Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик



Download 9,76 Mb.
bet24/70
Sana25.02.2022
Hajmi9,76 Mb.
#274677
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   70
Bog'liq
болаларни овкатлантириш

5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг анатомия, гистология, нормал ва патологик
физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар педиатрия, неонатоогия ва бошқа клиник йўналишларда болаларни овқатлантиришни ўрганилганда керак бўлади.


6. Машғулот мазмуни:
6.1 Назарий қисми
Барча тиббий ҳодимлар бир ѐшгача болаларни сунъий
овқатлантириш самарали, физиологик эмаслигини, кейинчалик негатив оқибатларга сабаб бўлишини тўлиқ тушунишлари зарур. 1979 йил декабрида ХССТ/ЮНИСЕФ йиғилишида қабул қилган Декларацияга асосан (ХССТ хроникаси, 1980, №4): «Кўкрак сути
билан овқатлантириш илк ѐшдаги болалар учун табиий ва энг
қулай усулдир. Шунинг учун жамият кўкрак сути билан овқатлантиришни рағбатланишини ва эмизикли аѐлларни кўкрак билан боқишига салбий таъсир кўрсатувчи таъсиротлардан сақланиши учун жавобгар ҳисобланади. Барча аѐллар кўкрак билан овқатлантиришга тайѐрланиш, усуллари ва кўкрак сути сақлаш усуллари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим. Барча постнатал ѐрдам кўкрак билан
узлуксиз давомий овқатлантиришни рағбатлантиришга қаратилиши лозим».
Шунингдек... «Кўкрак сути ўрнини босувчи маҳсулотлар сотилиши, кўкрак сути
билан овқатлантиришдан воз кечишга қаратилмаслиги даркор. Соғлиқни сақлаш
ташкилотлари сунъий овқатлантиришни рағбатлантиришлари асло мумкин эмас. Шунинг учун кўкрак сути ўрнини босувчи аралашмалар Соғлиқни сақлаш ташкилотларда реклама қилиш мумкин эмас. Сунъий овқатлантиришни Соғлиқни сақлаш ташкилотларида очиқ намойиш этиш мумкин эмас».
Сунъий овқатлантириш фақат ҳаѐт учун ҳавфли ҳолатларда, яъни онани адекват
лактацияга иложсизлиги ва болани юқори даражадаги сурункали очлигида қўллаш зарур.
Шуни таъкидлаш керакки, 4 - 10% туққан аѐллар, профилактик чора-тадбирлар ўтказилишидан қатъий назар, адекват лактацияга иложсиз. Шунинг учун илк ѐшдаги болаларни онаси иштирокисиз овқатлантириш доимо педиатрия учун долзарб муаммо бўлиб қолади. Бу ҳолатдан болани кам зарарлаган ҳолда чиқиш усули бўлиб, натив она сути банкларини ташкил этиш ва овқатлантиришнинг имитацион усулларини (кўкракка нипел - «сут йўли» сўрғич қўйиш) қўллаш ҳисобланади. Аммо ҳозирги кунда она сути банклари бола ҳаѐти учун катта ҳавф солиши мумкин.
Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда сунъий овқатлантириш фақат замонавий мослашган маҳсулотлар - корхоналарда ишлаб чиқариладиган қуруқ ѐки суюқ
28
сутли аралашмалар билан амалга оширилаяпти. Нафақат соғлом болалар, балки бемор
болалар (қорин санчиқлари, лактоза ҳазм қила олмаслик, қайт қилишга, аллергияга мойиллик, ва ҳ.к..) учун ҳам кенг кўламда аралашмалар ишлаб чиқариляпти. Аралашмалар бола ҳаѐтининг биринчи ва иккинчи ярим йиллигида, шунингдек, кам вазн билан туғилган болаларни овқатлантириш учун турлича таркибга эга.
Замонавий аралашмалар сигир сутини қайта ишлашга асосланган. Бунда зардоб оқсилларининг казеинга нисбати 60 : 40 ташкил этади. Сўнгги йилларда ўсимлик оқсиллари, асосон соя оқсили, тутган аралашмалар альтернатив ҳисобланади.
Ёғлар эссенциал политўйинмаган ѐғ кислоталарининг ўсимлик ташувчилари ѐки уларнинг метаболик келтириб чиқарувчилари (линол кислота омега-6 ѐғ кислотаси учун ва альфа-линолен кислота омега-3 ѐғ кислотаси учун) кўринишида бўлади. Углеводлар лактоза ва баъзан глюкоза полимерлари, ѐки жўхори патокаси шаклида бўлади. Сунъий аралашмалар таркибининг асосий ҳусусияти кенг кўламдаги эссенциал микронутриентлар - витаминлар, тузлар ва микроэлементлар тутишидир.
Замонавий болалар аралашмалари таркиби нисбий эссенциал нутриентлар билан бойитиляпти. Уларга аминокислотлар (таурин, холин, аргинин), нуклеотидлар, инозитол, карнитин киради.
Сунъий аралашмалар физиологик қийматини ортиши, уларни пробиотиклар ва (ѐки) пребиотиклар билан бойитилиши туфайли ҳосил бўлади.

Download 9,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish