати ва хавфсизлиги кафолатланмайди. Шарҳланаётган моддада товар белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлик учун жавобгарлик чоралари назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |