Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти



Download 156,09 Kb.
bet22/26
Sana26.02.2022
Hajmi156,09 Kb.
#470695
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Паразитология Амалиёт дастури

ҚОРАМОЛ ГИПОДЕРМАТОЗ КАСАЛЛИГИ сурункали кечувчи энтомоз бўлиб, тери ости бўкалари томонидан қўзғатилади ва паразитлар яшаш жойларининг яллиғланиши, организмнинг умумий заҳарланиши ҳамда ҳайвон маҳсулдорлигининг камайиши билан ҳарактерланади.
Ўзбекистон шараоитида қора молларда ушбу оиланинг 2 та вакили паразитлик қилади:
1.Hupoderma bovis - оддий тери ости бўкаси.
2.Hupoderma lineatum - жануб тери ости бўкаси.
Ҳар иккала қўзғатувчининг ҳам асосий хўжайинлари йирик шоҳли моллар ҳисобланади. Оддий тери ости бўкасини личинкалари зебуда, йилқиларда, қўй, эчкиларда, жануб тери ости бўкасининг личинкалари эса як, зебу, йилқи, ҳамда қўй-эчкиларнинг танасида паразитлик қилади.
Эпизоотологияси. Моллар бош сонининг кўплиги суналарнинг кўпайишида ва энтомознинг авж олишида асосий омил ҳисобланади. Шунингдек, мухитнинг, иқлим шароити ҳам ушбу ҳашаротларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Ёш моллар катта ёшли молларга нисбатан юқори даражада экстенсив ва интенсив зарарланадилар. Энтомознинг тарқалиши тери ости бўкалари паразитлик қилувчи молларнинг ҳаракати билан боғлиқдир (У.Я. Узоқов).
Клиник белгилари. Дастлабки клиник белгилар бўка тухумланган, ҳосил бўлган личинкаларнинг терига кириши пайтида содир бўлиб, кучли қичиш, шишнинг пайдо бўлиши ва зарарланган жойларда оғриқ сезилиши билан ҳарактерланади. Ушбу аломатлар бўкалар учиш даврида бошланиб, уларнинг қай даражада бўлиши ҳайвонга ҳужум қилаётган бўкалар сонига боғлиқ бўлади. Шунингдек, бўка очиш пайтида ҳайвонлар безовталанади, думини кутаради ва соя жой излаб яйловдан қочади.
Бўкалар тери остида жойлашиб олгач, пайпастлаганда осон сезиладиган зич, жойлашган ғуддачалари каттариб боради ва марказий қисмидан тешикча-оқма ҳосил бўлади. Оқмадан ажралган сезор суюқлиги атрофидаги жунларни ўзаро иштириб қуяди. Босиб курилганда ҳайвон кучли оғриқ сезади ва маҳаллий ҳарорат юқори бўлади.
Касал ҳайвонларнинг елка бўлиб жун копламаси ҳурпаяди ва оқмалардан оққан йирингли экссудат эвазига ғуддалар арофи жунлари яшил-сарғиш тусга киради.
Диагноз. Ҳайвон организмида паразитлик қилаётган 2 ва 3 босқич личинкаларининг тўпланган жойларини пайпаслаш усули орқали аниқланади. Бу текширув декабр ойидан бошлаб ўтказилса, диагноз аниқроқ белгиланади. Шунингдек, клиник белгилар, эпизоотологик маълумотлар ва паталогоанатомик ўзгаришлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Гиподерматозга барвақт диагноз қуйиш усули «Билвосита гемоаглютинация рекацияси ёрдамида ўтказилади (В. Ямов, В.Потемкин, Н. Калинина) ва 90-100% ижобий реакция олинади.
Гиподерматозларни олдини олиш, даволаш ва қарши кўрашиш чора-тадбирлари. Қорамолларнинг гиподерматозларини олдини олиш, даволаш ва қарши кўрашиш муолажалари қуйидаги мураккаб тадбирлар мажмуидан иборат:
-ҳайвонларни бўкалар томонидан зарарланишини олдини олишнинг умумий тадбирлари;
-ёз ва куз мавсумларида ҳайвон танасига инсектицидлар билан ишлов бериш;
-ёш молларга инсектицидларни қўллаб олдиндан химиотерапия ўтказиш;
-бўка личинкалари билан зарарланган ҳайвонларнинг тери қопламасига баҳори-ёзги мавсумларда инсектицид эритмаларини қўллаб ишлов бериш.
Гиподерматозларга қарши кўрашишда қуйидаги кенг қамровли таъсир этувчи инсектицид дори-моддаларидан фойдаланилади: гиподермин-хлорофос, диоксафос, хлорофос, сульфидофос-20, ивомек, цибектин, рустомектин, имермектин, фталафос, дибром, негувон-N эритмаси ва бошқалар.
Ўзбекистон шароитида қорамолларнинг гиподерматозларига қарши муолажа декабр ойида ўтказилиб, барча ҳайвонларга ишлов берилади.
Сўнгра эса 45 кун ўтгач, клиник зарарланган муолажа қилинади. Гиподермин-хлорофос дориси тирик вазни 200 кг гача бўлган ҳайвонларга 16 мл, 200 кг дан кўп вазндаги ҳайвонларга эса 24 мл диоксафос-200 кг гача 12 мл, 200 кг дан ортиғи 16 мл, султьфидофос-20 -200 кг гача 5 мл, 200-400 кг ли ҳайвонларга-10 мл, 400 кг дан ортиқ вазнли молларга 12 мл миқдорда қўлланилади.
Муолажани бажариш учун дозатордан фойдаланилиб, ҳайвоннинг умуртқа поғонаси бўйлаб яғринидан думғазасигача ҳар иккала томонига сепилади.
Ивомек дориси эса ҳайвонинг ҳар 1 кг тирик вазнига 200 микрограмм миқдорда олиниб, бўйин бўлими териси остига бир марта юборилади.
Баҳорда гиподерматоз билан зарарланган ҳайвонларни аниқлаш учун бир марта умумий текширув ўтказилади. 2 ва 3 босқич личинкалари билан зарарланган молларга юқоридаги дорилар ёрдамида ва уша миқдорда ишлов берилади. Шунингдек, ҳар бир молга 200-250 мл миқдорда хлорофоснинг 4% ли сувдаги эритмасидан ҳам фойдаланилади. Эритма тананинг зарарланган жойларига сўртиб чиқилади.
Ивермектин - 0,2 мг/кг т.в. микдорда 0,5% ли эритма ҳолида елка қисми териси остига юборилади.
Негувон-N эритмаси (Германия, «Байер») - тирик оғирлиги 150-200 кг гача бўлган ҳайвонларга 12 мл, 200-400 кг гача бўлган ҳайвонларга 18 мл ва 400 кг дан ортиқ бўлганларга 24 мл миқдорда шприцларга тортиб олиниб, босим билан умуртқа поғонасининг икки ён томони бўйлаб, кўрак суягидан думғазагача сепилади. Муолажа 1 маротаба ўтказилиб, самарадорлиги - 100% (Т. Абдурахмонов).
Бўкалар билан зарарланган ва четдан келтирилган ҳайвонларни гиподерматозларга қарши ишлов берилгандан сўнг яйловларга ҳайдаш талаб этилади.
Қорамолларнинг гиподерматоз касаллигини олдини олиш чора-тадбирлари комплекс равишда амалга оширилиши зарур. Бунинг учун биринчидан урғочи бўкаларнинг фаол учиш (ҳаракати) давомида ҳайвонларга ҳужум қилиб тухум қўймасли учун апрел ойидан бошлаб то август ойининг охиригача ҳайвонларни ҳар 15 кунда бир маротаба инсектицид дорилар билан чўмилтириб туриш шарт. Иккинчидан, агарда қорамоллар зарарланган бўлса, биринчи босқичдаги личинкалар орка мияга етиб бормасдан молажа ўтказиш яхши самара беради. Бунинг учун ҳайвонлар (гумон қилинаётганлари) эвомек, цидектин, рустомектин ёки бошқа дорилар билан ишловдан ўтказилиши шарт. Учинчидан бизниг шароитимизда декабр ойининг иккинчи ярмидан бошлаб хўжаликлардаги барча қорамоллар 100% ветеринария кўригидан ўтказилиши керак, агарда ҳайвонларнинг умуртқа поғонасида, белида, укралар, тугунакчалар мавжуд бўлса, бундай ҳайвонларни негувон препарати билан даволовчи дозада ишловдан ўтказиш зарур. Бу муддат кечикса, бўкалар терини тешиб қўйиши ва уни яроқсиз қилиши мумкин. Юқорида баён қилинган чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш, хўжаликда касалликни олдини олади. Касаллик чиққан пайтида ҳам тезда бартараф этишга эришилади.

Download 156,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish