а) иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ва мамлакат ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) саноат маҳсулотлари улушининг қисқариши;
б) саноат тармоғидаги асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириб бориши;
в) миллий иқтисодиёт субъектларининг ўз асосий ишлаб чиқариш фондларини молиялаштириш ва айланма маблағларини шакллантириш учун ўз маблағларининг етишмаслиги;
г) иқтисодиётни модернизациялаш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, рақобатбардош ва юқори технологияни мужассамлаштирган экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни барқарор суръатларда ишлаб чиқаришнинг зарурлиги ва б.
Утиш иктисодиёти мамлакатларида қуйидаги сабабларга кўра хорижий инвестицияларни жалб этиш зарурияти туғилди:
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ва мамлакат ЯИМда саноат маҳсулотларининг улуши қисқарди. Мамлакатда хорижий инвестициялар ёрдамида саноатни барқарор ривожлантириш зарур;
миллий иқтисодиёт субъектларининг ўз асосий ишлаб чиқариш фондларини молиялаштириш ва айланма маблағларини шакллантириш учун ўз маблағларининг етишмаслиги;
саноат тармоғидаги асосий фондлар устун даражада жисмоний ва маънавий эскириб борди. Шу билан бир қаторда, асосий фондларни янгилаш коэффициенти ҳам паст кўрсаткичларни ташкил этди;
иқтисодиётни модернизациялаш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, рақобатбардош ва юқори технологияни мужассамлаштирган экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни барқарор суръатларда ишлаб чиқаришнинг зарурлиги.