Збекистон республикасининг


-модда. Давлат контрактини тузиш тартиби



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   507
460-модда. Давлат контрактини тузиш тартиби
Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, давлат контракти лойиҳаси давлат буюртмачиси томони-
дан ишлаб чиқилади ва маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)га 
юборилади.
Давлат контракти лойиҳасини олган тараф кечи билан ўттиз 
кунлик муддатда уни имзолайди ва давлат контрактининг бир 
нусхасини бошқа тарафга қайтаради, давлат контракти шартлари 
юзасидан келишмовчиликлар мавжуд бўлса, худди шу муддатда 
келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган 
давлат контракти билан бошқа тарафга юборади ёки унга давлат 
контрактини тузишдан бош тортишини маълум қилади.
Давлат контракти билан келишмовчиликлар баённомасини олган 
тараф ўттиз кун ичида келишмовчиликларни кўриб чиқиши, контракт 
шартларини бошқа тараф билан мувофиқлаштириш чораларини 
кўриши ва унга давлат контрактини келишилган таҳрирда қабул 
қилиши ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этиши ҳақида хабар 
бериши лозим. Бу муддат тугагач, манфаатдор тараф ҳал қилинмаган 
барча келишмовчиликларни ўттиз кунлик муддатда суд муҳокамасига 
топшириши мумкин.


133
Давлат контракти давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб 
бериш тўғрисидаги буюртмани жойлаштириш танлови натижалари 
бўйича тузиладиган ҳолларда давлат контракти танлов ўтказилган 
санадан бошлаб ўттиз кун ичида тузилиши лозим.
Агар давлат контрактини тузиши мажбурий бўлган тараф 
уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф бошқа тарафни давлат 
контрактини тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги талаб билан судга 
мурожаат қилишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда давлат контрактини тузиш тартибини 
белгилайди. Унда контракт тузиш жараёнида шартнома лойиҳасини давлат 
буюртмачиси ёки маҳсулот етказиб берувчи томонидан юбориш тартиби ва 
муддати, иккинчи тарафнинг контрактни имзолаганидан сўнг қайтариши, 
келишмовчиликларни келишиб олиши ва келишилмаган шартларни суд 
томонидан кўриб чиқиш учун мурожаат қилиши ҳақида қоида белгиланган.
ФК 377-моддасида тарафлардан бири учун шартнома тузиш мажбурий 
бўлган ҳолларда шартнома тузиш тартибини белгилаган бўлса ҳам, ушбу 
тартиб бир ёки иккала тарафнинг ҳам давлат контрактини тузиш мажбурияти 
мавжудлиги ёки мавжуд бўлмаслигидан қатъий назар қўлланилади. Шуни 
назарда тутиш керакки, маҳсулот етказиб берувчи давлат контрактини ижро 
қилишга учинчи шахсларни ҳам жалб этиши мумкин.
2. Очиқ танлов ўтказиш афзал жиҳатларга эга ҳисобланади. Танловни 
ўтказиш баённомасида танлов ташкилотчисининг танлов турини танла-
ганлиги ҳақидаги қарори ифодаланган асос мавжуд бўлиши керак.
Агар давлат контрактида сотиб олувчи (сотиб олувчиларга) маҳсулот 
етказиб бериш назарда тутилган бўлса, бундай маҳсулот етказиб бериш 
маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи (сотиб олувчилар) ўртасида 
тузиладиган ва буюртмачи томонидан белгиланадиган давлат эҳтиёжлари 
учун маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида амалга оширилади. 
Мазкур шартнома давлат контракти билан қамраб олинмайди, бироқ 
давлат контракти асосида тузилади.
3. Шарҳланаётган модданинг 3 қисми келишмовчиликлар билан давлат 
контрактини олган тараф зиммасига уни мувофиқлаштириш билан боғлиқ 
фаол ҳаракатларни амалга оширишни, шунингдек белгиланган тартибда 
давлат контрактини тузишга розилиги ҳақидаги келишмовчиликлар 
баённомасини тузган тарафни ёки тақдим қилинган келишмовчиликларни 


134
рад этиш ҳақида огоҳлантириш мажбуриятини юклайди. Мазкур талабнинг 
бузилиши ФК 439-моддаси 2-қисмида назарда тутилган оқибатларни 
келтириб чиқаради.
4. Давлат буюртмачиси шартнома тузишга мажбур қилиш бўйича 
судга мурожаат қилишдан ташқари маҳсулот етказиб берувчиларни 
жалб қилишнинг бошқа, жумладан давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот 
етказиб беришни рағбатлантириш чораларини ҳам кўриши мумкин. 
Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб берувчиларни иқтисодий 
рағбатлантириш мақсадида уларга фойдадан солиқ тўлаш бўйича 
имтиёзлар, мақсадли дотациялар ва субсидиялар, имтиёзли шартларда 
кредитлар тақдим қилиниши мумкин. Иқтисодий ва бошқа имтиёзлар 
бериш тартиби амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ўзбекистон 
Республикасининг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлаш 
учун маҳсулот етказиб берувчиларни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида 
моддий техник заҳиралар турини ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 
ушбу заҳираларни давлат буюртмачиси ва маҳсулот етказиб берувчига 
мажбуран сотилиши бўйича махсус квоталар (давлат томонидан бронлаш) 
белгиланиши ҳам мумкин. Давлат томонидан бронланадиган моддий 
техник заҳиралар ҳажми ва рўйхатини белгилаш тартиби Ўзбекистон 
Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish