Номери
|
Ҳисобварақ номи
|
50100-54900
|
Фоизли харажатлар
|
50100
|
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли харажатлар
|
50600
|
Жамарма депозитлар бўйича фоизли харажатлар
|
51100
|
Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар
|
51600
|
ЎзР МБнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
|
52100
|
Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
|
52600
|
Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича фоизли харажатлар
|
53100
|
Қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54100
|
Узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54200
|
Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
|
54300
|
Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар
|
54900
|
Бошқа фоизли харажатлар
|
55100-55900
|
Фоизсиз харажатлар
|
55100
|
Фоизсиз харажатлар
|
55300
|
Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
|
55600
|
Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
|
55700
|
Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма тижорат банкиларга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан кўрилган зарарлар
|
55800
|
Инвестициялардан кўрилган зарарлар
|
55900
|
Бошқа фоизсиз харажатлар
|
56100-56900
|
Операцион харажатлар
|
56100
|
Банк хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
|
56200
|
Ижара ва таъминот харажатлари
|
56300
|
Хизмат сафари ва транспорт харажатлари
|
56400
|
Маъмурий харажатлар
|
56500
|
Репрезентация ва хайрия
|
56600
|
Эскириш харажатлари
|
56700
|
Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
|
56800
|
Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56900
|
Даромад солиғини баҳолаш
|
Фоизли харажатлар 50100-54904 ҳисобварақларида акс эттирилади. Фоизсиз харажалар эса 55100-55900 ҳисобварақларида акс эттирилса, операцион харажатлар 56100-56900 ҳисобварақларида акс эттирилади
Қуйида банкнинг харажат ҳисобварақларининг қолдиқ суммаларини 31206-“соф фойда (зарар)” ҳисобварағининг дебетига олиб бориш орқали ёпамиз ва қуйидаги бухгалтерия ёзувини амалга оширамиз.
Дт –31206-“Соф фойда (зарар)” 145000000,00
Кт -50108- “Хусусий тижорат банкилар, хўжалик ширкатлари ва жамиятнинг ТҚОС (талаб қилиб олингунча сақланадиган) депозитлари бўйича фоизли харажатлари” 5000000,00;
Кт -51108- “Хусусий тижорат банкилар, хўжалик ширкатлари ва жамиятнинг муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлари” 50 000 000,00;
Кт -51108-“Хусусий тижорат банкилар, хўжалик ширкатлари ва жамиятнинг жамғарма депозитлар бўйича фоизли харажатлари” 5 000 000,00;
Кт -53101-“ ЎзР МБ дан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар” 15000000,00;
Кт -56795- “Бошқа операцион харажатлар” 5000000,00
Кт -56795- “Бошқа операцион харажатлар” 8000000,00
Кт -52101- “Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари бўйича бўйича фоизли харажатлари” 5000000,00
Кт -52102- “Иш ҳақи” 25000000,00
Кт -56118- “Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар” 2 000 000,00
Кт -56202- “Ижара тўловлари”
Кт -56210- “Сув тўлови”
Кт -56210- “Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари” 5000 000,00
Кт -56214- “Таъмирлаш ва таъминот харажатлари”
Кт -56218- “Қўриқлаш хизмати харажатлари”
Кт -56302- “Хизмат сафари харажатлари”
Кт -56306- “Хизмат сафаридаги кунлик харажатлари” 5 000 000,00
Кт -56314- “Ёқилғи харажатлари” 5 000 000,00
Кт -56402- “Реклама ва эълон харажатлари” 5 000 000,00
Кт -56418- “Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар” 5 000 000,00
Юқоридаги бухгалтерия ёзувлари орқали банкнинг харажат ҳисобварақларидаги қолдиқ суммалар 31206-“соф фойда (зарар)” ҳисобварағига тўлиқ ёпилади.
Депозитларга фоизлар қолдиқ сумма доирасида ҳар куни ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси ёрдамида акс эттирилади:
Дт 51106 – «Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар» 54493,15 сўм;
Кт 22405 – «Муддатли депозитлар бўйича ҳисобланган фоизлар» 54493,15 сўм.
Қиммати қоғозлар дисконт билан чиқарилганда дисконт сотиш санасида акс эттирилади ва қимматли қоғозларнинг муомала муддати ичида реал фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади:
Дт 54200 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар»;
Кт 23698 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт»;
Кт 22414 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар».
Қиммати қоғозлар мукофот билан чиқарилганда мукофот сотиш санасида акс эттирилади ва дисконт сингари қиммати қоғозларнинг муомала муддати ичида реал фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади:
Дт 23696 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия);
Дт 54200 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар»;
Кт 22414 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар».
Кўпчилик хизмат кўрсатувчилар хозирги кунда тўловларни олдиндан тўлашни талаб этади. Агар ушбу харажатлар олдиндан тўланганса куйидаги тартибда ҳисобга олинади:
Дт 19907 – «Хизматлар учун олдиндан қилинган харажатлар» ёки 19925 – «Олдиндан тўланган харажатлар»;
Кт Маблағ олувчининг ҳисобварағи.
Хизмат кўрсатилгандан сўнг олдиндан тўланган тўлов харажатлар таркибига ўтказилади ва куйидагича ҳисобга олинади:
Дт 55100 – «Фоизсиз харажатлар»;
Кт 19907 – «Хизматлар учун олдиндан қилинган харажатлар» ёки 19925 – «Олдиндан тўланган харажатлар».
Банкнинг даромадлар ва харажатлар ҳисобварақлари ҳисобот йили оҳирида ёпилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
Дт 40000 Даромадлар 42100 млн. сўм;
Кт 31206 – «Соф фойда (зарар) (актив–пассив)» 42100 млн. сўм.
ҳамда
Дт 31206 – «Соф фойда (зарар) (актив–пассив)» 38240 млн. сўм;
Кт 50000 Харажатлар 38240 млн. сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |