Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти



Download 3,18 Mb.
bet100/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Жазонинг мақсади
Жинoий жазо фақат давлат номидан суд томонидан тайинланади. Жиноят содир қилган шахсга нисбатан жазо тайинлашдан мақсад нима? Жинояти учун шахсдан қасд олишми? Жинояти билан фуқароларга келтирилган жабри учун унга ҳам шундай даражада жабр келтиришми? Жамиятга келтирилган моддий ёки маънавий зарарни қоплатишми? Бу масалада ҳуқуқшунос олимлар ўртасида жиддий мунозаралар бўлиб келган. Шунга кўра, жазонинг мақсади жиноят ҳуқуқининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Жисмоний жазо давлатни алоҳида мажбурлов шакли бўлиб, юридик адабиётларда унга ҳуқуқий категория сифатида қаралади. Аммо жиноий жазо ўзининг мазмуни жиҳатидан, функциялари, хусусияти ва таъсир қилиш объекти жиҳатидан жазо та-йинлаш, жазони ижро этиш ва жазодан озод қилишдан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар анча кенгдир. Жиноий жазо ҳақида гап кетганда жинoий жазонинг жиноятчининг шахсига таъсирини, жамиятнинг жиноят содир қилмаган аъзоларининг шахсига ва умуман жамиятга таъсирини эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Мукаммал ишлаб чиқилган жиноий жазо давлатга жазо сиёсатини муваффақиятли амалга ошириш, жиноят, жиноят-процессуал, жиноят ижроя қонунчилигини ривожлантириш имконини беради. Жиноий жазо ғоят муҳим ижтимоий функцияни ҳам бажаради. Бу ижтимоий функция жазонинг мақсади билан узвий боғлиқдир.
Ўз Р ЖК 42-моддасининг 2-қисмида, “Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади”, дейилади. Демак, жиноий жазонинг мақсадини алоҳида-алоҳида элементларга ажратиб ифодаланса, улар қуйидагилардан иборат:
1) маҳкумни ахлоқан тузатиш;
2) маҳкумнинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш;
3) маҳкум томонидан янги жиноят содир этилишининг олдини олиш;
4) бошқа шахслар томонидан жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланади.
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириши муносабати билан жиноий жазонинг тарбиялаш элементлари кучайиб боради. Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг олтинчи сессиясида «Адолат — қонун устуворлигида» мавзусида қилган маърузасида «Бугун бизнинг ҳуқуқий доктринамиз мутлақо янгича, демократик тамойилларга асосланган. У энг аввало, Ўзбекистон Конституцияси талабларига кўра, инсон ҳуқуқларининг устиворлигини таъминлайди», деган эди90[90].  Жамиятда барқарорлик қанчалик таъминланган бўлса, жазонинг тарбиялаш элементларига эҳтиёж кучаяди. Айниқса, жазони ўташ жойларида маҳкумларни тарбиялашда жазонинг тарбиявий функциясини ошириш зарурати келиб чиқади.
Жиноий жазо жиноятчиликнинг умумий ва махсус олдини олиш нуқтаи назарда олганда ҳам ижтимоий назорат қилиш функциясини ҳам бажаради. Жиноий жазонинг ижтимоий назорат воситаси сифатидаги ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ишидаги самарадорлиги кўп жиҳатдан жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ўзгаришларни ўз вақтида ҳисобга олиб бориш ва уларни қонунларда акс эттириш ҳамда амалда қўлланишини илмий асосда, мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиш билан ҳам боғлиқдир.
Ч. Беккария «Жазонинг мақсади содир бўлган жиноятни, яъни содир қилинган қилмиш учун инсонни қийнаш ва унга азоб бериш эмас, балки жазонинг мақсади айбдорни жамиятга яна зарар етказишига тўсқинлик қилиш ва бошқаларни ҳам худди шундай қилмишларнинг содир этишини олдини олишдир», деб ёзган эди.91[91]
Жазонинг мақсади жазонинг мавжуд бўлишига таъсир қилади ва унинг йўналишини белгилайди.Қонун чиқарувчи орган жазонинг мақсадини белгилар экан, жиноятчиликка қарши курашда қўлланиш амалиётининг натижаларига алоҳида аҳамият беради. Жиноий жазонинг яна бир хусусияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг амалий фаолиятининг самарадорлигини ҳам кўрсатиб туради.
Жазонинг мақсади ҳеч қачон фақат жазолаш бўла олмайди. Шахсга нисбатан жинояти учун жазолаш қўлланар экан, унинг мақсади ЖК 42-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган.
Аммо юридик адабиётларда жазонинг мақсади жиноят содир қилган шахсни жазолашдан иборат деб ҳисобловчилар ҳам йўқ эмас. Жумладан, Н.А.Беляев жазолаш деганда жазонинг мақсади сифатида ҳуқуқ бузувчининг содир қилган жинояти учун уни муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиб унга жафо келтиришдан иборатдир деб ёзади92[92]. 
Бундай деб таъкидлаш қонунга тўғри келмайди. Жазонинг вазифаси бор ва жазолаш орқали қандай натижаларга эришиш мумкинлиги мақсад қилинади. Бу мақсадлар ЖК 42-моддасининг 2-қисмида баён қилинган.
Жазонинг мақсадларидан бири маҳкумни ахлоқан тузатишдир. Маҳкумга нисбатан айрим ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклаш орқали бу чеклашлар унинг ўзи содир қилган жиноятининг оқибати эканлиги кўрсатилиб, жазони ўташ орқали товба қилиш ва гуноҳини ювиш имконияти берилади. Оддий фуқароларнинг ўз фаолиятини жамиятнинг тўлақонли фуқароси сифатида ўз хоҳиш иродаси ва эрки билан амалга ошириши, жазога ҳукм қилинганларнинг жиноят ҳисобланадиган ҳаракат қила олмаслиги, ўз жиноий яқин ўтмишини баҳолаш ва ундан тегишли хулоса чиқариш имконияти яратилади. Маҳкумнинг ўз жиноий ўтмиш хулқидан воз кечишга аҳд қилганлиги унинг тарбияланганлигидир.
Жазо мақсадининг иккинчи элементи жиноятчининг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш бўлиб, шахс муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиниб, ёки ҳуқуқларини чеклаш орқали жиноий фаолиятини давом эттириш имкониятидан маҳрум қилинади. Айниқса, озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ, интизомий қисмга юбориш жазосига ҳукм қилинган шахслар устидан назорат ўрнатилиб, эркинлиги чекланади ва жиноий фаолиятни давом этириш имкониятларидан маҳрум қилинади ва янги жиноят содир этилишининг олди олинади. Шахсга нисбатан тайинланган жазо жиноятнинг махсус ва умумий олдини олиш вазифасини ҳам бажаради. Жиноят ишларининг ошкора кўрилиши, сайёр суд процессларини ташкил қилиш, жиноят ишларини кўриш бошқа шахсларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эгадир. ЎзР ЖПК нинг 19- моддасида жиноят ишларини судда ошкора кўриш ҳақида баён қилинган.
Жиноий жазо шахснинг шаъни, қадр-қимматини камситиш, унга жисмоний азоб беришни мақсад қилмасада, аммо жиноий жазога ҳукм қилинган шахснинг ҳуқуқини чеклаш орқали маълум маънода жафо келтирилади. Жафо келтирмайдиган жазонинг ўзи бўлмайди. Айнан ана шу жафо келтириш билан қўрқитиб, фуқаролар томонидан жиноят содир этилишининг олди олинади. Шунга кўра, енгилроқ жазо тури шахсга етарли таъсир қилмай, янги жиноят содир қилса, оғирроқ жазо чораси тайинланади. Шунинг учун ҳам хавфли ёки ўта хавфли рецидив жиноят учун оғирроқ жазо чорасини тайинлаш назарда тутилади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish