Збекистон республикасининг


-модда. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   507
462-модда. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш 
шартномасини тузиш
Агар давлат контрактида шартнома лойиҳасини тайёрлашнинг 
бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса ёки шартнома лойиҳаси сотиб 
олувчи томонидан тақдим қилинган бўлмаса, маҳсулот етказиб берувчи 
(ижрочи) бириктириш тўғрисидаги билдириш хатида кўрсатилган сотиб 
олувчига давлат буюртмачисидан билдириш хати олинган вақтдан 
бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай давлат эҳтиёжлари учун товар 
етказиб бериш шартномасининг лойиҳасини йўллаши лозим.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг 
лойиҳасини олган тараф кечи билан ўттиз кунлик муддатда уни имзо-
лайди ва шартноманинг бир нусхасини иккинчи тарафга қайтаради, 
шартнома шартлари бўйича келишмовчиликлар бўлганда эса худди 
шу муддатда келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзо-
ланган шартнома билан биргаликда бошқа тарафга юборади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини 
келишмовчиликлар баённомаси билан олган тараф ўттиз кун ичида 
келишмовчиликларни кўриб чиқиши, шартнома шартларини 
бошқа тараф билан мувофиқлаштириш чораларини кўриши ва унга 
шартномани келишилган таҳрирда қабул қилиши ёки келишмовчиликлар 
баённомасини рад этиши ҳақида хабар бериши лозим. Манфаатдор 
тараф ҳал қилинмаган келишмовчиликларни ўттиз кунлик муддатда 
суд муҳокамасига топшириши мумкин.
Агар маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) давлат эҳтиёжлари учун 
товарлар етказиб бериш шартномасини тузишдан бош тортса, сотиб 
олувчи маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)ни сотиб олувчи ишлаб 
чиққан шартнома лойиҳаси шартларида шартнома тузишга мажбур 
қилиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда давлат эҳтиёжларини таъминлаш мустақил 
давлат контракти ва маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузиш йўли 
билан амалга оширилган ҳолларда учта тараф (давлат буюртмачиси, 
маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи) ўртасидаги муносабатларни 
тартибга солишга қаратилган. Бунда давлат буюртмачиси ва маҳсулот 
етказиб берувчи ўртасидаги ҳуқуқий муносабат давлат контракти асосида, 


138
маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги муносабат маҳсулот 
етказиб бериш, давлат буюртмачиси ва сотиб олувчи ўртасидаги муносабат 
эса, ижрочининг бириктирилганлиги ҳақидаги билдириш хати ва илгари 
берилган буюртма (мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ва ҳ.к.) асосида 
тартибга солинади.
2. Давлат контрактини тузишда тарафлар маҳсулот етказиб беришнинг 
қандай тартибини қўллаш ҳақида келишиб олади. Бундай тартиблар 
жумласига:
B
товарларни топшириш (маҳсулот етказиб бериш) бевосита давлат 
буюртмачисига ФК 390, 442-моддасида белгиланган усуллардан бирида 
амалга оширилади;
B
товарлар давлат буюртмачисининг жўнатиш разнарядкасида 
кўрсатилган шахсларга берилади (етказиб берилади);
B
давлат контракти бўйича
 
маҳсулот етказиб берувчи товарларни 
давлат буюртмачиси томонидан бириктирилганлик ҳақидаги хабарда 
кўрсатилган бошқа шахс билан тузиладиган маҳсулот етказиб бериш 
шартномаси асосида етказиб бериши мумкин.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасида 
сотиб олувчи сифатида кўрсатилган шахс билан давлат контракти бўйича 
маҳсулот етказиб берувчи ўртасида шартнома тузилиши товарнинг 
миқдори ва ассортименти ва бошқа шартларини бевосита шартнома 
ижрочиси бўлган шахс билан келишиб олиш ва шартномада товарларга 
нисбатан амалдаги эҳтиёжларни ифодалаш имконини беради.
3. Агар давлат контрактида бошқа тартиб белгиланган бўлмаса, 
маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузиш таклифи билан 
шартнома лойиҳасини ишлаб чиқувчи ва сотиб олувчига йўлловчи 
маҳсулот етказиб берувчи чиқади. Бунинг учун унга 30 кунлик муддат 
берилган ва бу муддат бириктирилгани тўғрисида билдириш олгандан 
бошлаб ҳисобланади. Бириктирилганлик тўғрисидаги хабар шартно-
мавий алоқаларни йўлга қўйишнинг воситаси бўлиб хизмат қилади. 
Давлат буюртмачиси томонидан юборилган давлат контракти бўйича 
маҳсулот етказиб берувчига сотиб олувчининг бириктирилганлиги 
тўғрисидаги хабар агар давлат контрактида давлат буюртмачиси-
нинг бириктириш ҳақида хабар юбориш ҳуқуқи назарда тутилмаган 
бўлса, маҳсулот етказиб берувчига шартнома тузиш мажбуриятини 


139
келтириб чиқармайди. Демак, давлат буюртмачиси томонидан бирик-
тириш ҳақидаги хабарда кўрсатилган маҳсулот етказиб берувчининг 
давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисида сотиб 
олувчи билан шартнома тузиш мажбурияти давлат контракти бўйича 
ўз хоҳиши билан зиммасига олган мажбуриятдан келиб чиқади (ФК 
354-моддаси). Бириктириш ҳақидаги хабар сотиб олувчи учун ҳам 
мажбурият келтириб чиқармайди. Демак, бириктириш ҳақидаги хабар 
режали ҳужжат хусусиятига эга.
4. Агар маҳсулот етказиб берувчининг давлат контракти бўйича 
бириктириш ҳақидаги хабарда кўрсатилган шахс билан шартнома тузиш 
мажбурияти вужудга келса ва маҳсулот етказиб берувчи бундай шартнома 
тузишдан бош тортса у ҳолда сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчини 
шартнома тузишга мажбур қилиш ҳақида даъво қилиши мумкин.
5. Шарҳланаётган модда давлат буюртмачисини маҳсулот етказиб 
берувчига сотиб олувчини бириктириш ҳақидаги хабар асосида тузиладиган 
давлат контрактини маҳсулот етказиб бериш шартномаси мазмунига 
бевосита таъсир кўрсатишини белгилайди.
Давлат контрактини тузишда келишилган товарнинг қиймати тарафлар 
ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузишда қўлланилиши 
лозим. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузган товарларни 
сотиб олувчи товарлар ҳақини ўзи тўлайди. Бу жиҳати билан жўнатиш 
разнарядкаси асосида маҳсулот етказиб беришдан фарқланади.
Бироқ ушбу диспозитив норма тарафларнинг давлат контрактида 
кўрсатилгандан бошқача тартибда ҳисоб-китоб қилишни ва бошқа 
қийматни белгилаш имкониятидан маҳрум қилмайди.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасига мувофиқ, 
ҳақ тўлаш сотиб олувчи томонидан амалга оширилса, у ҳолда давлат 
буюртмачиси ушбу мажбурият юзасидан кафолатчи деб тан олинади. Ушбу 
қоида агар сотиб олувчи ҳақ тўлашдан бош тортса ёки тўлаш муддатини 
бузса у ҳолда кафолат берувчи давлат буюртмачиси маҳсулот етказиб 
берувчи олдида агар давлат контрактида бошқача ҳолат белгиланган бўлмаса, 
сотиб олувчи билан бирга солидар жавобгар бўлишини англатади (ФК 
293-моддаси).
6. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш шартномасини 
тузишдан маҳсулот етказиб берувчининг асоссиз бош тортиши қонунда 


140
бундай мажбурият белгиланган ҳолларда, сотиб олувчи маҳсулот 
етказиб берувчи (ижрочини) шартнома тузишга мажбур қилиш ҳақида 
ва шартнома тузишдан маҳсулот етказиб берувчини бош тортиши 
оқибатида етказилган зарарни тўлашни сўраб судга мурожаат қилиш 
ҳуқуқига эга.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish