Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
масала ёки муаммони аниқланг. Ундан сўнг бу иш 100 фоиз бажарила
бўлинмагунча ўша юмуш билан шуғулланишга ўзингизни мажбур қилинг.
Агар бундай ишларни бажара олиш қобилиятингизни ривожлантира
олсангиз, у сизнинг бутун ҳаётингизни тубдан ижобий томонга ўзгартириб
юборади.
МУВАФФАҚИЯТНИНГ 13-СИРИ: ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА ТЕЗКОР
ВА ИШОНЧЛИ ҲИЗМАТЧИ ДЕГАН ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛДИРИНГ
«Ўз ишингизни бажаринг ва ундан салгина ошириб ҳам бажаринг –
бу билан сиз ўзингизни бошқаларга меҳнатсевар деб кўрсатасиз.
Бу озгина ошиқроқ ишлаш сизнинг бошқа ҳамма ишингизга
нисбатан кўпроқ эътиборга сазовор бўлиши мумкин».
Дин Бриггс.
Вақт – 21 асрнинг ҳақиқий валютасидир. Ҳозирги
пайтда барча
инсонлар қаергадир ва нимагадир шошиладилар. Мижозлар ҳам уларга
салгина тезроқ ҳизмат кўрсатадиган фирмаларни афзал кўра бошлайдилар.
Шунинг учун ҳам сизнинг асосий масалангиз – тезкор ва ишончли инсон
сифатида ҳалққа танилишингиздир. Ўзингизда тезкор инсон ҳислатини
ривожлантиринг ва дарҳол ҳаракат қилишга интилинг. Ҳосил бўлаётган
имкониятларга тезда муносабат билдиринг.
Инсонлар бирор бир нарсага
муҳтож бўлсалар ёки бирор бир нима истасалар – уларнинг бу истакларни
қондириш учун тезроқ ҳаракат қилинг ва бунинг орқасида маълум бир
маблағ ишлаб олинг. Ниманидир бажариш керак бўлса,
тезкорлик билан бу
ишни бажаринг. Агарда сизнинг бошлиғингиз ёки мижозингиз сиздан
ниманидир сўрасалар, барча нарсани ташланг ва бу ишни шунчалик тез
бажарингки, улар ушбу тезкорликдан ҳайратда қолсинлар.
Тезкор ва
ҳаракатчан инсонлар ўзларига кўплаб имкониятларни жалб қила оладилар
ҳамда бундан ижобий равишда фойдаланишга муваффақ бўладилар. Улар
кўплаб муаммоларни хал қиладилар ва бу ишларни бошқаларга нисбатан
анча тез ҳамда сифатли ҳолда амалга оширадилар. Бу эса ўз
навбатида
уларнинг жамиятдаги мавқеларига ҳам жуда яхши таъсир кўрсатади ва
уларни каттадан-катта муваффақиятлар сари етаклайди.
Ayupov R.X., Boltaboeva G.R.
Агар сиз хозирги пайтда энг муҳим бўлган масалани танлаш ва уни тез
ҳамда сифатли бажаришни уддалай олсангиз, сиз ҳаётингизда жадаллик
билан обру-эътибор ва муваффақиятларга эриша бошлайсиз.
Сизнинг
олдингизда шундай кўп йўналишлар ва имкониятлар очила бошлайдики,
улар ҳақида сиз ҳозирги пайтда тасаввур ҳам қилиб кўролмайсиз.
М А Ш Қ
Сиз бошлай олмаётган ёки охирига етказа олмаётган бирор бир муҳим
муаммони танланг ва дарҳол бу иш билан шуғулланиш ҳақида қарор қабул
қилинг. Юқори даражада интилиш ва тезкорликни таъминлаб берадилан
тўрт сеҳрли сўзларни доимий равишда такрорланг: «Бу ишни ҳозироқ
бажар! Бу ишни ҳозироқ бажар!»
Do'stlaringiz bilan baham: