Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet12/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

Альбендекс болюси (1 дона болюсда 600 мг альбендазол мавжуд, Ҳиндистон маҳсулоти)-чўчқаларнинг 120 кг т.в.га 1 дона берилади;
Альбендек (20% ли альбендазол кукуни, Ҳиндистон)-чўчқаларнинг 130 кг т.в.га 4 кг берилади;
Альбазен – 2,5% (альбендазолнинг 2,5% ли суспензияси, Белоруссия маҳсулоти)-чўчқаларнинг 10 кг т.в.га 2-4 мл берилади;
Фенбендазол-чўчқаларнинг 1 кг т.в.га 30 мг миқдорда, нилвермдан 75 мг/кг т.в.га ем билан бир марта берилади.
Шунингдек, Баймек (Германия, «Байер») ва бошқа 1% ли ивермектин сақловчи дориларни қўллаганда (33 кг т.в.га 1 мл дан) ҳам барча нематодозлар ва ташқи паразитларга қарши самарали натижа олинади.
Касалликнинг олдини олиш чораларидан энг муҳими, чўчқачилик фермалари ва унинг атрофларида ветеринария-санитария ҳолатини намунали сақлаш талабларига тўла риоя қилишдан иборат. Чўчқачилик биноларини тозалаб туриш, уларни мунтазам равишда химиявий эритмалар билан (ўювчи натрий) дезинвазия қилиш лозим.
Физикавий усул сифатида пробан-бутан газининг алангаси ёрдамида дезинвазия қилиш самарадорлиги бошқа усулларга қараганда бир мунча яхшироқдир. Чўчқахона атрофларини ҳамда ҳайвонларни сайр қилдириш майдончаларини гўнгдан тозалаб, чуқур ҳайдаш ва сўнгра оҳак сепиш лозимлигини ҳам унутмаслик керак. Чўчқалар гўнгини махсус жойда тўдалаб, биотермик усулда зарарсизлантириш лозим.
Чўчқаларни режали равишда гельминтсизлантиришдан ташқари, улар яна йилига тўрт марта икки кунлик даволаш курси бўйича гельминтлардан тозаланади. Натижада, ҳайвон организмидаги аскаридалар вояга етмасдан ташқарига чиқариб ташланади.
Тухум ташқи муҳитда етишиб улгурмагани учун у ҳайвонларни зарарлай олмайди.
Юқорида кўрсатилган касалликни даволаш ва унинг олдини олиш тадбирларини хўжаликларда мунтазам равишда махсус қўлланмалар талабларига асосан ўтказилиши лозим.
ОТ ОКСИУРОЗИ – бу бир туёқли ҳайвонларнинг сурункали оқимда кечувчм нематодоз касаллиги бўлиб, уни ҳайвонларнинг кўр ва чанбар ичакларида Oxyuris equi нинг паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик ҳазм орган фаолиятининг издан чиқиши, дум илдизининг кучли қичиши натижасида дерматит ва экземаларни пайдо бўлиши ва безовталаниш лқибатида маҳсулдорликни камайиши билан характерланади. Оксиурислар от, эшак ва хачирларнинг йўғон ичагида паразитлик қилади.
Касаллик қўзғатувчисининг тузилиши. Эркак оксиуриснинг узунлиги 6-15 мм, эни 1 мм бўлиб, унинг олти бурчакли оғзи олтита лаб билан ўралган. Қизилунгач ва олд томондан кенгайиб, кейинги қўсми думалоқ (пиёзчага) бульбусга айланади. Урғочиларининг оғич капсуласида 3 та тиши бўлиб, эркакларидан фарқ қилади. Унинг бачадони битта, тухуми тўрт қаватли пўст билан ўралган.
Эпизоотологияси. Касаллик бир ёшгача бўлган тойларда кўпроқ (38%), отларда камроқ учрайди. Оксиуроз асосан йилнинг салқин фаслларида пайдо бўлади. Отлар захкаш, ифлос молхоналарда боқилса, оксиуроз кўпроқ тарқалади.
Клиник белгилари. Ҳайвон думининг қичиши ва экземанинг ривожланиши касалликнинг асосий клиник белгиларидан биридир. Бундайолда отлар ўз атрофидаги нарсаларга ануси билан қашиниб туради. Иштаҳаси пасайиб, овқатни ҳазм қилиш жараёнлари бузилиши натижасида ҳайвон ориқлайди.
Диагноз қўйиш ва уни фарқлаш. Ҳайвон думининг қичиши оксиуроз касаллигига шубҳа тўғдиради. Диагноз аниқлаш учун анус атрофидаги қириб олинган суртмани микроскопда текшириб оксиурис тухумларини аниқлаш лозим.
Даволаш, олдини олиш ва қарши кўрашиш тадбирлари. Пиперазин тузлари-0,1 г 1 кг т.в.ҳисобига омихта емга аралаштирилиб икки маротаба 24 соат орасида берилади. Альбендазолнинг 10% ли суспензияси ҳам зонд орқали юборилса яхши натижа беради. Оксиуроз бор хўжаликларда отхона ва асбоб-ускуналарни механик тозалаб, қайноқ сув билан дезинвазия қилиш керак. Касалланган отларни даволаш учун уларни дарҳол ажратиш ва ҳар 6 ҳафтада бир марта текшириш, шунингдек, бошқа отларни ҳам назорат қилиб туриш лозим.
Стронгилятоз касалликларини қўзғатувчилари Strongylata туркуми ва Trichostrongylidae оиласига мансуб бўлган гельминтлардир.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish