ҚОРАМОЛЛАР ТЕЛЯЗИОЗИ – бу ўткир ва сурункали оқимларда кечувчи нематодоз касаллиги бўлиб, уни ҳайвонларнинг кўзини конъюнктива халтасида, учинчи қовоғида, кўз ёши безининг йўлларида ва кўз-бурун тешигида Thelаziа авлодига мансуб қўзғатувчиларни паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касаллик кўзда оғир яллиғланишларни ҳосил бўлиши, мураккаблашган конъюнктивит ва кератитларни ривожланиши натижасида молларни кўр бўлиб қолиши ва безовталаниш оқибатида маҳсулдорликни камайиши билан характерланади. Касалликни Thelаzidae оиласига мансуб Thelаziа rhodesi, Th.gulosa ва Th.skrjabini-лар қўзғайди.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. T.rhodesi унинг хавфли турларидан ҳисобланади. Паразитнинг узунлиги 7-11 мм, урғочилариники 17-21 мм бўлади. Жинсий тешиги танасининг олдинги қисмида жойлашади. T.rhodesi конъюктив халтачасига ва кœзнинг учинчи šовоš остида жойлашади, бошšалари эса кœз ёши безларининг йœлида ва кўз-бурун тешигида бўлади.
Эпизоотологияси. Касаллик ёз фаслида кўпроқ бўлади. Яйлов ва сув манбаларига телязиозни оралиқ хўжайин-чивин юқтиради. Ўрта Осиё жумхуриятлари ва Украинанинг жанубий районларида T. rhodesi ёз ойларида кенг энзоотик кўринишда тарқалади.
Чивинлар яйловларда қорамол тезагига тухум қўйиб ривожланади.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Қорамолларнинг кўз конъюктиваси ва мугуз парадалари сурункали яллиғланишдан телязиоз борлиги гумон қилинади. Сўнгра кўзнинг учинчи қовоғини кўтариб, унинг бурчагидан олинган шиллиқ ва ювиндини рангли кюветага (ликобчага) солинганда, оқ-сут ранг телязийлар кўзга ташланади.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Касал ва соғлом молларнинг кўзлари 2-3% борат кислотаси ёки йоднинг сувдаги эритмалари (1:2000) билан резиа пуркагич (спринцовка) ёрдамида ювилади.
Кўзда телязий қолмаслиги учун 5-6 кундан кейин яна икки марта ювилади. Даволаб бўлгандан кейин ўша жойга сўндирилган оҳак сепилади. Касаллик оғирлашганда, пенициллин, сульфамид препаратларидан тайёрланган мазлар ишлатилади. Лекин, каломель сулема ва бошқа оғир металл препаратларини ишлатиш қатъий манн этилади.
Ҳайвоннинг кўз атрофига деготь ёки креолиндан тайёрланган маз суртилади. Касал ҳайвонларни ёз ойларида борат кислотаси ёки йоднинг суви билан преимагинал гельминтсизлантирилади. Ёз ойларида ҳамма қорамолларни клиник текширишдан ўтказиб туриш лозим.
Фермаларда чивинларнинг ривожланиши ва кўпайишига қарши курашиш тадбирларини ташкил қилиш биринчи ўринда бўлиши лозим. Шунинг учун молхоналарнинг гўнглари вақт-вақтида махсус белгиланган нурихоналарга чиқарилиб, зарарсизлантирилиши керак.
ҚОРАМОЛ ПИРОПЛАЗМОЗИ - ўткир кечадиган мавсумий инвазион касаллик ҳисобланиб, Piroplazma bigeminum-нинг эритроцитларда паразитлик қилиши туфайли содир бўлиб, касаллик тана ҳароратининг кўтарилиши, шиллиқ пардаларнинг анемияси ва сарғайиши, гемоглобинурия ҳамда юрак-томир, овқат ҳазм қилиш ва асаб системаси орган фаолиятларининг бузилиши билан ҳарактерланади.
Қўзғатувчиси. Пироплазмоз одатда эритроцитларнинг марказида жойлашган бўлиб, ҳалқасимон, овал, амёбасимон ва ноксимон (битта-биттадан ва қўшалоқ бўлиб жойлашган) шаклга эга. Бу шакллар орасида қўш ноксимон шакл ҳарактерли ҳисобланади ва улар ўзаро ўткир бурчак ҳосил қилиб туташган бўлади. Ҳажм жиҳатдан улар эритроцит радиусидан катта бўлади. Эритроцитларда паразитларнинг сони кўпинча 1-2 та бўлади. Эритроцитларни умумий зарарланиш даражаси 10-15% га, жуда камдан кам ҳолда 40% гача етади.
Юмалоқ шаклдаги паразитларнинг катталиги 1,5-3 мкм га тенг бўлса, қўш ноксимонлари эса 4,5 мкм гача, биттадан жойлашган ноксимон паразитларнинг катталиги эса 3,5-6 мкм гача бўлади.
Пироплазмлар Романовский усулида бўялади, бунда паразитнинг цитоплазмаси кўкимтир рангда бўлса, ўзаги эса қизғиш тусда бўлади.
Эпизоотологияси. Пироплазмоз – энзоотик касаллик бўлиб, ташувчи каналарнинг табиатдаги тарқалишига боғлиқ ҳолда рўй беради. B.calcaratus биотоплари асосан ҳайдалмаган, тупроғи нам бўлган яйловларда ўтли тўқайзорларда ёки камроқ ўрмонзонларда бўлади. Ғаффоров) каналар ҳайвонларга бутун йил давомида ҳужум қилиш Пироплазмоз яйловларда пайдо бўладиган ёзги, мавсумий касалликлар гуруҳига киради. Аммо давлатимизнинг жанубий вилоятларида (Т. Рахимов имкониятига эга бўлганлиги сабабли бу касаллик йил давомида учраши мумкин. Бизнинг шароитимизда Boophilus calcaratus канаси йил давомида 2-3 генерация беради ва уни ҳайвонларга паразитлик қилиш мавсумий динамикасига боғлиқ ҳолда пироплазмоз касаллиг рўй беради. Демак, касалликнинг энзоотик авж олиши уч хил: баҳорли, ёзги ва кузги бўлади. Баҳорги касалликни авж олиши апрел ойидан бошланиб май ойининг охиригача, ёзгиси июн ойининг охиридан август ойининг бошларигача ва кузгиси эса август ойининг охиридан октябр ойигача давом этади. Пироплазмозга барча ёшдаги ва зотдаги йирик шоҳли ҳайвонлар мойилдир. Аммо қари, ориқ, оғир ҳайдовдан (тоғли яйлов шароитларида), касалланиб соғайган ҳайвонлар орасида бу касаллик қийин кечади, соғайиши чўзилади ва ўлим даражаси юқори бўлади. Семиз, ёш ҳайвонларда (1 ёшгача бўлган бузоқларда) эса касаллик енгил кечади, улар тез соғаяди ва ўлим даражаси жуда оз бўлади.
Йирик шоҳли ҳайвонларнинг пироплазмози алоҳида касаллик сифатида камдан-кам учрайди ва кўпинча у францаиеллез билан бирга содир бўлади, чунки бу иккала касаллик қўзғатувчисининг ташувчиси асосий кана битта бўлиб, у хам бўлса Boophilus calcaratus дир.
Do'stlaringiz bilan baham: |