40
Ишқдир ул, нашаъи комилким, андандир мудом
Майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо.
1
Комил нашъа, комил лаззатга фақат комил инсонгина эриша олади. Демак,
муҳаббат инсон ахлоқий ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. Шу
боис
ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида қабул
қилинади: Фарҳод ва Ширин, Ромео ва Жулетта, Отабек, Кумуш ва ҳ.к. Шундай
қилиб, муҳаббатни шахс эркинлигининг ахлоқий зарурат сифатидаги ўзига хос
кўриниши, бахтга эришувнинг асосий омили дейиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, муҳаббат - олий туйғу, шу маънода у олий тушунча.
Лекин
уни тубан, қуйи нарса-ҳодисаларга нисбатан ҳам қўллаш ҳоллари учраб
туради. Чунончи, Фромм сингари ғарблик мутафаккирлар, баъзи рус файласуфлари
муҳаббат тушунчасини ўликка (некрофил), мол-дунёга, пулга нисбатан
қўллайдилар. Уларга нисбатан «ўчлик», «ружу», «ҳирс» сингари тушунчаларни
қўллаш маъқул эмасмикан?
Муҳаббат ҳам, Ахлоқ фалсафасидаги кўпгина тушунчалардек, «жуфтлик»
хусусиятига эга, унинг зидди - нафрат.
Нафрат тушунчаси, албатта, муҳаббат
сингари кенг қамровли эмас. У аксил муҳаббат тарзида намоён бўлади, объектдан
четлашишни, ундан бегоналашишни тақозо этади. Ҳазар, жирканч ҳисси
нафратнинг кундалик турмушдаги тор, «майда» кўринишидир. Нафратнинг уларга
нисбатан «йириклиги» унинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлигидир.
Айни пайтда, нафрат ғазабдан кескин фарқ қилади. У, ғазабга ўхшаб, ўз
объектини йўқотишга интилмайди, ундан фақат юз буради. Уни муҳаббат эгасида
ўз муҳаббати объектига нисбатан ташқи бир кучнинг ноинсоний, адолатсиз,
ноинсофларча муносабати туфайли ўша кучга қарши қўзғаладиган ҳиссиёт дейиш
мумкин. У давомийлик табиатига эга, ғазаб каби ўткинчи ҳодиса эмас. Агар
ғазабнинг асосида инсон феълининг салбий ҳолати - оний баджаҳллилик ётса,
нафрат учун чуқур ўйлаб қабул қилинган узил-кесил қарор ётади. Кўринишдан
нафрат кишида ёқимсиз таассурот уйғотса-да, кўп ҳолларда у иллат эмас, ахлоқий
фазилат сифатида
инсоннинг виждонлилигидан, ботиний жасоратидан далолатдир.
Шу ўринда буюк франсуз ёзувчиси Эмил Золянинг «Нима менда нафрат
уйғотади» деган эстетикага доир китобига ёзган сўзбошисидан олинган қуйидаги
фикрни келтириш мақсадга мувофиқ.
«Нафрат - муқаддас. Нафрат бу - кучли ва қудратли юракларнинг
норозилиги, бу - ўртамиёналик ва пасткашликлардан қаҳрланадиган одамларнинг
жанговар жирканч. Нафратланмоқ - севмоқ дегани, ўзида
оташин ва мардона
қалбни ҳис қилмоқ, нимаики шармандалик ва нодонлик бўлса, ўшанга нисбатан
чуқур ҳазар туйғусини туймоқ дегани.
Нафрат енгиллик беради, нафрат адолат ўрнатади, нафрат юксалтиради»
2
Нафратдан ташқари яна рашк тушунчаси борки, у - ижтимоий ҳодиса эмас,
кўп ҳолларда жинсий муҳаббат билан ёнма-ён келади. Маълумки, муҳаббат эгаси
ўз севгисини ва севгилисини қизғаниб, асраб қолишга ҳаракат қилади. Ана шу
1
Фузулий. Асарлар Икки жилдлик. I-жилд. Т., Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашрёти, 1968, 27-б.
2
Золя Э. Собрание сочинений в 26 томах. Т.-24, М., ИХЛ, 1966. С. 7.
41
қизғаниш ҳисси меъёридан ошиб кетганда рашкка айланади.
Рашк эса, уни
қанчалик таъриф-тавсиф қилмайлик, меъёрнинг бузилиши, иллат. Чунки унинг
моҳияти худбинликка бориб тақалади: муҳаббат эгаси муҳаббат лаззатига ноил
бўлгани ҳолда унинг изтиробидан қочишга
интилади; ўзи чекиши лозим бўлган
изтиробни ўз муҳаббат объектига ўтказишга ҳаракат қилади. Натижада баъзан
изтиробни йўқотишга интилиш муҳаббат объектининг ўзини йўқ қилишга,
фожиага олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: