14-боб бЎйича машҚ саволлари
1. Жиноий жазо нима?
2. Жиноий жазонинг белгиларини айтинг?
3. Жиноий жазонинг мақсади нима?
4. Жиноий жазони бошқа мажбурлов чораларидан фарқи нимада ифодаланади?
5. Жиноий жазоланганликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтиринг?
Фойдаланилган адабиётлар ва бу бобни
чуҚурроҚ Ўрганиш учун тавсия этиладиган адабиётЛАР
1. Лесниевский-Костарева. Дифференциация в уголовном ответственности. М:, “Норма”, 2000.
2. Л.В.Багри-Шахматов. Уголовное ответственность и наказание. Минск. 1976.
3. В.Путин. Не ужесточить наказания и обеспечить его неотвратимость. “Российская юстиция”, 2002. №3, ст. 1.
4.Что такой пожизненное лишение свобода? Международый стандарты. “Российская юстиция”, 2002. №4, ст.20-24.
5. П.Бульков. Лишает ли свободы колония поселения? “Российская юстиция”, 2001. №6, ст. 56.
6. С.В.Бородин. Еще раз о смертной казны за убийство. “Государство и право”. 2001. ст.56.
7. А.С.Никифоров. О смертной казны. “Государство и право”. 2001. ст. 64.
8. Л.В.Иногамова-Хегай. Конкуренция уголовно-правовых норм о назначении наказания. “Государство и право”. 2001. №5, ст. 61.
9. И.И.Карпец Наказание, социальные, правовые и криминологические проблемы. М:. “Юридическая литература”, 1973.
10. Н.А.Беляев. Цели наказания и ее достижения. М: 1969.
ХV БОБ. Жазо тизими ва жазо турлари
1-§. Жазо тизими ва турлари
ЎзР ЖКнинг 43-моддасида жиноят қонунида назарда тутилган жазолар муайян тартибда жойлаштирилган бўлиб, жазо тизимини ташкил қилади.
Жиноят кодексида назарда тутилган жазо турларининг уларнинг оғирлик даражасига қараб муайян тартибда жойлаштирилган қатъий рўйхати жазо тизими деб айтилади.
Жазо тизими жиноят ҳуқуқининг умумий принципларига асосланиб, бу принциплар: қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
ЎзР ЖКнинг 43-моддасида берилган жазо тизими расмий бўлиб, ўрни, номланишини эркин равишда ўзгартирилиши мумкин эмас. 43-моддадаги жазо тизимида ҳар бир жазонинг номи тартиб рақами, муайян тартибда жойлаштирилган ўрни бор. Уларнинг жойлашган ўрни, номини ўзгартириш фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қабул қилган тегишли қонуни билангина амалга оширилади.
Жамият ва давлатда юз берган ижтимоий сиёсий ўзгаришлар жазо тизими, уларнинг жойлашиш тартиби, ўз аҳамиятини йўқотганларни бу тизимдан чиқариб ташлаш ёки янги жазо турини киритилишига таъсир қилиши мумкин.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодексининг 43-моддасида жазо тизими қуйидаги тартибда қабул қилинган:
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
в) ахлоқ тузатиш ишлари;
г) хизмат бўйича чеклаш;
д) қамоқ;
е) интизомий қисмга жўнатиш;
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
з) ўлим жазоси.
Ушбу жазолардан фақат муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш асосий жазо сифатида ҳам, қўшимча жазо сифатида ҳам тайинланиши мумкин.Қолган барча жазолар фақат асосий жазо сифатидагина тайинланади.
Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин. Бу жазоларнинг ҳар бирининг тушунчаси, тайинлаш шартлари ЎзР ЖКнинг 44-53-моддаларида алоҳида-алоҳида берилган.
Жазо тизимининг ижтимоий аҳамияти нимада?
Биринчидан, жазоларнинг жиноят қонунида белгиланган ягона тизимидан иборат эканлигини ва бу тизимнинг расмий эканлигини билдиради.
Иккинчидан, жиноий жазонинг бу рўйхати қатъий бўлиб, 43-моддада назарда тутилганидан бошқа мажбурлов чораларини қўлланиши мумкин эмаслигини билдиради.
Учинчидан, жазо тизими ҳар қандай жазолар мажмуидан иборат бўлмай, ҳар бир жазонинг оғирлигига қараб, муайян тартибда энг енгилидан энг оғирига қараб жойлаштирилган жазолар тизимидан иборатдир. Жазоларнинг энг енгилидан энг оғирига қараб жойлаштирилганлиги жазо тизимининг битта элементи ҳисобланади.
Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, жазонинг енгилроғини тайинлайди. Жазонинг енгилроғини тайинлаш имкониятлари бўлмасагина оғирроқ жазо турини тайинлашга ўтилади. Ана шундай қоидага ЖК Махсус қисми моддаларининг санкцияларида ҳам риоя этилган.
Юқорида баён қилганимиздек, жамият ва давлатда ижтимоий сиёсий ўзгаришлар юз бериши жазо тизими ва турларига бевоста таъсир қилади.
1959 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида жазолар энг оғиридан энг енгилига қараб жойлаштирилган эди. Бундай жойлаштириш ўша даврдаги жазо тайинлаш сиёсатига ҳам мувофиқ келмас эди.
Амалдаги Жиноят кодексининг 43-моддасида назарда тутилган жазолар енгилидан оғирига қараб тўғри жойлаштирилган бўлиб, муайян бир жазонинг ўзидан юқорироқда жойлаштирилган тури енгилроқ жазо бўлса, олдинги кодексда муайян жазо туридан олдинда турган жазо оғирроқ жазо ҳисобланган. Жазоларни бундай тарзда жойлаштирилиши жазоларнинг енгилроғи ёки оғирроғини аниқлаш масаласини ҳал қилишда ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Олдинги кодексда эса жазонинг енгилроғини аниқлаш анча қийин ва оғирлиги жиҳатидан бир хил бўлган жазолар турли ўринларда жойлаштирилган эди. Жазонинг енгилроғини танлаш учун жазо тизимидаги энг охирги жазодан бошлаб ҳисоблаш керак бўлар эди.
Жамиятдаги жиддий ўзгаришлар туфайли 1959 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида назарда тутилган олтита жазо тури, янги Жиноят кодексида жиноий жазо сифатида назарда тутилмади. Булар: сургун, бадарға қилиш, вазифасидан бўшатиш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклаш, жамоат иззаси, тарбия-меҳнат профилакториясига юбориш. Бозор иқтисодиёти тизими шакланаётган ҳозирги даврда бу жазолар салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
Шу билан бирга амалдаги янги Жиноят кодексига олдинги Кодексга маълум бўлмаган хизмат бўйича чеклаш ва қамоқ жиноий жазонинг мустақил тури сифатида Кодексга киритилди. Мол-мулкни мусодара қилиш қўшимча жазо амалдаги Жиноят кодекси қабул қилинган вақтда Жиноят кодексида назарда тутилган бўлсада, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августҚонуни билан Кодексдан чиқарилди93[93].
ЖКнинг 43-моддасида назарда тутилган жиноий жазолар икки гуруҳга бўлиниб, булар асосий ва қўшимча жазолардир.
Жазо тизимидаги муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш асосий жазо тариқасида ҳам, қўшимча жазо тариқасида ҳам тайинланиши мумкин.Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарзидаги жазо фақат қўшимча жазо тариқасида тайинланади.
ЖК 43-моддасида назарда тутилган жазолар ижро этиш усулига қараб икки гуруҳга бўлинади:
1) алоҳида акт билан ижро этиладиган жазолар;
2) суд ҳукмида белгиланган муддат мобайнида жараён сифатида ўтиладиган жазолар.
Алоҳида акт билан ижро этиладиган турларига жарима, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш ва ўлим жазоси киради.Қолган барча жазолар суд ҳукмида белгиланган муддат мобайнида жараён сифатида ўтиладиган жазо турларига киради. Бу жазолардан қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган шахслар жамиятдан ажратилиб, уларнинг устидан қаттиқ назорат ўрнатилади.
Хизмат бўйича чеклаш ва интизомий қисмга жўнатиш жазолари фақат ҳарбий хизматчиларгагина тайинланади.
Қуйида ҳар бир жазо турини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |