Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet11/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

ЧЎЧҚА АСКАРИДОЗИ - бу сурункали оқимда кечувчи нематодоз касаллиги бўлиб, уни ҳайвонларнинг ингичка бўлиб ичакларида Ascaris suum –нинг паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касаллик дастлаб ҳазм орган фаолиятининг бузилиши, чиқиши, ич ўтиш, сўнгра нафас олиш орган фаолиятининг издан чиқиши, йўталларни пайдо бўлиши, бронхопневмония, тана ҳароратининг кўтарилиши, бурундан серозли суюқликни оқиши, кейинчалик эса яна ҳазм орган фаолиятининг издан чиқиши, ич ўтиш, ўсиш-ривожланишдан орқада қолиш, маҳсулдорликни пасайиши, баъзан эса мускулларни қалтираши, чўчқа боласини чинқириши ва бехосдан нлбуд бўлиши билан характерланади. Асосан 1-8 ойлик ёш чўчқалар касалланади. Катта ёшдаги чўчқалар эса паразит ташувчиси вазифасини бажаради.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. Ascaris suum эркакларининг бўйи 12-25 см, эни 3 мм, урғочиларининг узунлиги 30-35 см, эни эса 5-6 мм га етади. Аскаридаларнинг оғзи учта лаб билан ўралган. Тухуми қўнғир ёки кулранг бўлиб, тўрт қават билан ўралган. Тухумининг узунлиги 0,050-0,087 мм, эни 0,040-0,050 мм бўлади. Унинг ранги тезакда пигмент таъсири билан сариқ кўриниш ҳосил қилади.
Эпизоотологияси. Чўчқалар санитариясиз ифлос шароитларда сақланиб, сифатсиз, оқсил ва витаминлар бўйича номутаносиб рационлар асосида боқилса, аскаридоз касаллиги кўпроқ юқади. Заифлашган ва чидамсиз ҳолатдаги чўчқа организмида аскаридалар тезроқ ривожланиб, кўпчилик аъзоларини шикастлайди.
Республикамиз хўжаликларида ва хусусий хонадонларда чўчқалар 40-42% гача зарарланган. Чўчқа болалари тўғилган кунидан бошлаб оналарининг аскарида тухумлари билан ифлосланган елинларини эмиб зарарланади. Кейинроқ қўшимча равишда касалликни чўчқахоналар ва яйловларда юқтиради.
Зарарсизлантирилмаган гўнг, ифлосланган асбоб-ускуналар, ҳайвоннинг териси, чивинлар, чанг-тўзонлар касалликнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
Аскаридалар чўчқахоналар ва яйловларда юқиш қобилиятига эга бўлга тухумлар билан озуқа ва сув ифлосланиши натижасида чўчқалар зарарланади. Аскарида тухумлари чўчқаларнинг ичига тушгандан кейин ошқозон ва ичаклардаги личинкалар ичак деворларини тешиб, қон томирларига тушади. Улар қоннинг оқими билан жигарга, сўнгра юракка ўтади. тухумларининг сиртқи пўстлоғи мустаҳкам бўлгани учун улар ташқи муҳитнинг турли таъсирига чидамли бўлади. Ташқи ҳарорат 10 даражадан юқори бўлганда, тухумлар ривожлана бошлайди, 30 даража совуқда эса бир кунда нобуд бўлади.
Клиник белгилари. Касалланган чўчқаларнинг тана ҳарорати кўтарилади, йўтал пайдо бўлади, нафас олиши тезлашиб, иштаҳаси йўқолади. Бундай ўзгаришлар 15 кун давом этиши мумкин. Чўчқа болалари оғир шикастланганда, уларнинг ўпкаси яллиғланиб, овқат ҳазм қилиши бузилади ва қайт қилади (қусади).
Ингичка ичакда жинсий вояга етган аскаридалар текинхўрлик қилса, клиник белгилари яхши сезилмайди. Аммо ҳайвон ривожланишдан ортда қолади, ориқлайди. Айрим вақтларда организм заҳарланиши туфайли ҳайвон кучсизланиши мумкин, унинг тунаси қотиб қолади. Бундай ҳолат 2-3 минут давом этади. Катта ёшли чўчқалар аскаридоз билан касалланмаса ҳам, аммо улар аскаридаларни ташувчи сифатида инвазия манбаи бўлиб ҳисобланади.
Диагноз қўйиши ва уни фарқлаш (дифференциация). Диагнозни ҳайвоннинг тириклигида Фюллеборн ва Шербович усулида икки ойликдан ошган чўчқа болаларининг тезагини текшириш йўли билан қўйилади.
Ўлган чўчқани патологоанатомик усулда ёриб кўрилганда, аскаридалар борлиги қайд этилиши лозим. Жигарнинг пастки қисмида 2-5 мм ҳажмдаги кўз илғамас оқ тугунчаларни кўриш мумкин. Ўпканинг устида эса қон қуйилишлар кузатилади.
Берман усули қўлланилганда, жигар билан ўпкада аскарида личинкалари бор-йўқлиги аниқланади. Аскаридозга диагноз қўйиш мақсадида, аллергик усули ҳам синовдан ўтказилган.
Касалликни даволаш, олдини олиш ва унга қарши курашиш. Аскаридозга қарши қўлланиладиган препаратлардан пиперазин бошқаларига қараганда, кучлироқ таъсир қилади. Пиперазин тузлари чўчқаларга ем билан аралаштириб берилганда, унинг 1 кг тирик вазнига 0,4-0,5 грамм ҳисобида икки марта берилади.
Пиперазинни бериш олдидан чўчқаларга сурги дори берилмайди ва озиқлантириш тартиби ҳам ўзгартирилмайди. Мазкур дорининг самарадорлиги 80-98% ни ташкил этади. Ҳайвон ичакларидан аскаридалар бир неча соатдан кейин унинг тезаги билан чиқа бошлайди. Дорини такрор бергандан кейин эса паразитлар тўлиқ чиқиб кетади.
Чўчқаларни гельминтсизлантириш мақсадида турли хил сўнгги авлод антигельминтик дориларидан фойдаланилади.
Альбен таблеткаси (1 дона таблеткада 360 мг альбендазол мавжуд, Россия маҳсулоти)–чўчқаларнинг 35 кг тирик вазни (т.в.) га 1 дона берилади;

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish