1
ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР, ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАР
X РЕСПУБЛИКА ЯРМАРКАСИ
КАТАЛОГИ
Каталогга Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва
сув
хўжалиги вазирлиги, шунингдек бошқа идора ва инновация марказларининг
илмий-тадқиқот,
таълим,
тажриба-конструкторлик
ташкилотлари
томонидан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ишлаб чиқилган
400 дан ортиқ технология, усул, ишланма ва инновация ғоялари
киритилган.
Тўпламга
шунингдек ихтирочилар, рационализаторлар ва интеллектуал
фаолият билан шуғулланаѐтган шахсларнинг ҳам ишланмалари киритилган.
Каталог Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан
ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
томонидан тайѐрланди.
2
КИРИШ
Мамлакатимизда инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг
жорий
қилиш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга алоҳида эътибо бериб
келинмоқда.Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2008 йил 15
июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий
этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ ҳар йили ўтказиладиган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва
лойиҳалар ярмаркаси бу йўналишдаги ҳаракатларни янада жадаллаштиришда
муҳим роль ўйнайди.
Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси
ўтказиб келинаѐтган даврда (2008-2016 йиллар) ватанимизда ишлаб чиқилган 4500
дан ортиқ ишланма ва технологиялар ярмаркада тақдим этилди,
умумий суммаси
144,1 млрд. сўмлик 4000 дан ортиқ шартнома тузилди. Шартномаларни амалга
ошириш натижасида жами суммаси 2,2 трлн. сўмни ташкил этадиган 62 номдаги
янги инновацион маҳсулот сериялаб ишлаб чиқарилди.100 дан ортиқ
корхона ва
3000 та фермер хўжалигига илмий-техник хизматлар кўрсатилди.
Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси фан
ва ишлаб чиқариш интеграцияси, иқтисодиѐт тармоқлари ва умуман мамлакат
ҳудудларини ривожлантиришнинг ҳақиқий механизмига айланди.
Амалга оширилаѐтган тадбирлар натижасидаилмий жамоалар ва корхоналар
ўртасидаги интеграцион алоқалар кенгаймоқда, илмий-тадқиқот муассасаларининг
моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда, ѐшларни инновация жараѐнларига ва
илмий-ижодий фаолиятга жалб этиш кенгаймоқда, шунингдек хориж олимлари ва
халқаро ташкилотлар билан инновация соҳасида тажриба билан жадал алмашиниш
амалга оширилмоқда.
Ярмарканинг
экспозиция
қисми
анъанавий
тарзда
стратегик
устуворликларни акс эттирувчи тўртта йўналиш бўйича тақдим этилган:
1.
Саноат
2.
Қишлоқ хўжалиги
3.
Соғлиқни сақлаш
ва фармацевтика
4.
Ахборот технологиялари.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиѐвнинг Ўзбекистоннинг етакчи
олимлари билан учрашувида қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда
иқтисодиѐт тармоқларининг буюртмаларига ва аниқ муаммоларни ҳал қилишга
йўналтирилган энг илғор технологияларга устуворлик берилган. Маҳаллий ишлаб
чиқарувчилар,
тадбиркорлар, хорижий ва халқаро жамғармаларнинг эътибори ва
молиявий маблағларини илмий муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишлаб
чиқилган энг илғор технологияларга жалб этиш мақсадида Х
инновацион
ярмаркада