Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet23/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

ҚЎЙ ЭСТРОЗИ. Эстроз - қўйлар орасида учрайдиган энтомоз касаллик бўлиб, Oestrus ovis бўкаларининг личинкаларини ҳайвонларнинг бурун бўшлиғи, пешона ва бошқа қўшимча бўшлиқларда паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, шиллиқ қаватларнинг ялиғланиши билан ҳарактерланади. Қўй бўкалари ҳашаротлар синфига тирик туғувчи бурун томоқ бўкалари оиласига ва қушқанотлилар туркумига мансуб. Мазкур бўканинг ягона хўжайини қўйлар бўлсада, уй эчкиларида ҳам учраб туради.
Эпизоотологияси. Бўкаларнинг қўйларга «ҳужумини» авж олиш даври баҳор ва куз фаслларида кузатилади. Баҳор фаслида бўкаларнинг учиш жараёни май ойидан бошланиб 10-22 кунлари, айниқса авж олади ва июн ойининг биринчи 10 кунлиги охирига бориб якунланади.
Куз мавсумида эса бўкаларнинг учиш кўрсаткичларига об-ҳаво шароити, ҳавонинг ҳарорати, ёғингарчилик, шамол ва бошқа омиллар муҳим таъсир кўрсатади. Қанотли бўкаларнинг учиш масофаси аниқланган бўлиб, ўртача 10 км гача етади. Шунинг учун қўйларни ўзоқ яйловларга ҳайдаганда бу кўрсаткичларни эътиборга олиш лозим.
Ўзбекистон шароитида бўкаларининг ривожланиши бир йилда 2 авлод беради. Яъни баҳорги генерация 4 ой давом этиб, кузги генерация эса 8 ойга чўзилади.
Қўйларнинг зарарланиш даражаси баҳорда 67,4-90,9 % гача кузатилиб, инвазиянинг интенсивлиги 7-63 нусхагача, кузда эса бу кўрсаткич 76,0-96,5 % ни, ҳамда 9-85 нусха интенсивликни ташкил этади.
Паразитларнинг личинка ва ғумбакларини ривожланишида ташқи муҳит ҳарорати ва намлик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон шароитида энг қулай муҳит +25...+32 градус цельсида ҳарорат ва 48-62 % намлик ҳисобланади.
Имаголар учун мақбул шароит +20...+30 градус цельсида ва 27-44 % намлик ҳисобланади.
Клиник белгилари. Бўканинг личинкалари қўйларни бошининг бўшлиқларида 4-6 ойигача яшайди. Ушбу муддат давомида бурун ва пешона бўшлиқларида турли даражадаги яллиғланишлар содир этилиб, унга мос равишда кўринарли касаллик аломатлари ҳам ҳар хил бўлади.
Профессор И.И.Кленининг тадқиқотлари буйича касалликнинг кечиши 3 даврга бўлинади: биринчиси – биринчи босқич личинкаларнинг паразитлик қилиш даври, иккинчи – яширин давр, кўринарли белгилар сезилмайди, учинчиси – учинчи босқич личинкаларининг ривожланишига боғлиқ бўлиб, у жанубий туманларда баҳор ва кўз фаслларида жуда оғир кечади. Касаллик оқимининг биринчи даври бўкаларнинг учиш ва мавсумига боғлик бўлиб, қўйларни зарарланиши 2 кундан 2 ойгача давом этади, енгил ҳамда оғир шаклларда кечиши мумкин. Енгил шакли кўпроқ семиз ҳайвонларда учраб, личинкалар сони 100 нусхадан кам бўлади. Оғир оқимда кечиши қўзиларда ва ориқ қўйларда кузатилиб, личинкалар сони ниҳоятда кўп бўлади. Қўйлар зарарланган пайтда акса ўради ва йўталади. Натижада қўйлар туда-туда бўлишиб, тумшуқларини ўтга, ёки тупроққа қадаб туришади. Касаллик, айникса қўзилар орасида оғир кечиб, уларда камҳаракатлилик, ҳолсизланиш, тез ориқлаш, оғзини очиб нафас етишмаслиги, пульснинг ортиши, тана ҳароратининг 40-41 градусгача кўтарилиши ва ҳатто айрим қўзиларнинг ўлиши ҳам кузатилади.
Қўзиларда дастлабки клиник белги сифатида ринит кузатилиб, уларнинг бурун бўшлиғига бўкалар ўз личинкаларини қуйгач, 3-4 соатдан кейин бошланади. Зарарланган ҳайвонлар кўп пишқиради, акса ўради, «мақсадсиз» югуради, қўзларнинг юқориги ва пастки қовоқлари шишади, кўз ва бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватларининг гиперемияси кузатилади.
Инвазияланишдан кейин 1-3 кун ўтгач, бурун бўшлиғидан кўп миқдорда шиллиқ сувсимон суюқлик ажралади, бурундан нафас олиш қийинлашади. 5 кунга бориб қўзиларда суюқлик ажралиши янада кучаяди.
Касалликнинг 14-30 кунларида қўзиларнинг бурун бўшлиғидан ёпишқоқ йирингли шиллиқ ажралади, айримларида эса бу жараён яширин кечади.
Касалликнинг иккинчи, яъни яширин даврида личинкалар ривожлана бориб икки марта туллайди ва иккинчи ҳамда учинчи босқич даври бошланиб, пешона бўшлиғидан личинкалар кучли ривожланишда давом этади ва уларнинг катталиги 20-30 мм ҳамда интенсивлиги 30-40 нусха атрофида ортса ва айникса бўғоз совлиқлар ва қўзиларда касаллик нерв фаолиятининг бузилиши билан ҳарактеланади. Бундай ҳолатларда ҳайвон тезда ориқлаб, кучсизланиб қолади, атроф-муҳитга муносабат рефлекси йўқолади, айланма ҳаракат (сохта «гирра ценуроз») қилиб чарчагач йиқилади ва 3-5 кундан кейин ўлади.
Диагноз куйиш ва уни фарқлаш. Эстрозга диагноз қўйиш касалликнинг клиник белгилари, эпизоотологик маълумотлар ва ўлган қўйларни ёриб кўрганда қайд этилган личинкалар ҳамда ўзгаришларга асосланади. Шунингдек, касалликни бошланғич босқичида аниқлаш мақсадида бурун бўшлиғига пуркагич ёрдамида дорили эритмалар пуркалганда мавжуд личинкалар ўлади ва ташқи муҳитга ажралиб чикади.
Шунингдек, докадан «тампон» тайёрланиб, илиқ сув билан намланган ҳолда зарарланган қўй-қўзиларнинг бурун бўшлиғига тиқилади ва бурун деворларидаги шиллиқ суюқлик суртиб олинади. Сўнгра тампон чиқарилиб, шиллиқ таркиби эътибор билан ўрганилса, оқ рангли ва ҳаракатчан кичик личинкаларни аниқлаш мумкин.
Эстроз касаллигини ценуроздан фарқлаш зарурдир. Чунки эстроз ва ценуроз касалликларининг клиник белгилари кўп ҳолларда ўзаро ўхшаш бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳайвон ориқлайди, давдираб юради ва айланчиқ ҳаракатлар қилади.
Эстрозда фарқли белгилар қуйидагича: касал қўйлар қўтоннинг қоронғу бурчакларида бошини деворга тираб туради, бурун бўшлиғидан суюқлик оқади (ценурозда йўқ), барча ёшдаги қўй қўзилар касалланади (ценурозда кўпроқ ёш моллар), касалланганлар гоҳ чап томонга, гоҳ ўнг томонга айланчиқ ҳаракат қилади. Ценуроз касаллигида эса фақат бир томонга (ўнг ёки чапга) айланади.
Якуний ҳал қилувчи диагноз эса касалланиб ўлган ёки сўйилган ҳайвон жасади ёриб кўрилиб, бурун бўшлиғида бўкаларнинг личинкаси топилса – эстроз, бош мияда ценуроз пуфаклари аниқланса – ценуроз эканлиги аниқланади.
Даволаш ва олдини олиш тадбирлари. Эстрозга қарши кўраш учун умумпрофилактик тадбирлар - кузда химиотерапия ва баҳорда клиник касал молларни даволаш муоложалари амалга оширилади. Эстроз касаллигининг қўзғатувчиларини касал ҳайвонлар тарқатишини эътиборга олган ҳолда бошқа хўжаликлардан келтирилган молларга эстрозга қарши ишлов бермасдан соғлом отарга қўшиш ман этилади. Эртанги химиотерапия ўтказишда ДДВФ ёки хлорофос аэрозолидан фойдаланилади. Қўйларни қўтонларга қамаб аэрозоллар ёрдамида ишлов берилганида бино ҳарорати 16-25 градус цельсияда бўлиши ва ҳар 1м3 ҳажмга 1-2 бош ҳайвон тўғри келиши лозим. Эстрозга қарши учун доричилик саноати таркибида 12,5% ДДВФ сақловчи эстрозоль аэрозолини чиқаради. Ҳар отарга ушбу аэрозолнинг 2-3 балончаси етарли. Шунингдек, касал қўйларга эркин ичириш мақсадида хлорофоснинг 0,03% ли эритмасидан 4 кун давомида, ёки 0,1% ли эритмасидан бир маротаба фойдаланилади.
Эритмалар қўллашдан олдин тайёрланади. 2 ва 3 босқич личинкалари билан зарарланган ва эстрознинг кучли клиник аломатлари қайд этилган қўйларнинг бурун бўшлиқлари баҳорда хлорофоснинг 2% ли сувли эритмаси билан ювилади.
Қўйларнинг бўкалари яйлов ва қўтонларда якка тартибда ёки кичик тўдалар ҳолида яшашади. Шунинг учун уларга қарши ялпи кўрашишнинг самарали воситалари етарли эмас. Ҳозирги даврда қўй бўкаларига қарши кўрашишнинг 3-та асосий чора-тадбири мавжуд бўлиб, қуйидагилардан иборат:
1. Қўйларни бўкаларнинг ҳужумидан ҳимоялаш.
2. Биринчи босқич личинкаларини ўлдириш учун химиявий воситаларни қўллаш (дастлабки чора).
3. Касал қўйларни даволаш.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish