Збекистон республикасининг


-модда. Давлат контрактини тузиш асослари



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   507
459-модда. Давлат контрактини тузиш асослари
Давлат контракти давлат буюртмачисининг маҳсулот етказиб 
берувчи (ижрочи) қабул қилган давлат эҳтиёжлари учун товарлар 
етказиб бериш тўғрисидаги буюртмаси асосида тузилади.
Берган буюртмаси маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) томонидан 
қабул қилинган давлат буюртмачиси учун давлат контракти тузиш 
шарт ҳисобланади.
Давлат контрактини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган 
ҳоллардагина ва давлат контрактини бажариш туфайли маҳсулот 


131
етказиб берувчи (ижрочи) кўриши мумкин бўлган барча зарарни дав
-
лат буюртмачиси қоплаган тақдирдагина маҳсулот етказиб берувчи 
(ижрочи) учун мажбурий ҳисобланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган зарарни қоп-
лаш тўғрисидаги шарт давлат корхонасига татбиқ этилмайди.
Агар давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги 
буюртма танлов бўйича жойлаштирилса, танлов ғолиби деб эълон 
қилинган маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) билан давлат контрактини 
тузиш давлат буюртмачиси учун мажбурий ҳисобланади.
1. Давлат контракти давлат буюртмачисининг маҳсулот етказиб 
берувчи қабул қилган буюртмасига асосан яъни, унинг эркин равишда 
эрк иродасини ифода этиши йўли билан тузилади. Бироқ, маҳсулот 
етказиб берувчи томонидан рад этиш ҳоллари бундан мустасно. 
Шарҳланаётган модданинг 1 қисмига асосан, маҳсулот етказиб берувчи 
томонидан буюртманинг қабул қилиниши буюртмачининг зиммасига 
давлат контрактини тузиш мажбуриятини юклайди. Давлат буюртмасини 
жойлаштириш ва уни келгусида ижрочи томонидан қабул қилинишини 
ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи шартнома олди муносабатлари 
(дастлабки шартнома) сифатида кўриш мумкин.
Қоида тариқасида давлат буюртмачилари давлат манфаатларидан келиб 
чиқиб, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб беришга буюртмаларни 
очиқ ва (ёки) ёпиқ танловлар ёки савдоларни ташкил этиш йўли билан 
таъминлайди.
Давлат буюртмачиси учун давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб 
бериш юзасидан ўтказилган танлов ғолиби билан шунингдек, буюртма 
жойлаштирилгандан сўнг уни қабул қилган маҳсулот етказиб берувчи 
билан шартнома тузиш мажбурий ҳисобланади.
2. Давлат контрактини тузиш мажбурий бўлган шахслар доираси 
мавжуд бўлиб, улар давлат буюртмасини рад этишга ҳақли бўлмайди. 
Давлат корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати зарур 
ҳолларда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича давлат 
контрактини тузишни мажбурийлигини белгиловчи қоидани киритиши 
мумкин.
3. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича давлат 
контрактини тузиш, ўзгартириш, бекор қилиш ва ижро қилиш юзасидан 


132
давлат буюртмачиси ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида вужудга 
келадиган низолар қонунда белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан 
кўриб чиқилади. Бошқа одатдаги маҳсулот етказиб берувчиларни давлат 
буюртмачиси билан давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш 
бўйича шартнома тузишга мажбур қилиш бўйича низолар судлар 
томонидан кўриб чиқилмайди. Ушбу ҳолатдан истисно тариқасида, 
маҳсулот етказиб берувчининг давлат контрактини тузиш мажбурияти 
қонунда назарда тутилган ҳолларда белгиланган тақдирда шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан давлат эҳтиёжлари учун 
маҳсулот етказиб бериш жорий қилинган давлат корхоналари билан боғлиқ 
низоларни кўрсатиш мумкин. Ушбу маҳсулот етказиб берувчиларни давлат 
контрактини тузишни рад этиши юзасидан давлат буюртмачисининг 
даъвоси хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish