Збекистон республикасининг


-модда. Сотиб олувчининг давлат эҳтиёжлари учун товарлар



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   507
463-модда. Сотиб олувчининг давлат эҳтиёжлари учун товарлар 
етказиб бериш шартномасини тузишдан бош тортиши
Сотиб олувчи бириктириш ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган 
товарлардан ҳамда уларни етказиб бериш шартномасини тузишдан 
тўлиқ ёки қисман бош тортиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда маҳсулот 
етказиб берувчи (ижрочи) бу ҳақда дарҳол давлат буюртмачисига 
маълум қилиши лозим ва давлат буюртмачисидан бошқа сотиб 
олувчини ўзига бириктириш тўғрисида билдириш хати беришни 
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат буюртмачиси маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)нинг 
билдириш хатини олган кундан бошлаб кечи билан ўттиз кун ичида ё 
маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)га бошқа сотиб олувчини бириктириш 
тўғрисида билдириш хати беради, ёки маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)
га товарларни ким олиши кўрсатилган жўнатиш разнарядкасини 
юборади, ёхуд товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлашга розилигини 
хабар қилади.
Давлат буюртмачиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда 
тутилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда, маҳсулот етказиб 
берувчи (ижрочи) ё давлат буюртмачисидан товарларни қабул 
қилиш ва ҳақини тўлашни талаб қилиш, ёки товарларни ўз ихтиёри 
билан реализация қилиб, товарларни реализация қилиш билан 
боғлиқ оқилона харажатларни давлат буюртмачисига юклаш 
ҳуқуқига эга.
1. Сотиб олувчи бириктириш ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган 
товарлардан ҳамда уларни етказиб бериш шартномасини тузишдан, бу 
ҳақда сабабларни кўрсатмаган ҳолда, тўлиқ ёки қисман бош тортиш 
ҳуқуқига эга, яъни, бириктириш ҳақидаги билдириш хати сотиб олувчи 
учун ҳеч қандай мажбурият юкламайди. Маҳсулот етказиб берувчи сотиб 


141
олувчининг рад этиши ҳақида давлат буюртмачисини хабардор қилади. 
Бундай ҳолда давлат буюртмачиси хабар олган кундан ўттиз кундан 
кечиктирмасдан давлат контрактини ижро қилиш йўлини танлайди. Яъни, 
маҳсулот етказиб берувчига янги сотиб олувчини бириктирилганлиги 
ҳақида хабар юборади ёки жўнатиш разнарядкасини юбориб, товарларни 
қабул қилиш ва ҳақини тўлашини маълум қилади.
2. Давлат буюртмачисининг шарҳланаётган модданинг 1 қисмида 
кўрсатилган ҳаракатларни қилишдан бош тортиши, маҳсулот етказиб 
берувчига муқобил йўл тутиш имконини беради. Яъни, давлат 
буюртмачисидан давлат контрактида кўрсатилган товарларни қабул қилиш 
ва ҳақини тўлашни ёки товарларни ўз хоҳишига кўра сотиши ҳамда бу 
билан боғлиқ зарарларни (оқилона харажатларни) давлат буюртмачисига 
юклаш ҳуқуқига эга.
3. Маҳсулот етказиб берувчи ва сотиб олувчи манфаатларини 
мувофиқлаштирувчи субъект бўлиб давлат буюртмачиси ҳисобланади ва 
у маҳсулот етказиб берувчига янги сотиб олувчини бириктиради. Бу ҳолат 
тўғри ҳисобланади, чунки айнан давлат буюртмачиси давлат контрактини 
тузилиши ташаббускори бўлиб ҳисобланади ва унга муайян мажбуриятлар 
юклатилган бўлади.
Бунинг учун давлат буюртмачиси: ўзи мустақил равишда товарларни 
қабул қилиши ва ҳақини тўлаши ёки 30 кунлик муддат мобайнида маҳсулот 
етказиб берувчисига бошқа сотиб олувчини топиши ёки бошқа олувчига 
товарларни жўнатиш разнарядкасини юбориши лозим.
Агар давлат буюртмачиси ўз мажбуриятларини бажармаса, маҳсулот 
етказиб берувчи ишлаб чиқарилган товарларни мустақил реализация 
қилиши ва агар бундай реализация жараёнида унга зарар етса, оқилона 
равишда зарар қисмини давлат буюртмачисидан қоплатиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish